Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Айрим вазиятларда маҳалла раиси ёлғиз қолди…”

МАҲАЛЛА РАИСИ ЭНДИЛИКДА ҚАЙСИ ХОДИМНИНГ НИМА ИШ БИЛАН ШУҒУЛЛАНАЁТГАНИ, ҚАЕРДА ЮРГАНИ, ҚАЧОН МЕҲНАТ ТАЪТИЛИГА ЧИҚИШИЮ ҚАЧОН ИШГА ҚАЙТИШИНИ БИЛИБ ТУРАДИ.

Маҳалламиз шаҳар ҳудудида жойлашган, 27 та кўп қаватли уй бор. Президент топшириғи асосида ҳудуддаги ҳар бир маҳаллага ажратилган 2 миллиард сўм маблағ эвазига кўп қаватли уйларнинг барчасида фасад қисми пардозланди, мавжуд 4 та кўчанинг барчасига асфальт ётқизилди, 2 та янги болалар ўйингоҳи қурилиб, мавжудлари таъмирланди. Пиёдалар йўлакчаси, автотураргоҳ ташкил этилди.

Бунёдкорлик ишларига ҳамоҳанг тарзда бандлик, ижтимоий ҳимоя масалаларида қатор саъй-ҳаракатлар амалга оширилди. Хусусан, жорий йил бошида маҳаллада 20 нафардан зиёд ишсиз рўйхатга олинган бўлса, бугун уларнинг барчаси иш билан таъминланди. Бунда уларнинг 7 нафарига субсидия, 6 нафарига имтиёзли кредит ажратилди, 7 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, яна 3 нафари фуқаро ўзини ўзи банд қилди. Ҳозирда маҳалла ҳудудида 5 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ҳисобидан тўққиз қаватли тураржой ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари мажмуаси бунёд этилмоқда. Келгуси йилда бу ерда ҳам маҳалла аҳлининг бандлиги таъминланади.

Ўзим 2016 йилдан буён маҳалла тизимида ишлайман, ўтган йили йиғин раиси сифатида сайландим. Очиғи, сўнгги йиллардаги ўзгаришларни маҳалла ходимлари анча вақтдан бери кутаётганди. Муаммоларнинг маҳалланинг ўзида ечим топиши, аҳолига имтиёзли кредит ва субсидия учун тавсияномалар бериш, одамларни шу ернинг ўзида ишли қилиш каби ҳолатларни орзу қилардик. Айниқса, “маҳалла бешлиги” тизимининг йўлга қўйилгани анча самарали бўлди. Ҳар бир ходим қайсидир йўналиш бўйича ўз ишини олиб боради.

Бироқ айни жараёнда бу тизимга айрим ўзгартиришларни киритиш зарурати туғилди. Гап шундаки, ҳар бир ходимнинг юқори турувчи ташкилоти бор. Демакки, уларнинг иш тартиби, фаолият йўналишини улар белгилайди, ходимлар ҳисоботни айнан уларга топширади. Шундай вақтлар бўлдики, маҳалла раиси ҳудуддаги масалалар билан ёлғиз ўзи шуғулланишга мажбур бўлиб қолди. Ходимларга айтсангиз, “юқоридан” топшириқ бўлганини айтади, бу ҳолатда уларни на мажбурлай оласиз, на назорат қиласиз. Маҳалла раиси қоғоздагина уларнинг ишини “мувофиқлаштирарди”…

Шу маънода “маҳалла еттилиги” ташкил этилиб, раисларга қатор ваколатлар, жумладан, юқори турувчи органларга ходимларни рағбатлантириш ёки уларни интизомий жазога тортиш ҳақида тақдимнома киритиш, ойлик маошларини тасдиқлаш ҳуқуқи берилгани ишимизни янада самарали қилади. Маҳалла раиси эндиликда қайси ходимнинг нима иш билан шуғулланаётгани, қаерда юргани, қачон меҳнат таътилига чиқишию қачон ишга қайтишини билиб туради. Бир сўз билан айтганда, раис том маънода маҳалла раҳбарига айланади.

Гўзал АБРАМАТОВА,

Термиз шаҳридаги

“Жайхун” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Жарима билан ажрашишни камайтириб бўлмайди”

БУГУН АЖРАЛИШЛАРГА САБАБ БЎЛАЁТГАН КИШИЛАРГА ТУРЛИ ЖАРИМАЛАР ҚЎЛЛАШ БОРАСИДА ФИКРЛАР АЙТИЛЯПТИ. МЕНИМЧА, БУ ЎРИНДА ОТА-ОНАЛАР МАСЪУЛИЯТИНИ ОШИРИШ КЕРАК.