Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Нафақа олувчилар сони ортади

СТАТИСТИКА АГЕНТЛИГИНИНГ МАЪЛУМ ҚИЛИШИЧА, 2023 ЙИЛ УЧУН ҲИСОБЛАНГАН МИНИМАЛ ИСТЕЪМОЛ ХАРАЖАТЛАРИ ҚИЙМАТИ БИР ОЙДА КИШИ БОШИГА 568 МИНГ СЎМНИ ТАШКИЛ ЭТАДИ. КЎРСАТКИЧ «2023 ЙИЛ УЧУН СТАТИСТИКА ДАСТУРИ»ДА БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТДА ҲИСОБЛАНГАН.

йилдан бошлаб, болалар нафақаси олиш учун ҳисобланадиган миқдор айнан минимал истеъмол харажатига боғланган эди. Шунга кўра, энди нафақаларни ҳисоблаш тартибига ўзгартириш киритиладими?

Сабоҳат КОМИЛОВА,

Миробод туманидаги

“Ойбек” маҳалласи раиси.

Усмон АБДУРАСУЛОВ,

Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги ахборот хизмати раҳбари:

— Статистика агентлигининг маълум қилишича, 2023 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 568 минг сўмни ташкил этади. Кўрсаткич «2023 йил учун Статистика дастури»да белгиланган муддатда ҳисобланган. Охирги марта минимал истеъмол харажатлари миқдори 2022 йил бошида янгиланган ва бир киши учун унинг қиймати 498 минг сўмни ташкил этганди. Ундан аввал эса 2021 йил май ойида биринчи марта минимал истеъмол харажатлари ҳисобланган ва 440 минг сўм қийматида қабул қилинган.

Айтиш керакки, мазкур кўрсаткич пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдори, шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмаклар суммасини белгилашда мезон сифатида ишлатилади. Шунга кўра, минимал истеъмол харажатлари миқдори ошгани қатор йўналишларга таъсир кўрсатиши мумкин. Мисол учун, бу ўзгариш болалар нафақасини олиш тартибига ижобий таъсир қилади.

Ҳукуматнинг 2021 йил 21 октябрдаги тегишли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан, оилага бола пули ва моддий ёрдам тайинланиши учун 2022 йилдан бошлаб, оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда, кам таъминланган деб эътироф этилиши ва шунга кўра, уларга болалар нафақаси ёки моддий ёрдам берилиши мумкинлиги кўрсатилган.

Хулоса шуки, энди болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун ариза берилганда, фуқароларнинг ҳар ойлик жами даромади киши бошига аввалгидек 498 минг сўмдан эмас, 568 минг сўмдан ошмаса бўлди. Яъни эндиликда мазкур суммадан кам топаётганлар камбағал оила сифатида эътироф этилади ва уларга нафақа ҳамда моддий ёрдамлар тўланади.

Айтайлик, минимал истеъмол харажатлари миқдори 498 минг сўм бўлган вақтда аъзолари 4 кишилик оилада 2 миллион сўм ойлик оладиган шахс бўлса, уларга бу ёрдам пули берилмас эди. Сабаби, ўша 2 млн. сўмни оиладаги 4 кишига бўлсангиз, киши бошига 500 минг сўмдан тўғри келади. Бу дегани, мезон қилиб олинган 498 минг сўмдан ошиб кетар эди. Эндиликда 4 кишилик оиланинг жами даромадини 568 минг сўмга кўпайтирамиз. Яъни бундан буён нафақа олиш учун 4 кишилик оиланинг жами даромади 2 миллион 272 минг сўмдан кўп бўлмаса бўлди. Тўғри, олдинги тартиб билан ҳозиргисининг ўртасидаги фарқ оламшумул даражада эмас, лекин фарқ йўқ, деб ҳам бўлмайди.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Спортга қизиққан кўп, аммо мажмуа йўқ…”

МАҲАЛЛА ЁШЛАРИНИНГ СПОРТГА БЎЛГАН ҚИЗИҚИШИ ЮҚОРИ. АММО ҲУДУДДА БИРОНТА СПОРТ МАКТАБИ ЙЎҚ