Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Маҳаллага 50 гектрагача ер ажратилса…”

МАҲАЛЛАЛАРГА УЗОҚ ЙИЛ ФОЙДАЛАНИШ ВА ДАРОМАДИНИ МУСТАҚИЛ ТАСАРРУФ ЭТИШ УЧУН 10 ГЕКТАРДАН 50 ГЕКТАРГАЧА ЕР АЖРАТИШ КЕРАК.

Маҳалла раиси сифатида тажрибам ва кузатувларим асосида тизимни янада такомиллаштириш бўйича бир қатор таклифлар ишлаб чиққанман. Аввало, маҳаллани молиявий мустақил тузилмага айлантириш лозим, деб ҳисоблайман. Яъни маҳалла мустақил таъминотга эга бўлсагина одамлар ишончини қозона олади.

Шу мақсадда маҳаллаларга узоқ йил фойдаланиш ва даромадини мустақил тасарруф этиш учун 10 гектардан 50 гектаргача ер ажратиш керак. Бу ерларда эса, деҳқончилик маҳсулотлари экиб, парваришланади. Мисол учун, полиз маҳсулотлари, боғдорчиликни йўлга қўйиш мумкин. Энг муҳими, маҳалладаги ишсиз фуқарлар бандлиги таъминланади, улар доимий иш ўрнига эга бўлади. Олинган даромад эса, ҳудуддаги эҳтиёжманд қатламни қўллаб-қувватлашга, камбағалликни кисқартиришга сарфланади.

Кейинги таклифим — маҳалламизга алоҳида бино қуриш керак. Ҳозирда қишлоқ врачлик пунктига қарашли бинода ишлаб турибмиз. Бу ердан ажратилган 3 та хонада 5 нафар ходим фаолият олиб боряпмиз. Аслида, маҳалла идорасига туман ҳокими қарори билан ўтган йили ер ажратилиб, маҳаллий бюджетдан бино пойдеворини қуриш ва деворини тиклашга пишиқ ғишт олиб берилган. Ана шу қурилиш маҳсулотлари ҳисобидан ҳашар йўли билан бино пойдевори тикланиб, девори урилган. Аммо маблағ йўқлиги учун жорий йилда қолган ишларни давом эттира олмаяпмиз. Бу ҳақда туман ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосарига мурожаат қилдим. Масъул август ойида маблағ ажратилишини таъкидлади.

Кези келганда, маҳалламиздаги икки кўча аҳолисини қийнаётган бир муаммони айтиб ўтмасам бўлмайди. Яъни Маҳобат ва Нурли йўл кўчасида на электр тармоғи тортилган, на устунлар ўрнатилган. Аҳоли ўзи билганича турли дарахтлардан устун тайёрлаб, электр тармоғи тортиб олган. Биринчидан, бу одамлар ҳаёти учун хавфли бўлса, иккинчидан, кунда-кунора шу кўчалар электр узилишлардан шикоят қилади. Бу ҳақда туман электр тармоқлари корхонасига бир неча бор айтдик. Маҳалла аҳолиси, ҳатто юқори турувчи ташкилотларга ҳам мурожаат қилди. Бироқ натижа бўлмаяпти. 20 йилдан бери шу муаммо туя гўштини еб ётибди. Маҳалламиздаги икки кўча жуда ачинарли аҳволда. Ўйлаймизки, мутасаддилар тезроқ юқоридаги муаммоларни бартараф этишга ёрдам беришади.

Обиджон ЎКТАМОВ,

Боёвут туманидаги

“Миришкор” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Маҳалла раиси “оқсоқол” деб аталмайди

2023 ЙИЛ 6 МАЙДА ПРЕЗИДЕНТ ТОМОНИДАН ИМЗОЛАНГАН “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН БИЛАН “ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИЛДИ.