Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Маҳаллага ер берилса, кредит берилса…”

ИШЛАРНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ, РАИСЛАРГА ИШОНЧНИ ОРТТИРИШ ВА САМАРАЛИ МЕҲНАТ ҚИЛИШЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ УЧУН МАҲАЛЛАЛАР ТАДБИРКОРЛИК, ФЕРМЕРЛИК БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШИ КЕРАК.

Маҳалламиз майдони жиҳатдан тумандаги кичик маҳаллалардан бири ҳисобланади. Ҳудуднинг ер майдони 80,3 гектарни ташкил этиб, 11 та кўча мавжуд, 1 871 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда. Асосий “драйвер” — чорвачилик, деҳқончилик саналади.

Ҳозирда бу ерда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари жорий этилиб, маҳалла инфратузилмаси тубдан такомиллашмоқда. Хусусан, ички йўлларнинг 7 километрига шағал ётқизилди, 2 километр қисми асфальт қилинди, ҳозирда яна 550 метр масофада асфальтлаш9 ишлари якунланяпти. Электр таъминотини яхшилашда 38 та темор-бетон устунлар ўрнатилиб, кўчаларга тунги чироқлар қўйилди. Шу билан бирга, газ ва ичимлик сув таъминоти яхшиланяпти.

Ижтимоий объектлар, аҳоли хонадонлари ободонлаштирилди. Мисол учун, шу кунга қадар маҳалламиз мослаштирилган бинода жойлашган эди. 980 миллион сўм маблағ эвазига янги маҳалла гузари қуриб берилди. Йиғин идорасида ходимларнинг иш олиб бориши учун барча шароитлар мавжуд. “Уч авлод маскани”да нуронийларга қулайлик яратилган. Аҳоли бу каби хайрли ишлардан хурсанд.

Таклифлар масаласига келсак, ҳозирда маҳалла оралиқ ташкилотдек таассурот уйғотади. Аҳолидан муаммоларни эшитамиз, уларни юқори органларга етказамиз. Тамом. Тўғри, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси орқали фуқароларга маҳалланинг ўзида кўмак кўрсатиляпти, кредит ва субсидия бўйича тавсияномалар бериляпти. Бироқ маҳалла ўз ёнидан кимгадир ёрдам берай деса, имкони йўқ. Оқибатда насиҳатдан бошқа бирор-бир арзирли кўмак бера олмаймиз.

Ишларни жадаллаштириш, раисларга ишончни орттириш ва самарали меҳнат қилишларини таъминлаш учун маҳаллалар тадбиркорлик, фермерлик билан шуғулланиши керак. Масалан, қишлоқ ҳудуддаги маҳаллаларга бўш турган ерлар ажратилсин. Биз кам таъминланган, ишсиз фуқаролар билан шартнома асосида ўша ҳудудларда ишлайлик. Корхона, дўкон ёки бошқа даромад келтирадиган ишлар билан шуғулланиш учун бўш ётган бинолар, кредитлар берилса, янада яхши бўлади. Шундагина маҳалла идораларида пул пайдо бўлади. У ҳудуд муаммоларини мустақил ҳал қилишни бошлайди.

Тўғри, 2024 йил 1 январдан “Маҳалла бюджети” тизими йўлга қўйилади, маҳалла балансида пул бўлади. Бироқ юқоридаги масала шунда ҳам долзарблигини йўқотмайди. Аксинча бандликни таъминлаш, аҳолига қўшимча кўмак кўрсатишда қўл келади. Тадбиркор, фермернинг асосий мақсади — барибир шахсий даромадни орттириш ҳисобланса, маҳалла пулни ҳудудни ободонлаштириш, аҳолининг умумий фаровонлигини таъминлашга сарфлайди.

Илёс ЮСУПОВ,

Хатирчи туманидаги

“Новжа” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Олган ҳам, берган ҳам айбдор

Сочларига оқ оралаган, ёши элликдан ошиб олтмишга қараб кетаётган бу ёшга ҳаётининг қолган қисмини яхшилик ва хайрли ишларга бағишлаб, чиройли яшашни ният қилиш ярашади. Лекин ақл ёшдамас, бошда деганлари чин…