Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Конституция ижтимоий ҳимояни кафолатлайди

ТАРИХАН ХАЛҚИМИЗДА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР, НОЧОР КИШИЛАРГА МЕҲР-САХОВАТ ВА МУРУВВАТ КЎРСАТИЛИБ, УШБУ ҚАТЛАМ ВАКИЛАЛРИГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛГАН.

Ўз ҳукмини сарҳисоб қилиш ва якунлаш арафасида турган 2023 йилда жамиятимиз ҳаётида содир бўлган муҳим тарихий воқеалар сирасига янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганини айтишимиз мумкин. Шубҳасиз, Конституция халқ иродасининг юксак намунаси, тараққиёт ва келажагимимизнинг ҳуқуқий пойдевори бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 16 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Фармойиш мазмун-моҳияти билан танишар эканмиз, Конституция шахс, жамият ва давлат ҳаёти учун нечоғли муҳим аҳамият касб этишини англаш мумкин. Унинг модда ва нормаларига халқчиллик, инсон қадри, адолат ғоялари сингдирилганини эътироф этиш лозим.

Бош қомусимизнинг 1-моддасига янгилик сифатида ижтимоий давлат институтининг киритилиши сўзсиз давлат кафолатланган ижтимоий сиёсат юритишини англатади. Бундан ташқари, 57-моддада аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифаларининг ҳуқуқлари давлат ҳимоясига олингани, давлат уларнинг турмуш сифатини оширишга, жамият ва давлат ҳаётида тўлақонли иштирок этиши шарт-шароитлар яратишга ҳамда уларнинг асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган чораларни кўриши ўз аксини топган. Бу ижтимоий ҳимоя масаласида ўз зиммасига улкан мажбуриятларни олганини англатади.

Сўзимизни аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифалари ҳақида давом эттирар эканмиз, айнан ушбу тоифа учун Навоий вилоятиа қилинаётган саховат ишларига қисқача тўзхталиб ўтсак.

Яхши маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги тегишли фармойишига мувофиқ, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, туман (шаҳар)лар бўлинмалари ҳузурида “Саховат ва кўмак” жамғармалари ташкил этилди. Жамғарма маблағлари эҳтиёжманд аҳоли қатлами, вақтинча ишсиз, ногиронлиги бўлган шахслар, ижтимоий дафтарларда турувчи фуқароларга моддий ёрдам учун йўналтириляпти. Таъкилаш жоизки, “Саховат ва кўмак” жамғармаларига маблағнинг аксарият қисми вилоят бюджетидан ажратилади.

“Саховат ва кўмак” жамғармаси Низоми талаб ва нормаларига таянган ҳолда қабул қилинган халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари қарорлари асосида жорий йилнинг ўн бир ойи давомида ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифадаги оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида жамғарма ҳисобидан 11 703 нафар эҳтиёжманд фуқарога 21,9 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Бунда 3 425 нафар фуқарога 1 миллиард 24 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди, 5 136 нафарига 12 миллиард 45 миллион сўмлик бир марталик (пул шаклида) моддий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, 58 та оилага 711,5 миллион сўмлик қуёш панеллари ўрнатиб берилди. 213 та оиланинг яшаш шароити кўздан кечирилиб, уйлар таъмири учун 1,7 миллиард сўмлик қурилиш материаллари топширилди. Хасталиги бор, даволаниш ва жарроҳлик амалиётига муҳтож 768 нафар фуқарога 4 миллиард 400 миллион сўм, 127 нафарига дори воситалар хариди учун 262,7 миллион сўм маблағ ажратилди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, тарихан халқимизда эҳтиёжманд оилалар, ночор кишиларга меҳр-саховат ва мурувват кўрсатилиб, ушбу қатлам вакилалрига эътибор қаратилган. Эндиликда бу қадриятлар Конституция билан мустаҳкамланиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳар бир фуқаро давлатнинг маънавий ва моддий ғамхўрлиги кафолатланганига ишонч ҳосил қилади.

Фахриддин СОЛИЕВ,

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди

Навоий вилояти бўлими бошқаруви раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Диёра КЕЛДИЁРОВА: “Маҳалладошлар дуоси менга ишонч, куч берди”

    Шахсан Президентнинг ўзи Олимпиада ўйинлари чемпионларини ўша куннинг ўзидаёқ телефон орқали табриклаши олдин кузатилмаган эди... Ўзбек аёл спортчилари шу вақтгача тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасида ҳали ғолиб бўлмаганди... Дзюдо…