Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Агар сифатсиз нон сотилса…”

ЖУМЛАДАН, ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН НОН ДЎКОНИНИНГ САВДО ЗАЛИДА ЁКИ НОН МАҲСУЛОТИ САВДОСИНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ БЎЛИМДА КЎРИНАРЛИ ЖОЙГА ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ, ОЛИБ КЕЛИШ ЖАДВАЛИ, СОТИШ МУДДАТИ, ХУСУСИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТ БЎЛИШИ ЛОЗИМ.

— Баъзида маҳалладаги савдо дўконида сифатсиз нон маҳсулоти сотилаётганига гувоҳ бўламиз. Аксарият сотувчилар қайтариб олиб келинган сифатсиз нонларни қабул қилмаслигини айтяпти. Одамлар иложсиз сифатсиз маҳсулотни чиқиндига ташлаяпти.Натижада бугун чиқиндихоналар нон маҳсулотларига тўлиб кетган. Ўзи қонунда нон ва нон маҳсулотлари сотишга қандай талаб қўйилган? Агар харид қилган маҳсулот сифатсиз бўлса, алмаштириб бериладими?  

Улбўсун ЭГАМОВА,

Фориш туманидаги “Учқулоч” маҳалласи раиси.

 

Умида МАНСУРОВА,

Рақобатни ривожлантириш  ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш  қўмитаси Ахборот хизмати масъул  вакили:

— Нон ва нон маҳсулотини сотишнинг талаби бор. Жумладан, ихтисослаштирилган нон дўконининг савдо залида ёки нон маҳсулоти савдосини амалга оширувчи бўлимда кўринарли жойга ишлаб чиқарувчи, олиб келиш жадвали, сотиш муддати, хусусияти тўғрисидаги маълумот бўлиши лозим. Етказиб берувчининг илова ҳужжатида бу товарлар ҳақида «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунда назарда тутилган маълумотлар бўлиши шарт.

Амалдаги техник регламент ёки стандарт талабига мувофиқ бўлмаган, нотўғри сақлаш туфайли бузилганлик белгилари бўлган нон, нон-булка маҳсулотларини сотиш тақиқланади. Савдо объектларида нотўғри сақлангани туфайли бузилган тақдирда бунинг учун савдо объектлари жавоб беради.

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига кўра, сифатсиз нон ёки нон маҳсулотлари сотилган тақдирда сотувчи-ходимлар харидор талаби асосида алмаштириб бериши ёки пулини қайтариши керак. Харидор қайтариб берган маҳсулот санитария жиҳатидан яроқсиз ҳисобланади. Сақлаш ва сотиш жараёнида уларда картошка касаллиги белгилари аниқланган тақдирда сотувчи бу ҳақда етказиб берувчига дарҳол хабар бериши керак. Зарарланган маҳсулот сотувдан олиниб, амалдаги қоидаларга мувофиқ йўқ қилинади ва далолатнома тузилади. Хулоса шуки, истеъмолчи сифатсиз нон харид қилганда 24 соат ичида, албатта назорат касса чеки билан сифатлисига алмаштириб олиш ҳуқуқига эга. Агар белгиланган ҳуқуқлари бузилса,  Рақобат қўмитасининг 1159-ишонч телефонига шикоят қолдириши мумкин.

 

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳалла таклифи Кенгашларда мажбурий кўриб чиқилиши керак

ИЖТИМОИЙ МАСАЛАЛАР АЙНАН ЙИҒИНЛАРНИНГ ЎЗИДА ҲАЛ ЭТИЛИШИГА УРҒУ БЕРИЛЯПТИ. ШУНГА КЎРА, МАҲАЛЛА ХОДИМЛАРИНИНГ ВАКОЛАТИНИ КЕНГАЙТИРИБ, УЛАР УЧУН МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАРДА КЎПРОҚ ЖОЙ АЖРАТИШ, ТАКЛИФЛАРИНИ КЕНГАШ ЙИҒИЛИШЛАРИДА МАЖБУРИЙ КЎРИБ ЧИҚИШ ТИЗИМИНИ ТЕЗРОҚ…