Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“40 йиллик муаммо ҳал бўлди”

ЖОРИЙ ЙИЛГИ ҚУВОНЧЛИ ВОҚЕА — МАҲАЛЛА БИНОСИ ҚУРИБ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛГАНИ БЎЛДИ. БУ ЕРДА БАРЧА ХОДИМЛАР УЧУН ШАРОИТ ЕТАРЛИ.

Асосий “драйвер”имиз деҳқончилик ва чорвачилик бўлиб, ҳудудда 1300 нафар аҳоли яшайди. Республиканинг энг чекка ҳудуди ҳисобланган бизнинг маҳаллада ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан 2022 йилда «Обод маҳалла» дастури доирасида инфртаузилма яхшиланди. Аҳолининг кундалик турмуш шароитида муҳим бўлган йўл, электр энергияси, газ ва ичимлик суви муаммоларини бартараф этиш ишлари олиб борилди. Қолаверса, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, шифо масканлари, кўчалар, кўплаб аҳоли хонадонлари таъмирланди. Дастур асосида 5 млрд. 147 млн. 160 минг сўмлик иш бажарилди. Жумладан, маҳаллада электр энергияси барқарор етказиб берилиши юзасидан 2.4 км. электр тармоқларини тортилди, 53 та таянч устунлари янгиланди, 2,2 км. пиёдалар йўлакчаси қурилди ва 25 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. 5 км. ички йўлларнинг аҳволи яхшиланиб, асфальт ва бетон қоплама ётқизилди. 1,4 км. янги оптик толали алоқа линияси ўтказилди.

Ҳудуд инфратузилмасини яхшилашга қаратилган ишлар 2023 йилда давом этди. Қозоқовул, Хайдаркўл, Чинобод, Янгибоғ кўчаларига 7 км. узунликда ичимлик сув тармоғи тортилди. Кўчаларга ичимлик сув 40 йилдан бери етиб бормасди. 2 600 метр масофада бетон ариқ ётқизилди. Жорий йилги қувончли воқеа — маҳалла биноси қуриб фойдаланишга топширилгани бўлди. Бу ерда барча ходимлар учун шароит етарли.

Ўз навбатида иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш борасида тадбиркорлик соҳаси ривожлантирилди. Маҳаллада қурилиш материллари ишлаб чиқарадиган корхона ташкил этилиб, 3 та иш ўрни яратилди. Ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида хоҳловчиларга кредит олишда кўмаклашилди. Улар сартарошхона, этикдўзлик устахонаси, гўзаллик салони фаолиятини йўлга қўйди. 15 нафар ишсиз хотин-қизларга субсидия ва кредит ҳисобига тикув магшинаси олиб берилди. Янги иш бошлаган пахтани қайта ишлайдиган корхонада ҳам 3 та иш ўрни пайдо бўлди.

Аҳоли талаб ва таклифи асосида ҳудудда 120 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти қуриш юзасидан туман ҳокимлигига мурожаат қилдик. Қолган кўчаларни ҳам асфальтлаш лозим.

Лутфилло ҲАМИДОВ,

Арнасой туманидаги “Чинобод” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Раис “бешлик” фаолиятини мувофиқлаштира оляптими?”

МИСОЛ УЧУН, “БЕШЛИК” ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ, МУАММОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ, ЭҲТИЁЖМАНД ҚАТЛАМНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ КАБИ ИШЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛДИ.