Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Ойлик ошди, стипендия ва жарималар-чи?

1 ДЕКАБРДАН ФАҚАТ БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ҲАҚЛАРИ 7 ФОИЗГА ОШЯПТИ. ТАЛАБАЛАРНИНГ СТИПЕНДИЯЛАРИ ОШГАНИ ЙЎҚ, БУ ҲАҚДА ФАРМОНДА ҲЕЧ НАРСА ДЕЙИЛМАГАН.

— Президентнинг 2023 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармонига асосан, 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга, базавий ҳисоблаш миқдори 3 фоизга оширилди. Айтингчи, бу вазиятда турли жарималар, тўлов-контракт шартномалари, стипендиялар миқдори кўтариладими?

Акбар ХИДИРОВ,

Қарши туманидаги

“Янги Батош” маҳалласи раиси.

Шоҳрух ЭШОНҚУЛОВ,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги департамент директори ўринбосари:

— Дарҳақиқат, Президент фармони билан 1 декабрдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 050 000 сўм (аввал 980 000 сўм), базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўм (аввал 330 000 сўм), пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм (аввал 347 000 сўм), ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўмни (аввал 677 000 сўм) ташкил этади. Шунингдек, турли нафақалар, пенсиялар миқдори ҳам ошади.

Жарималар ошадими? 1 декабрдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдорига боғланган тўловлар ошади. Масалан, маъмурий жарималар, солиқлар, давлат божлари ва шу каби бошқа тўловлар. Масалан, илгари 1 “минималка” жарима 330 минг сўм бўлган бўлса, 1 декабрдан 340 минг сўмни ташкил этади: ҳужжатсиз юриш — 340 минг сўм, «қизил»да ўтиш — 680 минг сўм, телефонда гаплашиш — 1 миллион 20 минг сўм.

Стипендияга таъсири борми? 1 декабрдан фақат бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақлари 7 фоизга ошяпти. Талабаларнинг стипендиялари ошгани йўқ, бу ҳақда фармонда ҳеч нарса дейилмаган.

Контракт кўтариладими? Қоидага кўра, талабаларнинг тўлов-контрактлари ошиши мумкин, сабаби базавий контракт миқдорлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига боғлаб қўйилган. Бироқ Ўзбекистондаги давлат ОТМларида 2023/2024 ўқув йили учун барча босқичдаги тўлов-контракт миқдорлари оширилмади. Табақалаштирилган контракт миқдори ҳам ўтган йил учун белгиланган миқдорда ўзгаришсиз қолди.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Оиладаги жанжалдан фарзанд жабр кўради

МУШОҲАДА Турмуш ташвишлари, рўзғордаги арзимас баҳона саба эр-хотин ўртасида юзага келган келишмовчиликка кўпчилик аралашмайди. “Ҳа, энди рўзғор бўлгандан кейин тортишади-да” ёки “Эр-хотиннинг уруши — дока рўмолнинг қуриши”, қабилида бундай вазиятни…