Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Муаммоларни “Ташаббусли бюджет” орқали ҳал этмоқчимиз”

2024 ЙИЛДА ТОШПЎРА ВА САРБОН КЎЧАСИНИ 5,5 КМ. ҚИСМИНИ АСФАЛЬТЛАШ РЕЖАМИЗДА БОР. БУ ИШНИ “ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” ОРҚАЛИ БАЖАРИШНИ НИЯТ ҚИЛЯПМИЗ.

Маҳаллада 1810 нафар аҳоли яшайди. Асосий “драйвер” — деҳқончилик. Йил бошида 80 нафарга яқин ишсиз рўйхатга олинган бўлса, ҳозирда 35 нафари қолди. Ҳудуд инфратузилмаси билан боғлиқ масалалар тўлиқ ҳал қилинган. 2021 йил “Обод қишлоқ” дастурига кўра, 155 хонадоннинг ташқи фасади жорий таъмирланган. Кўчалар ободонлаштирилиб, 10,1 км. ариқ ва зовурлар тозаланди. Янгиҳаёт, Қўшчинор, Х.Эшонов кўчасига жами 87 дона бетон таянч устунлари ҳамда  Х.Эшонов кўчасига 1 та 250 КВТли трансформатор ўрнатилди. Бўстон кўчаси хонадонларига тоза ичимлик суви етказиб бериш учун 700 метр масофага қувурлар ётқизилди. 25 та хонадон ҳомийлар кўмагида таъмирланиб, деворлари янгиланди. Ҳудудга 1890 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт ҳамда 3 минг 580 тупдан ортиқ турфа хилдаги гул кўчатлари экилди. Шунингдек, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган фуқаролар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. “Ёшлар дафтари”даги 40 нафар ёшга 20 сотихдан ер ажратилиб, уларга деҳқончиликни бошлаб олишларида кўмаклашилди. Жами 20 та иссиқхона мавжуд бўлиб, 6 таси жорий йилда ташкил этилди. 8 нафар фуқарога имтиёзли кредит асосида қорамол олиб берилди.

Маҳалла биноси фойдаланишга топширилгани 2022 йилдаги энг қувончли воқелик ка айланди. Наврўз байрами арафасида аҳолимиз учун бу ажойиб совға бўлди. Маҳалла идорасида барча шароитлар яратилган. Маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, шунингдек, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси учун алоҳида хоналар ажратилган.

Ўз навбатида маҳаллада қилинадиган ишлар йўқ эмас. Жумладан, ҳудудда давлат мактабгача таълим ташкилотига эҳтиёж бор. Ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш, спорт билан шуғулланишлари учун ёпиқ спорт мажмуаси қуриш таклифини берганмиз. Қолаверса, 2024 йилда Тошпўра ва Сарбон кўчасини 5,5 км. қисмини асфальтлаш режамизда бор. Бу ишни “Ташаббусли бюджет” орқали бажаришни ният қиляпмиз.

Аҳмаджон НЕЪМАТИЛЛАЕВ,

Учқўрғон туманидаги “Бўстон” маҳалласи раиси.  

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳалламиз ифтихорлари кўп”

ЙИЛЛАР ЎТИБ, АҲОЛИ ЗИЧЛАШИБ БОРГАН. ЎЗ НАВБАТИДА, КУЛОЛЧИЛИК БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШГА ЗАРУР ШАРОИТ ЕТАРЛИ БЎЛМАЙ, КЎПЧИЛИГИ БОШҚА ҲУДУДЛАРГА КЎЧИБ ЧИҚИШГАН.