Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кредит олишда воситачидан воз кечиш керак”

“ҲАР БИР ОИЛА — ТАДБИРКОР” ДАСТУРИ БЎЙИЧА БЕРИЛАЁТГАН КРЕДИТЛАРНИ ВОСИТАЧИЛАР ОРҚАЛИ БЕРИЛИШИНИ ТЎХТАТИШ ЗАРУР.

Ҳудудлардаги ҳар қандай ҳолат бевосита маҳалла аралашуви билан ечим топяпти. 4 577 нафар аҳоли истиқомат қиладиган маҳалламизда барча масалалар, муаммолар шу ернинг ўзида ҳал этиляпти. Жамоага оид масалаларни ҳал этишдан ташқари, муҳтожларга ёрдам кўрсатиш, тўй ва таъзияларда хонадон соҳиблари билан бир тану бир жон бўлиб, унинг оғирини енгил, мушкулини осон қилишда фаол иштирок этяпмиз.

Асосий “драйвер”имиз деҳқончилик, чорвачилик ҳамда иссиқхона, аҳоли шу соҳалардан даромад топишади. Бугунги кун ҳолатига 104 нафар ишсиз аҳоли бўлиб, уларннг бандлигини таъминлашда айнан шу омиллардан фойдаланишга ҳаракат қиляпмиз. Бунинг учун иссиқхоналар ташкил этиш ҳамда тадбиркорлик йўналишида 31 та инвестицион лойиҳа ишлаб чиққанмиз. Лойиҳада ишлаб чиқариш, чорвачиликни ривожлантиришга алоҳида урғу берилган. Режамиз тўлиқ ишга тушгач, ишсизлар бандлиги таъминланади. Натижада маҳалламиз ишсизликдан ҳоли ҳудудга айланади. Бу лойиҳа маҳалладаги ишчи гуруҳ билан ҳудудни ўрганишлар орқали ишлаб чиқилди.

2023 йилда маҳалла инфратузилмасини яхшилаш борасида туман ҳокимлиги, секторлар билан ҳамкорликда салмоқли ишлар бажарилди. Жумладан, 9,6 км. масофа шағалланди, 1 км. кўчамиз асфальтланди, 3 км. масофага ичимлик сув тармоғи тортилди.

Аҳоли фаровонлигини таъминлашда, аввало, маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш керак, деган фикрдаман. Биринчи ўринда ички йўлларни таъмирлаш лозим. Ижтимоий соҳа объектлари, жумладан, боғча ва тиббиёт муассасалари хизмат сифатини ошириш талаб этилади.

Қолаверса, “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури бўйича берилаётган кредитларни воситачилар орқали берилишини тўхтатиш зарур. Масалан, кредит маблағларини банк пластик карталарига тушириб бериш лозим. Амалдаги тартибга кўра, маблағлар фирма ҳисоб-рақамига ўтказилмоқда. Улар эса ўз хизматлари учун 20 фоиз нарх белгилашмоқда. Натижада маҳсулот нархи ошиб кетяпти. Фуқаролар бозордан 10 сўмга оладиган товарни фирмадан 15 сўмдан олишга мажбур бўляпти.

Яна бир таклифим — ичимлик сув истеъмоли бўйича тартибни қайта кўриб чиқиш керак. Масалан, ҳисоб-китоб ва истеъмол қоидаларининг бузилишига жарималарни худди электр энергияси билан бирхиллаштириш лозим. Чунки ҳозирги тартибда жавобгарлик масаласи ўта енгил бўлгани учун аҳоли ичимлик сувни исроф қиляпти.

Зафар МАҲМУДОВ,

Сайхунобод туманидаги

«Нуробод» маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Жарима билан ажрашишни камайтириб бўлмайди”

БУГУН АЖРАЛИШЛАРГА САБАБ БЎЛАЁТГАН КИШИЛАРГА ТУРЛИ ЖАРИМАЛАР ҚЎЛЛАШ БОРАСИДА ФИКРЛАР АЙТИЛЯПТИ. МЕНИМЧА, БУ ЎРИНДА ОТА-ОНАЛАР МАСЪУЛИЯТИНИ ОШИРИШ КЕРАК.