Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Мавсумий ишчига ҳам субсидия берилади

СУБСИДИЯ АЖРАТИШГА ДОИР АРИЗАЛАР 2023 ЙИЛ 1 МАЙДАН ҚАБУЛ ҚИЛИНИБ, 2023 ЙИЛ 1 ДЕКАБРГАЧА ДАВОМ ЭТАДИ.

— Маҳалламизда давлат корхоналарида ишлайдиган фуқаролар билан бирга, хусусий секторда, тадбиркорлик фаолиятида банд бўлганлар ҳам истиқомат қилади. Уларнинг орасида ўз уй-жойига эга бўлмаган, хонадонда яшовчилар бор. Шундай тоифадаги фуқаролар маҳаллага чиқиб, расмий даромад манбаига эга бўлмаса-да, субсидия асосида уй олиш мумкинми, дея сўрашади. Шу ҳақда маълумот берсангиз…

Гулбаҳор ҒУЛОМХОНОВА,

Пискент туманидаги

“Бекобод” маҳалласи раиси.

Акбар НИҒМАТОВ,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ипотека ва уй-жой дастурларини шакллантириш, соҳани ривожлантириш ва молиялаштириш бўлими бошлиғи ўринбосари:

— Жорий йил 13 апрелда давлатимиз раҳбарининг “2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Мазкур ҳужжатда эндиликда расмий даромадга эга бўлмаганларга ҳам ипотека кредити ажратилиши назарда тутилган. Мисол учун, эндиликда “Яндекс” такси ҳайдовчилари ҳам субсидия ва ипотека кредитидан фойдалана олади. Бундан ташқари, мавсумий ёлланма ишчилар ҳам тўлов қобилиятларини асослаб, ипотека кредити олишлари мумкин.

Субсидия ажратишга доир аризалар 2023 йил 1 майдан қабул қилиниб, 2023 йил 1 декабргача давом этади. Ипотека кредитлари бўйича фуқаро субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ўзи бориб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиши мумкин.

Расмий даромадга эга бўлмаганларга субсидия ажратишда ушбу фуқароларнинг тўлов қобилияти уларнинг банк картасидаги айланмаси, ижара, коммунал ва бошқа харажатларини ҳисобга олиш орқали аниқланади. Банкларга дастлабки бадал миқдори, имтиёзли давр муддати ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, кредитлар бўйича табақалаштирилган фоиз ставкаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилди. Бунда дастлабки бадални кўпроқ тўлаган фуқаро арзонроқ кредит олиш имконига эга.

Субсидияга ажратилган маблағларни тезроқ ишлатиш учун субсидия хабарномасининг амал қилиш муддати 12 ойдан 4 ойга туширилди. Бунда фуқаро 4 ойда сертификатдан фойдалана олмаса, у субсидияга қайта ариза топшириши мумкин. Бундан ташқари, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Халқпарвар комиссияларнинг хулосасига асосан, хато ажратилган субсидия сертификатларини тўғридан-тўғри бекор қилиш ва тўловларни тўхтатиш ҳуқуқи берилди.

Фуқаролар томонидан уй-жой сотиб олишда давлат бюджетидан субсидия ажратилиши учун ариза берувчи ёки оиланинг ўртача ойлик даромади Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (2 миллион 646 минг сўмдан кам бўлмаслиги ва 7 миллион 840 минг сўмга тенг ёки кам бўлиши зарур) ва Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан 9,2 бараваригача (2 миллион 646 минг сўмдан кам бўлмаслиги ва 9 миллион 16 минг сўмга тенг ёки кам бўлиши зарур) бўлган оилаларга ажратилади

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Сурхон маҳаллалари кўркам қиёфага киряпти

“ОБОД ХОНАДОН”, “ОБОД КЎЧА”, “ОБОД МАҲАЛЛА” МЕЗОНЛАРИ АСОСИДА УЗУН ТУМАНИДАГИ “ЯНГИЙЎЛ” МАҲАЛЛАСИДА БАРПО ЭТИЛГАН ОБЕКТЛАР ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ.