Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Маҳалла молиявий мустақил бўлиши керак”

Маҳалламизда 4 256 нафар аҳоли истиқомат қилади. Туман марказида жойлашганимиз учун аҳолининг асосий даромад манбаи — тадбиркорлик, савдо-сотиқдан иборат. 2023 йилнинг май ойида охирги хатлов ўтказгандик. Ўшанда 126 нафар ишсиз фуқаро аниқланган. Бу — олдинги хатловдагидан анча кам кўрсаткич. 2022 йилнинг охиридаги хатловда ишсизлар сони 314 нафар бўлган.

Ишсизларнинг бандлигини таъминлашда маҳаллий шароит, одамлар истаги ҳисобга олинди. Биринчи навбатда “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури бўйича 50 нафардан ортиқ талабгорга имтиёзли кредит олишга кўмаклашилди. Бундан ташқари, 90 нафардан зиёд фуқаро ўзини ўзи банд қилди. 30 нафардан кўпи давлат корхона ва ташкилотларига ишга жойланди. Қолаверса, маҳаллий тадбиркоримиз Нодир Ҳайитов ахборот-коммуникация соҳасида корхона очиб, 20 нафарга яқин ёшнинг бандлигини таъминлади.

Маҳалламиз инфратузилмаси яхшиланди. 15 та кўчанинг 7,6 км. қисми асфальтланди. Электр энергиясидаги муаммоларни бартараф этиш, тунги чироқлар ўрнатиш каби масалаларни “Ташаббусли бюджет” лойиҳасига киритдик. Агар танловда ютиб олсак, барча кўчаларимиз тунги ёритиш чироқлари билан ёритилади. Электр таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш учун барча хонадонларга қуёш панели ўрнатиш ишларини олиб боряпмиз. Ҳозирда 14 та хонадонга қуёш панели ўрнатилди.

Шу билан бирга, ишимиз самарали бўлиши учун маҳаллага ёрдамчи штат ажратилишини таклиф қилардим. Чунки ҳужжат ишларини қилсак, амалий ҳаракатлар қолиб кетяпти. Ёки аксинча бўляпти. Бундан ташқари, “Маҳалла бюджети” лойиҳасини тезроқ барча фуқаролар йиғинларига татбиқ этиш керак. Молиявий мустақилликка эришмагунимизча, амалда ҳам мустақил бўла олмаймиз. Қолаверса, маҳалла кенгаши аъзолари, айниқса, кўчабоши этиб тайинланган оқсоқолларни рағбатлантириш тизимини яратишимиз лозим.

Отахон РАҲИМОВ,

Шеробод туманидаги

“Катта ҳаёт” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Кенгашларда раислар салмоғи кўпроқ бўлиши керак”

ЖОЙЛАРДА “ОБОД ХОНАДОН”, “ОБОД КЎЧА”, “ОБОД МАҲАЛЛА” МЕЗОНИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА ИККИНЧИ БОСҚИЧДА 2023 ЙИЛНИНГ ТЎРТИНЧИ ЧОРАГИДА 56 ТА МАҲАЛЛАДА “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” АСОСИДА ИШЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ.