Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Танловда аҳоли сони эътиборга олинса…”

МАСАЛАН, ТАНЛОВГА ҚАТНАШАЁТГАН МАҲАЛЛАЛАР АҲОЛИСИНИНГ СОНИ ЭЪТИБОРГА ОЛИНИШИ КЕРАК. АКС ҲОЛДА АҲОЛИ КЎП ЯШАЙДИГАН ҲУДУДЛАР ЛОЙИҲАСИ ЮТИБ КЕТЯПТИ.

Маҳалламиздаги ҳар бир муаммо босқичма-босқич ҳал этилмоқда. Ўтган йиллари кўчаларни асфальтлаш, ичимлик сув масаласи ўта долзарб, аммо ҳар сафар ечимини топмас эди. Эндиликда вазият ўзгарган. Давлат иштирокида ҳам, аҳоли ташаббуси билан ҳам маҳалла инфратузилмага оид муаммолар ечиляпти.

Президентнинг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида 3 494 нафар аҳоли яшайдиган ҳудудимизга 3 700 метр ичимлик сув тармоғи тортилди. Асака-1, Асака-2, Мустақилликнинг 7 йиллиги, Фузулий, Фарғона кўчаларидаги хонадонларга оби-ҳаёт етиб келди. Мингчинор кўчаси аҳолиси 100 фоиз ичимлик сув билан таъминланди. Бундан ташқари, Фарғона кўчасининг 400 метр, Янгиобод-1 кўчасининг 1 000 метрдан ортиқ қисми шағалланди. Галдаги режамиз шу шағалланган кўчаларни асфальтлаш. Бунинг учун “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида иштирок этиб, ғолиб чиқишни ният қилганмиз.

Шу ўринда айтиш керакки, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси чинакам халқ хоҳишини амалга оширувчи шаффоф тизим бўлди. Бу лойиҳа одамларимизни маҳалла ҳаётига дахлдорлигини оширди. Улар муаммолар маҳалланики эмас, бизники, деган хулосага келишди. Эътиборлиси, 2021 йилдаёқ аҳолимиз бунга ўз ҳаётларида гувоҳ бўлишди. Яъни шу йили қишлоқ врачлик пунктини капитал таъмирлаш лойиҳамиз “Ташаббусли бюджет”да ғолиб чиқди. Энди жорий йил том қисмини таъмирлаш таклифини танловга қўйдик.

Фақат “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида айрим камчиликларни ислоҳ қилиш керак, деб ҳисоблайман. Масалан, танловга қатнашаётган маҳаллалар аҳолисининг сони эътиборга олиниши керак. Акс ҳолда аҳоли кўп яшайдиган ҳудудлар лойиҳаси ютиб кетяпти.

Яна бир таклифим — ишсизликни тугатишда йирик ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини такомиллаштириш лозим. Айтайлик, бизда 60 нафар ишсиз бор. Аёллар 10 км. узоқликда жойлашган тикувчилик корхоналарига қатнаб ишлашмоқда. Шу боис ҳудудимизда ҳам текстиль корхонаси очишни режа қилганмиз. Маҳаллий тадбиркоримиз янги корхона очиш баробарида 100 та иш ўрни яратмоқчи.

Дониёрбек ШЕРАЛИЕВ,

Улуғнор туманидаги

“Мингчинор” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Бўшаб қолган ўринга сайлов қандай ўтказилади?

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг олти ойлик фаолиятига бағишланган сарҳисоб йиғилишида ҳозирда мавжуд 9 452 та маҳалладан 157 тасида фуқаролар йиғини раиси лавозими вакант қолаётгани айтиб ўтилди. Хўш, бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғини…