Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Ҳар куни халқ ичидамиз”

МАҲАЛЛАДАГИ 18 ТА КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР ОЛДИ ВА ЕРЛИ ҲОВЛИЛАР ЖОЙЛАШГАН 13 ТА КЎЧА АСФАЛЬТЛАНИБ, ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТИНИ ЯХШИЛАШ УЧУН ИККИТА ТРАНСФОРМАТОР ҚЎЙИЛДИ.

Маҳалла тарихий номга эга бўлиб, илгари бу ерларда кўплаб булоқлар бўлган. Тошкент шаҳрининг 12 та дарвозасидан бири шу ҳудудда жойлашган. Йиғинда 22 та кўп қаватли тураржойлар ва 13 кўчадан иборат ерли ҳовлилар бор.

Ҳудудда хизмат кўрсатиш йўналишлари яхши ривожланган бўлиб, улар 4742 тани ташкил этади. “Анҳор лакоматив” истироҳат боғида касаначилик билан шуғуланаётганлар кўп. Жорий йил 195 нафар фуқаро бола парвариши, беморга қараш, ҳайдовчилик, тикувчилик ва пишириқ маҳсулотларни тайёрлаш соҳалари бўйича ўзини ўзи банд қилди. Шунингдек, ярим тайёр маҳсулотлар тайёрлаш ва тикиш-бичиш цехига материаллар учун кредитлар олди. Етказиб бериш хизматини йўлга қўйиш учун 1 та скутер, аёллар учун 2 та тикув машинаси, 5 та ноутбук ва 2 та уқалаш ускунаси берилди.

“Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган икки нафар ёшга сафарбарлик ҳарбий хизмати тўлови, 8 нафарининг контракт пули, 4 нафар ёшга “Келажак касблари”да таълим олиши учун тўлов пуллари қоплаб берилиб, 6 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди.

“Аёллар дафтари”га киритилган 248 нафар эҳжтиёжманд аёлларнинг 125 нафарига 153 млн. 300 минг сўм моддий ёрдам берилди. Бир нафар аёлга дори-дармон ва жарроҳлик амалиёти учун 6 млн. 782 минг 900 сўм, яна бир нафарига 12 млн. 629 минг сўм ёрдам кўрсатилди.

Маҳалладаги 18 та кўп қаватли уйлар олди ва ерли ҳовлилар жойлашган 13 та кўча асфальтланиб, электр энергия таъминотини яхшилаш учун иккита трансформатор қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент минтақавий ўқув маркази ташаббуси билан “Калковус” канали бўйи ободонлаштирилиб, асфальтланди. Ёшлар ва болажонлар учун 5 та болалар майдончаси, 2 та воркаут майдони қурилди.

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида ҳовлилар ва кўп қаватли уйлар оралиғига 300 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Иш қизғин, ҳар куни халқ билан мулоқотда бўлиб, қилиниши зарур бўлган ишлар белгилаб олинади.

Қудратилла МЎМИНОВ,

Шайхонтоҳур туманидаги “Лабзак” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Бахтли оила сабр, муроса ва ҳурмат билан бунёд бўлади!

ОҚИЛАЛИК — ОИЛА БЕЗАГИ   Маҳаллада иш бошлаган вақтим жуда ёш эдим. Ич-ичимдан қўрқув ва ҳадик бор эди. Атрофдагилар ҳам бирор натижа кўрсатишимга шубҳа билан қарашди. Лекин бу тўсиқларни енгиб…