Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“112 нафар ишсиз аҳолининг 86 нафари ишли қилинди”

ИШСИЗ АҲОЛИНИНГ ТАЛАБЛАРИДАН КЕЛИБ ЧИҚИБ, АКСАРИЯТИГА СУБСИДИЯ АСОСИДА 4 СОТИХДАН ИССИҚХОНА ҚУРИБ БЕРИЛМОҚДА. ДАРОМАД ЯХШИ БЎЛГАНИ УЧУН ИССИҚХОНАГА БЎЛГАН ТАЛАБ ОРТИБ БОРЯПТИ.

Маҳалла туман марказига яқин ҳудудда жойлашган бўлиб, бу ерда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, асосан, пахта ва ғалла етиштирилади. Аҳоли томорқаларида фасол, мош, нўхат, ловия каби дуккакли экинлар экилади. 42 та хонадондаги иссиқхоналарда парваришланаётган помидор, бодринг, булғор қалампири томорқа эгаларига даромад келтирмоқда.

Аждодларимиз ерни боқсанг, ер элни боқади, деб бежиз айтишмаган. Ҳақиқий деҳқонлар ўзи билан бирга, бутун маҳалласини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминламоқда. Ана шундай ер тилини тушунадиган 56 нафар ишсиз фуқарога 30 йилга 30 сотихдан ер берилди. Уларнинг ярмидан кўпи ёшлар. Уларга фақат бир талаб қўйилди: ҳамма бир хил маҳсулот экиши керак. Чунки бир жойда қанча кўп маҳсулот бўлса, уни экспорт қилиш имконияти шунча яхши бўлади. Буни яхши тушунган фуқаролар бу йил сабзи экишди. Эрта баҳорда яна маслаҳатлашиб, бозорбоп экинлар экишади.

Ишсиз аҳолининг талабларидан келиб чиқиб, аксариятига субсидия асосида 4 сотихдан иссиқхона қуриб берилмоқда. Даромад яхши бўлгани учун иссиқхонага бўлган талаб ортиб боряпти. “Аёллар дафтари”га киритилган 83 нафар аёлнинг 25 нафарига тикув машиналари берилиб, ўзини ўзи банд қилишга эришилган бўлса, қолгани тумандаги иккита тикувчилик фабрикасига ишга жойлаштирилди. Шу тариқа, 112 нафар ишсиз аҳолининг 86 нафари ишли қилинди.

Маҳалла 2021 йил “Обод қишлоқ” дастурига киритилиб, бир қатор хайрли ишлар амалга оширилди. Хусусан, ҳар бир хонадонга қувурлар тортилиб, аҳоли тўлиқ ичимлик сув билан таъминланди. 150 та симёғочлар бетон устунларга алмаштирилиб, барча кўчаларга тунги ёритқичлар ўрнатилди. 5 та кўча асфальтланди.

Яқинда “Менинг йўлим” лойиҳаси доирасида яна 1200 метр йўл асфальтланди. Оилавий поликлиника қайта таъмирланиб, барча зарур шарт-шароитлар яратилди. Тез кунларда 120 ўринли давлат боғчаси фойдаланишга топширилади. “Маҳалла бешлиги” учун қулай шароитларга эга замонавий маҳалла идораси бор.

Уч километр нарида, маҳалла аҳоли пунктидан бироз ажралиб қолган Шоликор қишлоғи бор. Чорвачиликка ихтисослашган қишлоқда битта қўй фермаси бўлиб, яна битта буқа фермаси қурилиб, иш бошлаш арафасида. Бу ердаги аҳолига кўмир ва газ баллонлари ўз ватқида етказиб берилмоқда.

Шу кунларда “Яшил макон” лойиҳаси қизғин давом этмоқда. Кўча бўйларига олма, гилос, беҳи каби мевали дарахтлар, хонадонлар атрофига терак экилмоқда. Мақсад, ҳар бир хонадонни боғу бўстонга айлантириш…

Дилфуза ТОХИРОВА,

Оққўрғон туманидаги Ҳамид Олимжон номли маҳалла раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Президент Халқ қабулхонаси жойларда ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминламоқда

  Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент маслаҳатчиси ўринбосари - Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан жойларда ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар бандлигини  таьминлаш борасида қатор амалий…