Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Маҳалла емаган сомсага пул тўламаслиги керак”

ИСТАРДИККИ, БУНДА ҲАР ИККИ ЯНГИ ХОДИМ, АЙНИҚСА, ИЖТИМОИЙ ХОДИМ МАҲАЛЛАНИНГ ЎЗИДАН ТАНЛАНСА, МАҚСАДГА МУВОФИҚ БЎЛАРДИ. БОИСИ “БЕШЛИК” ВАКИЛЛАРИНИНГ АЙРИМЛАРИ БОШҚА ҲУДУДДАН КЕЛИБ ИШЛАШАДИ, ОДАМЛАРНИ БИЛГУНЧА АНЧА ҚИЙНАЛГАНДИ, ВАҚТ КЕТГАНДИ.

Маҳалламиз шаҳар ҳудудида жойлашган бўлса-да, хизмат кўрсатиш, тадбиркорлик билан бирга, деҳқончилик ва чорвачилик яхши ривожланган. Аксарият маҳалла аҳли ана шу тармоқларда банд, имтиёзли кредитлар ҳисобига фаолиятини кенгайтиряпти.

Ўтган йили маҳаллада “Обод маҳалла” дастури асосида бунёдкорлик ишлари бажарилди. Хусусан, йиғинда мавжуд 69 та кўчанинг умумий узунлиги 39,7 километрни ташкил этса, шундан 10 таси тўлиқ асфальт қилинди. Умумий узунлик — 9,2 километрни ташкил этди. Қолган 59 та кўчанинг 30,5 километр қисми шағаллаштирилди. Бу орқали барча кўчада аҳолига қулайлик яратилди.

Худди шундай, ичимлик сув ва электр токи бўйича барча масалалар 100 фоиз ҳал бўлди. Хусусан, барча электр узатиш линиялари янгиланди, мавжуд трансформаторлар таъмирланиб, янгилари ўрнатилди. 19 та кўчага янги сув тармоқлари тортилиб, 20 та кўчадаги қувурлар реконструкция қилинди. Қолаверса, 120 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти бунёд этилиб, хусусий боғчалар сони 9 тага етказилди.

Президент ташаббуси билан ҳар бир маҳаллага ажратилган 500 миллион сўм маблағ эвазига 6 та лойиҳани амалга ошириш, жумладан, иккита болалар майдончаси қуриш, 10 та видеокузатув камералари ўрнатиш, иккита кўчага газ қувури тортиш, маҳалла гузари олдида аҳоли дам олишига шароит яратиш, кўчаларга тезликни пасайтирувчи қурилмаларни ўрнатиш кўзда тутилган. Бу орқали ечимини кутиб турган барча масалалар ҳал бўлади.

Ҳаракат қилган одам қийналмайди. Олис ҳудудда бўлсак-да, яхши яшашга, турмуш тарзимизни ўзгартиришга ҳаракат қиляпмиз. Қарийб 10 йилдан буён маҳалла раисиман. Ҳудудимдаги ҳар бир оилани муаммосию аъзосини яхши биламан. Ўзлари келмасидан олдин ўзим нима муаммо, деб бориб тураман. Чунки ҳар қандай муаммони бошидан ҳал этсагина кўпчиб кетмайди.

Тажрибамдан келиб чиқиб бир фикрни айтмоқчиман. Ҳозирда маҳалла “еттилиги”ни шакллантириш жараёни кетяпти. Истардикки, бунда ҳар икки янги ходим, айниқса, ижтимоий ходим маҳалланинг ўзидан танланса, мақсадга мувофиқ бўларди. Боиси “бешлик” вакилларининг айримлари бошқа ҳудуддан келиб ишлашади, одамларни билгунча анча қийналганди, вақт кетганди. Ижтимоий ходим аҳолининг ёрдамга муҳтож, эҳтиёжманд қатлами билан ишлар экан, у кимнинг қандайлигини билишга вақт сарфлаши ортиқчалик қилади.

Яна бир масала — жиноятчилик билан боғлиқ. Шаҳар ҳудуди бўлгани учун бошқа туманлардан, чекка овул-маҳаллалардан бу ерга кўпчилик кундалик ташвишлари билан келади. Уларнинг ҳар бирини маҳалла ходимлари кузатиб юришга имкон йўқ. Айрим ҳолларда кафе-ресторанларда жанжал чиқади. Бориб ўргансангиз, бошқа ҳудуд аҳолиси, бироқ жиноят бизнинг номимизга ёзилади. Истардикки, шу тартиб қайта кўриб чиқилса ва жиноятни содир этган киши қайси маҳалладан бўлса, кўрсаткич ўша маҳалла ҳисобига ёзилсин.

Замира ҚУТЛИМУРАТОВА,

Нукус шаҳридаги

“Қутлуғ макон” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Сўнгги 3 йилда ажралиш кузатилмади”

            Ободлик маҳалладан бошланади. Бу юртни янада кўркамлашишига ҳисса қўшади. Шунинг учун эзгу ишлар, хайрли тадбирлар аввало маҳалладан бошланади. Мана шу каби тадбирларни фаолиятимизнинг бош…