Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Янги аср”нинг янгиланаётган обод кўчалари

ЭНГ КАТТА ЮТУҒИМИЗ ОДАМЛАРИМИЗДА БОҚИМАНДАЛИК КАЙФИЯТИ ЙЎҚ. ҲАММА ҲАРАКАТДА. ЙЎҚ ДЕГАНДА, ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН.

Маҳалламизда 5590 нафар аҳоли яшайди. Асосий “драйвер”имиз — чорвачилик. Бундан ташқари хонадонларда кичик иссиқхоналардан ҳам яхши даромад топиляпти.  Қувоанрлиси, ҳудудимизда бекорчи одамни топа олмайсиз. Шунга яраша шароит яратилган. Масалан, жорий йил феврал ойидаги охирги хатловда 8 нафар ишсиз рўйҳатга олинган бўлса, бугун барчаси ишли. Энг катта ютуғимиз одамларимизда боқимандалик кайфияти йўқ. Ҳамма ҳаракатда. Йўқ деганда, ўзини ўзи банд қилган. 26 нафар тадбиркоримиз 80 та иш ўрни яратган бўлса, “Нестле”, “Демарети”, “Мустанг” каби ишлаб чиқариш корхоналарининг ҳар бирида камида 500 та иш ўрни мавжуд. Айни кунларда “Мустанг” хусусий корхонаси қўшимча цех ташкил этяпти. Бу ерда 300 та иш ўрни яратилади.

Йилдан-йилга маҳалла инфратузилмаси яхшиланиб бормоқда. “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, жорий йил ҳудудда бунёдкорлик ва ободончилик ишлари давом этди. 1 км. масофадаги йўлларни текислаш ҳамда асфальт ётқизиш ишлари бажарилди. Белгиланган масофадаги асфальт ётқизиш юмушлари 8-ўтиш “Марғилон” кўчасининг 100 метр, Фирдавсий кўчасининг 150 метр, 6-ўтиш Булоқбоши кўчасининг 600 метр қисмига тўғри келди. Маҳалладаги кўча бўйлаб йўл созлаш ишларини “Best story – 2020” МЧЖ ишчи-ходимлари бажарди.

Бундан ташқари ён-атрофимиздаги катта-кичик муаммолар — сув, табиий газ таъминоти, электр энергиясидаги узилишлар, йўл, ижтимоий соҳа обеъктларини таъмирлаш каби масалалар ечимида одамлар ташаббус кўрсатмоқда. Бунда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси зўр имконият бўлди.  Биламизки, лойиҳа сармояси биз тўлаётган солиқлардан шакллантирилади ва нисбатан кўп овоз тўплаган қайсидир иншоот таъмирига йўналтирилади. Бу дегани, энди очиқ бюджет портали орқали ўзимиз қаерга ичимлик суви керак, қайси йўлни тузатиш керак, қайси боғча ёки мактабни таъмирлаш керак, таклиф бера оляпмиз. Қувончлиси, таклифимизни маҳалладошларимиз қўллаб-қувватламоқда. Жараёнда бефарқ ва лоқайд бўлмаганимиз натижасида “Ташаббусли бюджет” нинг жорий йил август ойи босқичида 1320 миллион сўм  маблағ ютиб олдик. Унга кўра, 6-ўтиш Марғилон, 10, 15, 18-ўтиш Янги аср кўчаларининг 2820 метр қисми асфальтланиши белгиланган. Ҳозирда лойиҳалаш ишлари якунланяпти.

Келгуси йилда амалга оширадиган ишлар режасига кўра, 6-ўтиш Марғилон ва Булоқбоши кўчасига 2 та трансформатор  ўрнатилади.

        Садриддин МИРАҲМЕДОВ,

Наманган шаҳридаги “Янги аср” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Текстиль корхонаси қурилса, кўплаб ишсиз аҳоли ишли бўларди”

МАҲАЛЛА ТУМАН МАРКАЗИДАН 25 КИЛОМЕТР ОЛИСДА ЖОЙЛАШГАН. ШУ САБАБ ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИ ҚАТНОВИ МУАММО. МАШИНАСИ ЙЎҚЛАР 7 КИЛОМЕТР ПИЁДА ЮРИБ, КЕЙИН КАТТА АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛДАН ЖАМОАТ ТРАНСПОРТЛАРИГА ЧИҚАДИ.