Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Жаннатмакон” гўзал маконга айланмоқда”

ЖОРИЙ ЙИЛДА ҲУДУДИМИЗДА ЖОЙЛАШГАН 34-МАКТАБ, 23-МТТ МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАНДИ. МАКТАБГА 400 ЎРИНЛИ ҚЎШИМЧА БИНО ҚУРИЛДИ. БУНДАН ТАШҚАРИ 7,5 КМ. ЙЎЛЛАРИМИЗ АСФАЛЬТЛАНДИ.

Маҳалламизда 3870 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг асосий дармоад манбаии узумчилик ҳамда чорвачиликдан. Йил бошидаги хатловда 23 нафар ишсиз рўйхатга олинган бўлса, бугун уларнинг барчаси иш билан таъминланди. Маҳаллий тадбиркор Исматилло Мамазияев 30 миллион кредит ҳисобига хонадонида тикувчилик цехи ташкил этиб, 10 та иш ўрни яраттди. 13 нафар ишсиз фуқарога субидия асосида асбоб-ускуналар берилди. Уларнинг 6 нафари тикувчилик йўналишида бўлса, 3 нафарига мотакультиватор, 4 нафарига пайвандлаш ускунаси олиб берилди. Ҳуддуда 19 та тадбиркорлик субъекти бўлиб, жами 60 та иш ўрни яратилган.

Жорий йилда ҳудудимизда жойлашган 34-мактаб, 23-МТТ мукаммал таъмирланди. Мактабга 400 ўринли қўшимча бино қурилди. Бундан ташқари 7,5 км. йўлларимиз асфальтланди.  Тонг юлдузи кўчасига суриток қилинди. Олтиариқ ва Асака туманидан узумнинг сифатли навлари олиб келинди. 12,7 км. масофада ичимлик сув тармоғи тортилиб, натижада 655 та хонадонга тоза ичимлик сув етиб борди. Электр энергияси таъминотини яхшилаш учун 120 та эски симёғоч ўрнига бетон таянч устунлар ўрнатилди. 5 та трансформатор олиб келинди. 2 та эскиси таъмирланди. 3 км. масофада электр кабел тортилди. Жорий йил “Менинг йўлим” лойиҳасида 680 миллион ютиб олиб, 1,8 км. масофадаги кўчаларимиз асфальтланди. “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарорига асосан, 2,7 км. масофадаги йўллар асфальтланди. Ҳоким ёрдамчиси Азизбек Кимсанов тавсияси билан 2022 йилда 26 нафар фуқарога 10 сотихдан, 2023 йилда эса 23 нафар фуқарога 15 сотихдан ер берилди.

Хотин-қизлар фаоли Дилфуза Шокирова кўмагида “Аёллар дафтари” 4-босқичга 113 та аёллар рўйхатга олинган. Шундан 71 нафари ишсизлар эди. Бугунга келиб, барчаси иш билан таъминланди. 22 нафар бемор, 3 нафар ногирон фарзанди бор, 4 нафар боқувчи йўқ аёлларга моддий ёрдам берилди. Барчаси бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, дори-дармон тарқатилди. 10 нафар аёлларга тадбиркорлик қилиш учун 5 миллион сўмдан кредит ажратилди.

Ёшлар етакчиси Қуддусбек Турсунбоев саъй-ҳаракати билан 41 нафар йигит-қизлар “Ёшлар дафатри”га кирилганди. Уларнинг 31 нафарига моддий-маънавий ёрдам кўрсатилди. 9 нафарини контракт пуллари тўлаб берилди, 10 нафарига субсидия асосида асбоб-ускуна олинди. 2 нафарига бир марталик, яна шунчасига саломатлигини тиклаш учун моддий ёрдам берилди. 3 нафари доимий ишга жойлаштирилди. Бундан ташқари маҳалладаги 23 нафар оғир тоифага киритилган ёшларнинг муаммолари ижобий ҳал этилди. “5 ташаббус” олипиадасида маҳалла ёшлари вилоят босқичига йўланма олди. Ўтган йили вилоятда ғолиб бўлиб, 18 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланганди.

Келгусида ҳудудга 2 та гўзаллик салони, аёллар сағломлаштириш маркази, болалар майдончаси қуришни режалаганмиз. Бундан ташқари тиббиёт пункти ва банк шахобчаси очиш, давлат хизматлари маркази филиалини очиш ниятидамиз. Бу билан фуқарлар барча масалаларни маҳалланинг ўзида ҳал этиш имконига эга бўлади.

Шоҳидбек АБДУЛЛАЕВ,

Қўрғонтепа туманидаги

“Жанннатмакон” маҳалласи раиси.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

ОТА БЎЛИШНИНГ нафақат маънавий, балки ҚОНУНИЙ ТАЛАБИ ҲАМ БОР!

Тасаввур қилинг, эр-хотин ўзаро келишмовчилик ёки бошқа сабабларга кўра, маълум вақтдан буён бирга яшамаяпти. Аёл ҳомиладор. Ана шундай вазиятда, бўлажак она, гарчи ҳали фарзанди туғилмаган бўлса ҳам, турмуш ўртоғидан ҳомиладорлик…