Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Хонадонда иссиқхона ташкил этганларга имтиёз берилдими?

ТОМОРҚА ХЎЖАЛИКЛАРИ БУ ИМТИЁЗДАН ФОЙДАЛАНА ОЛМАЙДИ. ЧУНКИ УЛАР АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМГА УЛАНМАГАН ВА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ИДОРАСИ ЎРТАСИДА АЛОҲИДА ШАРТНОМАЛАРИ МАВЖУДМАС.

— Жорий йил 27 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Иссиқхона хўжаликлари ва мева-сабзавотларни экспорт қилувчи корхоналарнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабули қилинди. Унга кўра, иссиқхона хўжаликлари ташкил қилган шахсларга имтиёзлар берилди. Бу имтиёздан томорқасида иссиқхона ташкил этганлар ҳам фойдалана оладими?

Илҳом ҚОРАБОЕВ,

Ширин шаҳридаги

“Фарход” маҳалласи раиси.

 

Жаҳонгир РАҲМОНОВ,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши матбуот хизмати раҳбари:

— Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 октябрдаги “Иссиқхона хўжаликлари ва мева-сабзавотларни экспорт қилувчи корхоналарнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 567-сонли қарори билан иссиқхона хўжалиги ташкил қилган шахсларга бир қатор имтиёзлар берилмоқда.

Жумладан, қарорнинг 9-бандига асосан, бир қатор тижорат банкларига кредит маблағлари ҳисобидан иссиқхона хўжалигини ташкил қилган ҳар бир мижознинг молиявий аҳволини инобатга олган ҳолда, уларнинг кредитларини қайтариш муддатини узайтириш чораларини кўриш юклатилди. Қарор иловасига кўра, юқоридаги вазифалар ижроси Азия Альянс банк, Ҳамкорбанк, Микрокредитбанк, Алоқабанк, Туронбанк, Халқ банки, Ипак  йўли банк, Ипотека банк, Бизнесни ривожлантириш банки (собиқ Қишлоққурилиш банк), Асакабанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Агробанк ва Миллий банкка юклатилди.

Бу фақатгина иссиқхона хўжалигининг табиий газ ҳисоблагичлари табиий газ назорати ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига уланган ҳамда табиий газ истеъмоли бўйича маълумотлари онлайн тарзда узатиладиган иссиқхоналарга нисбатан татбиқ этилади.

Яъни, томорқа хўжаликлари бу имтиёздан фойдалана олмайди. Чунки улар автоматлаштирилган тизимга уланмаган ва газ таъминоти идораси ўртасида алоҳида шартномалари мавжудмас. Кўпчилиги хонадонига уланган газ ҳисоблагичлар орқали  газ олиб, иссиқхонасини қиздиради. Табиийки, хонадондаги газ ҳисоблагич асосида фойдаланилган газ ҳақини тўлайди.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Аҳоли иссиқлик манбаи билан таъминланди”

Бундан ташқари, йиғинда кўплаб бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, асосий кўчалар асфальтланиб, пиёдалар йўлаклари қурилди.