Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Ажралишнинг олдини олишда нуронийларни ўрни катта”

ЁШИ КАТТА ИНСОНЛАРНИНГ МАСЛАҲАТИ САМАРАЛИ БЎЛАДИ. ШУ САБАБ НУРОНИЙЛАР, АВВАЛО, НОТИНЧ, АЖРАЛИШ ЁҚАСИДА ТУРГАН ОИЛАЛАР ВАКИЛЛАРИНИНГ ҚАЙНОНА ВА ҚАЙНОТАСИ, СЎНГРА ЭР-ХОТИН ЎРТАСИДА ТУШУНТИРИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИБ, ПАНДУ НАСИҲАТ БЕРИШМОҚДА.

Маҳаллада 25 та хонадонга туташ ҳудудда узунлиги 600 метр, эни 30 метрлик майдонда боғ яратилган. Ундаги турли мевали дарахтлар ҳосилидан шу йиғин аҳолиси бирдек фойдаланишлари мумкин. “Юқори боғ” номи шу боғга атаб қўйилган.

Кейинги пайтларда оқова сув муаммо бўляпти. Боғдаги дарахтарни суғориш учун иккита артезиан қудуғи қурилди, бироқ ерости сув дарахтларни қуритяпти. Бир километр уғоқликда ариқ ўтган, агар ўшандан сув тортиб келинса, яшиллик янада кўпаярди.

Президент ташаббуси билан ўтказилаётган “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари бошланди. Ҳозирга қадар мактаб ва боғча атрофидаги бўш ер майдонларига Ўрмон хўжалиги агентлиги етказиб берган 100 туп терак экилди. Яна 100 туп арча кўчати сўралди. Ўтган йили терак билан бирга, маҳаллий шароитга мос бўлмаган қимматбаҳо дарахтлар экилганди. Бироқ кўпчилиги иқлимга мос келмай, қуриб қолди.

Қувонарлиси, маҳалла жиноятчиликдан холи ҳудуд, “яшил” тоифада. Жорий йил оилалар ўртасида бирорта ажралиш қайд этилмади. Ўндан ортиқ оила яраштирилиб, ҳаёти ўз изига тушиб кетди. Бу борада “маҳалла бешлиги” билан бирга, ёши улуғ нуронийларнинг, маҳалла имоми ва туман имом-хатибининг ўрни катта бўляпти.

Психологиядан маълумки, ёши катта инсонларнинг маслаҳати самарали бўлади. Шу сабаб нуронийлар, аввало, нотинч, ажралиш ёқасида турган оилалар вакилларининг қайнона ва қайнотаси, сўнгра эр-хотин ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориб, панду насиҳат беришмоқда. Бу жараёнда хотин-қизлари фаолининг ўрни катта. Касби психолог бўлгани учун оилалар билан ишлашда яхши натижа беряпти.

Маҳалла аҳолиси, асосан, давлат ташкилотларида меҳнат қилишади. Баъзилари савдо-сотиқ ишлари билан машғул. Ҳудудда битта мактаб ва боғча бор. “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси орқали боғчанинг том қисми таъмирланиб, ташқи девори қурилди, ҳовли қисмида болалар учун соябонли ўтиргичлар ўрнатилди. Мактабнинг спорт зали таъмирланди. Энди ойналари янгиланади.

Йиғинда 38 та эски симёғочлар темир-бетон устунларга алмаштирилиши, битта ички йўл таъмирланиши зарур. Шунингдек, ичимлик сув қувурларини тўлиқ янгилаш керак.

Ҳозирда “маҳалла бешлиги” 17-мактабда битта синфхонада фаолият юритяпти. Далат-хусусий шерикчилк асосида янги маҳалла идораси қуриляпти, бироқ ишлар якунланиши чўзилиб кетяпти. Агар шу йил охирига қадар фойдаланишга топширилмаса, бўлажак “маҳалла еттилиги” фаолият юритишда қийналишади…

Қувондиқ АТАМУРАТОВ,

Урганч шаҳридаги “Юқори боғ” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Текстиль корхонаси қурилса, кўплаб ишсиз аҳоли ишли бўларди”

МАҲАЛЛА ТУМАН МАРКАЗИДАН 25 КИЛОМЕТР ОЛИСДА ЖОЙЛАШГАН. ШУ САБАБ ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИ ҚАТНОВИ МУАММО. МАШИНАСИ ЙЎҚЛАР 7 КИЛОМЕТР ПИЁДА ЮРИБ, КЕЙИН КАТТА АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛДАН ЖАМОАТ ТРАНСПОРТЛАРИГА ЧИҚАДИ.