Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

“Маҳалламизга бино керак”

ЯНА БИР ЭНГ КАТТА МУАММОИМИЗ — МАҲАЛЛА ЎЗ БИНОСИГА ЭГА ЭМАС. УЗОҚ ЙИЛЛАРДАН БЕРИ ИЖАРА АСОСИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТИБ КЕЛЯПМИЗ.

Йиғинимизда 821 та хонадонларда, 10193 та оила бўлиб, 3750 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалланинг асосий драйвери тадбиркорлик ва асаларичилик, лимончилик ҳисобланди. Ҳудудда 100 дан ортиқ хонадонларда асаларичилик йўлга қўйилган. Бугунги кунда маҳалладаги бешлик – маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспектори юрт тараққиёти ва Халқимиз фаровонлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилиб, ислоҳотлар “драйвери” бўлмоқда.

Ҳоким ёрдамчиси томонидан маҳаллада  оилавий даромадларни кўпайтириш, камбағалликни қисқартириш, томорқа экинларидан даромад қилишлари учун аҳолига турли кредит, ссудалар бериш ишлари бажарилмоқда.

Жорий йил охирги хатловда ёшлар етакчиси ташаббуси билан 19 нафар йигит-қизлар «Ёшлар дафтари»га киритилиб,  уларга зарур амалий ёрдам кўрсатилди. Уюшмаган ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида ўтган даврда спорт мусобақалари, маданий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Маҳалламизда 2018 йил “Обод маҳалла” дастури асосида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, дастурга кўра, сув сақлаш иншооти қурилди, 8 километр масофага ичимлик сув тармоғи тортилди. Кўчаларимиз шағаллаштирилди. Қуворнчлиси, шу билан ишлар тўхтаб қолмади. 2020 йилда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига яна 8 та кўчамизга бетон устунлар ўрнатилди, 1 та трансформатр қўйилди. 2023 йилда эса 2 та янги трансформатор олиб келинди. Бу билан электр энергиясидаги 70 фоиз муаммо бартараф этилди.

Аммо шу билан бирга қилиниши керак бўлган ишлар йўқ эмас. Мисол учун, 12 километр ички кўчаларимизни асфальтлаштириш, эски трансформатрни янгисига алмаштириш лозим. Қолган кўчаларимиздаги сув тармоғини ҳам янгилаш ҳамда янги тармоқ тортиш, Темирйўл кўчасидаги 120 донадан зиёд эски симёғочларни янгисига алмаштириш керак. Бу муаммоларимизни ечими бўйича таклифлар берганмиз.

Яна бир энг катта муаммоимиз — маҳалла ўз биносига эга эмас. Узоқ йиллардан бери ижара асосида фаолият юритиб келяпмиз. Бешлик ходимлари бир жойда ўтириб ишлолмаяпмиз.

7 октябрь куни Наманган вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси бошлиғи Анваржон Тўйчиев бошчилигида ишчи гуруҳ  маҳалла фуқаролар йиғинимизда ўрганиш олиб борди. Шу ўрганишлар асосида ўтказилган сўровномада ҳам юқоридаги таклифларимизни билдирдик. Мутасаддилар барча йўналишлардаги муаммолар ижобий ҳал этилиши учун чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилишига ваъда беришди.

 

Толибжон ДЕҲҚОНОВ,

Учқўрғон туманидаги “Исломобод” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

205 та маҳалла кўркам ва шинам бинога эга бўлди

ЖАРАЁН   Маҳалла — халқ ва давлат ўртасидаги мустаҳкам кўприк. Шунга монанд бугун йиғин идоралари аввалгидек шунчаки одамлар келиб кетадиган жой эмас, балки аҳоли муаммолари билан манзилли ишлайдиган, ўзаро фикр-мулоҳаза…