Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Драйвер”имиз — узумчилик”

АСОСИЙ “ДРАЙВЕР”ИМИЗ УЗУМЧИЛИК ҲИСОБЛАНАДИ. МАҲАЛЛАДА УЗУМДАН ДАРОМАД ТОПМАЙДИГАН ОИЛАНИНГ ЎЗИ ЙЎҚ. ҲУДУДИМИЗДАГИ ХОНАДОНЛАРНИНГ 480 ТАСИ УЗУМЧИЛИККА ИХТИСОСЛАШГАН.

Маҳалламизда 620 та хонадон мавжуд бўлиб, 4 кўчада 3025 нафар аҳоли истиқомат қилади. Асосий “драйвер”имиз узумчилик ҳисобланади. Маҳаллада узумдан даромад топмайдиган оиланинг ўзи йўқ. Ҳудудимиздаги хонадонларнинг 480 таси узумчиликка ихтисослашган. Резаматота, Хусайни каби узум навлари ҳосили пишган пайти олди хонадонларимиз 150 миллион сўмгача даромад қиляпти. Абдужаббор ота узумларининг донғи республикамизга танилган. Бугун отанинг ишларини фарзандлари Комилжон Юсупов давом эттиряпти. Маҳалламиздаги томорқачилардан маслаҳатини аямайди. 4 та кўчанинг узумзор боғга айланишининг асосий ташаббускори ҳам шу инсон. 20 сотихли узумзори бор. Хонадонда вилоятдаги узумзорлар учун ҳам кўчатлар етиштирилади.

Маҳаллада ишсизликни олдини олишда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, касаначиликни ривожлантиришга катта эътибор бериляпти. Узумзор кўчасида яшовчи “Аёллар дафтари” 4-тоифасига олинган Умида Мамажонова 30 дан ортиқ шогирдлари билан биргаликда  эркаклар учун кўйлаклар тикиб, ички бозорда сотишни ташкил этган. Бу касаначи тадбиркор чеварчилик билан  чегараланиб қолмай  хонадонида чорвачилик билан ҳам шуғулланиб келмоқда. Маҳаллада у каби ишбилармон  аёллар кўпчиликни ташкил этади. Масалан, Мунаввар Назарова ва Азиза Мавруловалар ҳам  10 нафардан  шогирдлари билан  20 дан ортиқ  пишириқлар (қатлама, сомса, торт, турли хил салатлар) тайёрлаб, элимиз дастурхонига тортиқ этишяпти.

Ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш борасида 2022 йил ички йўлларимиз бетонлаштирилди. Битта трансформатор ўрнатилди, эски симёғочлар бетон таянчларга алмаштирилди. 17 километрга ичимлик суви тармоғи тортилди, тик қудуқ ковлаб бўлингач, хонадонларга оби ҳаёт кириб борди.

Хўжанд оилавий шифокорлик пункти бундан ўттиз йилларча аввал мослаштирилган бинода тиббиёт пункти сифатида фаолият бошлаган. Орадан шунча йиллар ўтиб мукаммал таъмир кўрмаганди. Тиббиёт соҳасига берилаётган чексиз эътибор намунаси сифатида 2022 йил  вилоят ҳокимлигининг ягона буюртмачи инжиниринг компанияси буюртмаси асосида  «Олмос Уйчи» хусусий корхонаси томонидан қиймати 1.100.727.360 минг сўмлик ишлар бажарилди. Бугунга келиб, зарур тиббий ёрдамни одамларимиз шу ернинг ўзида олишмоқда.

Икромжон ИСОҚОВ,

Тўрақўрғон туманидаги “Хўжанд” маҳалласи раиси.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Тоғли қишлоқ ўзгаришлари ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ

МАҲАЛЛАДАГИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ҲОЗИР АВЖ ПАЛЛАСИДА. ЮҚОРИДАГИ ИШЛАР ЯКУНЛАНИШИ БИЛАН ЯНА 11 КИЛОМЕТР МАСОФАДА ИЧИМЛИК СУВНИ ТОРТИШ КЎЗДА ТУТИЛГАН. БУ БИЛАН ЙИҒИНДАГИ БАРЧА ХОНАДОНЛАР ТЎЛИҚ СУВ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ.