Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Томорқада миллион-миллион даромад топишяпти”

МАҲАЛЛАДАГИ ТЎЛҚИН ДУВЛОНОВ ХОНАДОНИДАГИ 15 СОТИХ ЕР МАЙДОНИДА КЎЧАТ ЕТИШТИРАДИ. ЮҚОРИДА АЙТГАНИМДЕК, ФУҚАРО БИР МАВСУМДА ИККИ БОР ҲОСИЛ ОЛАДИ. БУНДАН ТАШҚАРИ, ЎЗИ ҲАМДА ОИЛА АЪЗОЛАРИ ИШ БИЛАН БАНД БЎЛАДИ.

Маҳалламизда 3 349 нафар аҳоли яшайди. Уларнинг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида ижтимоий сўров ва хатловлар ўтказиб боряпмиз. Февраль ойида ўтказган сўнгги хатловимизда 43 нафар ишсиз аниқланган эди.

Ўтган вақт давомида уларнинг бандлигини таъминлаш учун зарур чоралар кўрилди. 22 нафарига 30 сотихдан 30 йилга ижара асосида фойдаланиш учун ер бердик. Қолганларини фермер хўжаликларига ишга жойладик. Айни кунда ишсизлар 11 нафарни ташкил этмоқда. Бундан ташқари, бандликни таъминлашда янги иш ўринлари яратишга ҳаракат қиляпмиз. Маҳалламизда 22 нафар тадбиркор бўлиб, улар 40 та иш ўрни яратишган.

Асосий “драйвер”имиз — кўчатчилик ва сабзавотчилик ҳисобланади. Бугунги кунда мавжуд 645  та хонадондан 398 таси 15-20 сотих томорқа майдонида кўчат етиштириш билан шуғулланади. Маҳаллада томорқа ер майдонига, асосан, болгар қалампири, помидор, терак, ёнғоқ, узум каби кўчат навлари экилади. Сабзавот кўчатлари эрта баҳорда икки марта етиштирилади ва учинчи марта сабзовот экинлари экади. 1 сотих томорқа ер майдонидан 60 минг дона кўчат олинади. Томорқадан камида 20 миллион сўм даромад топади.

Маҳалладаги Тўлқин Дувлонов хонадонидаги 15 сотих ер майдонида кўчат етиштиради. Юқорида айтганимдек, фуқаро бир мавсумда икки бор ҳосил олади. Бундан ташқари, ўзи ҳамда оила аъзолари иш билан банд бўлади. Муҳими, йиллик даромад камида 15-16 миллион сўмни ташкил этади.

“Темир дафтар”да 22 нафар, “Ёшлар дафтари”да 476 нафар ва “Аёллар дафтари”да 82 нафар эҳтиёжманд рўйхатга олинган. Уларнинг 37 нафарига 30 сотихдан ер берилиб, бандлиги таъминланди. Қолаверса, жами 87 нафар фуқарога ҳоким ёрдамчиси тавсияси билан кредит ажратилган бўлса, шундан 17 нафари дафтарлардаги эҳтиёжмандлардир.

Ютуқлар билан бирга, қилиниши керак бўлган ишларимиз кўп. Масалан, кўчаларнинг 4 км. қисмини шағаллаштириш режалаштирилган. “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, 2 та сув сақлаш минораси қурилиб, 7 км. тармоқ тортиляпти. Бу ишларга 1 миллиард 300 миллион сўм маблағ ажратилган. Навбатдаси, бу 8 км. масофадаги асосий йўлимизни таъмирлаш лойиҳасидир. Лойиҳани туман ҳокимлиги қўллаб-қувватлаган.

 

Бекмурод ЎРОЗБОЕВ,

Булунғур туманидаги

“Қўнғирот” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Энг оғриқли масала – ички йўл ва ичимлик сув”

ЙИҒИН ҲУДУДИДАГИ ИЧКИ КЎЧАЛАР ТАЪМИРТАЛАБ, ИККИ КИЛОМЕТР ҚИСМИ АСФАЛЬТЛАНДИ, ХОЛОС. ИЧИМЛИК СУВ МУАММО. ҲОЗИРЧА ИККИТА КЎЧАГА ҲАШАР ЙЎЛИ БИЛАН ИЧИМЛИК СУВ ТАРМОҒИ ТОРТИБ КЕЛИНДИ. МАҲАЛЛА АҲОЛИСИНИНГ ЭНГ ОҒРИҚЛИ МАСАЛАЛАРИДАН БИРИ…