Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Ишдан бўшаётганда ходимга қандай пуллар тўлаб берилади?

ИШ БЕРУВЧИ ТОМОНИДАН ХОДИМГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН БАРЧА СУММАЛАРНИ ТЎЛАШ ХОДИМ БИЛАН МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ БЕКОР ҚИЛИНГАН КУНДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ.

— Маҳалладаги фаолиятим давомида фуқаролар ўз шахсий масалаларида ҳам маслаҳат сўрашади. Масалан, ишдан бўшаётган ходимларга қандай турдаги пуллар тўлаб берилиши керак? Меҳнат кодексида бу масала ҳам акс этганми?

Ш.ҚЎЧҚОРОВ,

Учқўрғон туманидаги “Ёркин ҳаёт” маҳалласи раиси.

 

Лазиз ҚАРШИЕВ,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бошқарма бошлиғи:

— Меҳнат кодексининг 172-моддасига асосан, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак. Бу ҳисоб-китоб таркибида ходимнинг охиригача олинмаган иш ҳақини, ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни, агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни тўлашни ўз ичига олади. Яъни ходим ишдан бўшаётганда иш берувчи томонидан унга юқоридаги 3 турдаги пуллар тўлаб берилиши керак.

Иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади.

Ўзи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейинги даврда бирор-бир тўловлар (ой, чорак, йил якунлари бўйича мукофотлар) ҳисобланган тақдирда, ушбу тўловлар ходим томонидан тегишли талаб қўйилганидан кейин уч кундан кечиктирмай амалга оширилади.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Диёра КЕЛДИЁРОВА: “Маҳалладошлар дуоси менга ишонч, куч берди”

    Шахсан Президентнинг ўзи Олимпиада ўйинлари чемпионларини ўша куннинг ўзидаёқ телефон орқали табриклаши олдин кузатилмаган эди... Ўзбек аёл спортчилари шу вақтгача тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасида ҳали ғолиб бўлмаганди... Дзюдо…