2006 йил ташкил этилган маҳалла “драйвери” – сабзавотчилик. Дала майдонлари ва томорқа ерларда, асосан, картошка, сабзи, булғар қалампири, помидор экилади. 31 та хонадонга қўшимча томорқа хўжаликлари ажратиб берилган. Маҳалла аҳолиси аҳил-иноқ. Бу “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида яна бир бор ўз аксини топди. Улар 9 та лойиҳада энг кўп овоз тўплаб, ғолибликни қўлга киритди. Шу кунгача “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 51-мактаб замонавий жиҳозлар билан таъминланиб, маҳалла ёшлари учун спорт комплекси – миниф утбол, волейбол, баскетбол ва “Street workout” майдончаси қурилди. 3,5 километр ички кўчаларга 75 та кўча чироқлари, 1 та трансформатор ва 110 та бетон устун электр симлари билан ўрнатилди. Йиғинда шу кунгача учта артезиан қудуқ бўлиб, аҳолига тоза ичимлик сувдан қийналарди. “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг яна бир мавсумида ғолиб бўлиб, 150 метр чуқурликда артезиан қудуғи қазилиб, сув минораси ўранатилди. Натижада аҳолининг 70 фоизи сув муаммосидан халос бўлди. Шунингдек, 5,5 километр ички кўчалар асфальтланди. Сўнгги иккита лойиҳа орқали яна 5,5 километрлик ички кўча асфальтланади. “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида қатнашиш ҳадисини олган булунғурликлар келгусида 63-мактабга спорт коплекси ва икки қаватли маҳалла идораси қуриш ҳамда кўча чироқларини қуёш панеллари орқали ёритишни режалаштирмоқда. Маҳаллада савбзавотчилик билан бирга, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳудудда еттита савдо дўкони, иккита ошхона, битта тўйхона бор. Хотин-қизлар тикувчилик йўналишида фаоллашган. Иккита тикув цехи ташкил этилиб, 11 нафар хотин-қиз бандлиги таъминланган. Ўттиз тўрт киши 33 миллион сўмдан кредит олиб, улар аҳоли томорқа ер майдонларини ҳайдаш учун мотокультиватор, картошкачилик билан шуғулланиш учун картошка уруғи, чорва қилиш учун қора мол харид қилишди. “Аёллар дафтари”дагиларнинг 25 нафарига моддий ёрдам кўрсатилган бўлса. “Темир дафтар”да турган етти нафар кишининг хонадонига қуёш панеллари ўрнатилди. Яна тўрт нафар ёшга мотокультиватор берилиб, контракт пуллари тўланди. Кам таъминланган оилалар доимий эътиборда. Уларнинг бирига 1,5 тонна цемент ва бир мошин тош етказилди. Маҳаллага идора ва боғча зарур. Йиғинда йигирма беш ўринли иккита хусусий боғча бор, бироқ у етарли эмас. Қолган болалар 2,5 километр олисдаги боғчага қатнайди... Зафар МАМАТҚУЛОВ, Булунғур туманидаги “Булунғур ариқ” маҳалласи раиси.
ЙИҒИН ҲУДУДИДАГИ ИЧКИ КЎЧАЛАР ТАЪМИРТАЛАБ, ИККИ КИЛОМЕТР ҚИСМИ АСФАЛЬТЛАНДИ, ХОЛОС. ИЧИМЛИК СУВ МУАММО. ҲОЗИРЧА ИККИТА КЎЧАГА ҲАШАР ЙЎЛИ БИЛАН ИЧИМЛИК СУВ ТАРМОҒИ ТОРТИБ КЕЛИНДИ. МАҲАЛЛА АҲОЛИСИНИНГ ЭНГ ОҒРИҚЛИ МАСАЛАЛАРИДАН БИРИ – ИЧКИ ЙЎЛ ВА ИЧИМЛИК СУВ.
“Маҳалла бешлиги” кўп қаватли уйнинг биринчи қаватидаги икки хонали уйда фаолият юритиди. Шароитлар ҳаминқадар.
БУ КАБИ ҲОЛАТЛАРДАН МАҲАЛЛА, ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИ ХАБАРДОР БЎЛМАСА, НАЗОРАТ ҚИЛМАСА, ШУ КАБИ КЎНГИЛСИЗ ҲОЛАТЛАР УЧРАЙВЕРИШИ ТАБИИЙ. ЭНГ АЧИНАРЛИСИ, БУНДАЙ ҲОЛАТЛАР КУЗАТИЛГАНДА ҲУҚУҚ-ТАРТИБОТ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ ЖИНОЯТГА ШАРТ-ШАРОИТ ЯРАТГАНЛИКДА АЙБЛАНИБ, ЖАВОБГАР БЎЛИБ ҚОЛМОҚДА.
“БИРДАМЛИК” МАҲАЛЛАСИ 2020 ЙИЛ МИРЗО УЛУҒБЕК НОМЛИ МАҲАЛЛАДАН АЛОҲИДА АЖРАЛИБ ЧИҚҚАН. ШУ ВАҚТГАЧА МАҲАЛЛА ИДОРАСИ ЙЎҚ, “МАҲАЛЛА БЕШЛИГИ” МАКТАБНИНГ БИР ХОНАСИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТМОҚДА.
ТЕГИШЛИ МАСЪУЛЛАР БУ МАСАЛАНИ ЎРГАНИБ ЧИҚИБ, АМАЛИЙ ЁРДАМ БЕРИШЛАРИНИ ХОҲЛАРДИК. ЖУМЛАДАН, АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ФУҚАРОЛАР ВА ТАДБИРКОРЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ КИЛИШ ЧОРАЛАРИНИ КЎРИШИНИ СЎРАЙМИЗ.
Sign in to your account