Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Маҳалла идораси керак”

“Маҳалла бешлиги” кўп қаватли уйнинг биринчи қаватидаги икки хонали уйда фаолият юритиди. Шароитлар ҳаминқадар.

Кўп миллатли маҳалла ҳудудида 23 та кўп қаватли уй бор. Ён-атрофда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ва ҳарбий қисм жойлашгани учун аҳолининг асосий қисми ҳарбий ижрачи оилалардан иборат.

Кўп қаватли уйларнинг коммунал хизмат кўрсатиш даражаси 70 фоиз тайёр. Куни кеча бу борадаги ишлар ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб, қилиниши зарур бўлган ишлар аниқланиб олинди. Бир муаммо – хонадонларнинг иссиқлик таъминотини яхшилаш учун кўчалар ковланиб, қувурлар ётқизилган чуқурларнинг таъмирланмай қолиши аҳоли эътирозига сабаб бўлмоқда.

Ҳудудда учта савдо дўкон ва иккита ошхонадан бошқа ҳеч нарса йўқ. Мактаб ҳам, боғча ҳам қўшни маҳаллада. Бир янгилик, яқин кунларда 30 ўринли хусусий боғча очилиш арафасида. Аҳоли, асосан, ярим тайёр хамирли таомлар тайёрлаб, даромад топишади. Беш нафар аёл тикув машинаси олиб, ҳарбий кийим, кўрпа-тўшак ва чойшаблар тикиб, ўзини ўзи банд қилди.

“Маҳалла бешлиги” кўп қаватли уйнинг биринчи қаватидаги икки хонали уйда фаолият юритиди. Шароитлар ҳаминқадар. Бир неча йил олдин давлат-хусусий шерикчилик асосида уч қаватли бино қурилиб, унинг 4 хонаси ва бир зали маҳалла идорасига берилиши режалаштирилган эди. Уч қаватли бинонинг асосий устуни кўтарилиб, фақат пардозлаш ишлари қолганди, бироқ икки йилдирки қурилиш тўхтаб қолди. Бу масала тезроқ ҳал этилмаса, бўлажак “маҳалла еттилиги” ходимлари ишлашга қийналишади, навбатма-навбат хонада ишлашига тўғри келади.

Муборак АБДУРАХИМОВА,
Чирчиқ шаҳридаги “Лола” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Оқова сув муаммосига ечим керак”

НАМАНГАН-УЧҚЎРҒОН МАГИСТРАЛ ЙЎЛИДАН МАҲАЛЛАМИЗГА 2 ДОНА ОҚАВАСУВ ҚУВУРИ ЎТГАН. ҚУВУРЛАР ҲОЗИРДА ЯРОҚСИЗ ҲОЛГА КЕЛГАН. УНИ АЛМАШТИРИШ ШАРТ. БУ ТАКЛИФНИ МУТАСАДДИЛАРГА ЕТКАЗГАНМИЗ.