Ҳудудлар

“Тунги вақт” ва “шовқинсиз давр” белгиланади

— Шаҳар маркази бўлгани учун маҳалла ҳудудида турли кафе-ресторанлар, кўнгилочар жойлар мавжуд. Айрим ҳолларда фуқаролар мазкур жойлардан турли шовқинлар, ёқимсиз ҳидлар чиқаётганидан шикоят қилишади. Шундан сўнг, муаасаса масъулларига тегишли тушунтиришлар берилади. Айтингчи, қонунчиликда бу ҳақда нима дейилган? Жўра ТЎРАЕВ, Когон шаҳридаги Абдулла Қодирий номли маҳалла раиси. Ёқутхон ЮСУПОВА, Адлия вазирлиги масъул ходими: — Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, 23.00 дан 06.00 гача бўлган муддат тунги вақт саналади. Бу вақтда фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, умуман, шовқин чиқарувчи ишлар қилиш фуқароларга БҲМнинг учдан бир қисми, мансабдор шахсларга БҲМнинг учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача жарима солишга сабаб бўлади. Айтиш керакки, ҳозирда қонунчиликка айрим ўзгартиришлар киритиш кўзда тутилган. Хусусан, Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Президент фармони лойиҳасига кўра, “тунги вақт” — соат 23:00 дан соат 6:00 га қадар, “шовқинсиз давр” — иш кунларида соат 23:00 дан соат 7:00 га қадар ҳамда дам олиш ва байрам кунларида соат 21:00 дан соат 8:00 қадар бўлган вақт этиб белгилаш таклиф этилмоқда. Шу билан бирга, эндиликда зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидларни атроф-муҳитга ҳамда аҳоли саломатлигига бевосита зарар етказувчи зарарли манбалар деб эътироф этиш кўзда тутилган. 2024 йил 1 январдан бошлаб “тунги вақт” ва “шовқинсиз давр” мобайнида бир қатор тақиқлар ўрнатилади. Аҳоли пунктларида дарахт кесувчи, майса ва ўтларни ўрувчи электр ҳамда бензин двигателлар ёрдамида ишлайдиган мосламалардан фойдаланиш, очиқ осмон остида кўнгилочар-томоша тадбирларини (мусиқий, концерт, спорт, реклама ва бошқалар) ўтказиш, якка тартибдаги уй-жой ва кўп квартирали уйларда қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш шулар жумласидан.  

144

“Кўп болали оилалар доимий мониторинг тизими яратиш керак”

ОИЛАЛАРНИ ДОИМИЙ КУЗАТИБ БОРАДИГАН, МАҲАЛЛА ФАОЛЛАРИ ХУЛОСАЛАРИГА АСОСЛАНИБ, ИЖТИМОИЙ КЎМАК БЕРАДИГАН НАЗОРАТ ТИЗИМИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ЛОЗИМ, ДЕБ ҲИСОБЛАЙМАН.

52

Кимларга ер сотиб олиш учун 33 миллион сўм берилади?

БИР МАРТАЛИК ТЎЛОВ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР, ТАРКИБИДА ШУНДАЙ ТОИФАДАГИ АЪЗОСИ БОР ОИЛАНИНГ ЁКИ УЛАРНИНГ ВАКИЛЛАРИНИНГ ЭЛЕКТРОН ОНЛАЙН-АУКЦИОН ОРҚАЛИ ЕР УЧАСТКАСИНИ СОТИБ ОЛИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ХАРАЖАТЛАРИНИ ҚОПЛАБ БЕРИШ УЧУН АЖРАТИЛАДИ.

96

“Фахрийларни сиҳатгоҳга маҳалла юбориши керак”

ЭНДИЛИКДА ФУҚАРОЛАРНИНГ ТЎЙ ВА ДАФН МАРОСИМЛАРИГА МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИШ, МЕҲНАТ ФАХРИЙЛАРИНИ СИҲАТГОҲЛАРГА ЮБОРИШ, СОҒЛИҚЛАРИНИ ТИКЛАШИГА КЎМАКЛАШИШ КАБИ ИШЛАРНИ МАҲАЛЛА ДОИРАСИДА АМАЛГА ОШИРИШ ФУРСАТИ КЕЛДИ, ЧАМАМДА.

40

Болани парвариш қилиш нафақаси кимларга берилади?

БОЛА ПАРВАРИШИ БЎЙИЧА НАФАҚА ТЎЛАШ БОЛА ИККИ ЁШГА ТЎЛГАНДА, У ТЎЛИҚ ДАВЛАТ ТАЪМИНОТИДА БЎЛГАН МАХСУС МУАССАСАЛАР(МЕҲРИБОНЛИК УЙИ)ГА ЖОЙЛАШТИРИЛГАНДА, ВАФОТ ЭТГАНДА, ОИЛА БОЛА БИЛАН БИРГА ДОИМИЙ ЯШАШ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДАН ТАШҚАРИГА ЧИҚИБ КЕТГАНДА ТЎХТАТИЛАДИ.

134

Чернобиль жабрланувчиларига қандай имтиёзлар бор?

ЧЕРНОБИЛЬ АЭС ҲАЛОКАТИНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ҚАТНАШЧИЛАРИ УМУМИЙ БЕЛГИЛАНГАН ЁШДАН 10 ЙИЛ ВА 5 ЙИЛ ОЛДИН ЁШГА ДОИР ПЕНСИЯГА ЧИҚИШЛАРИ МУМКИН.

405