Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Болани парвариш қилиш нафақаси кимларга берилади?

БОЛА ПАРВАРИШИ БЎЙИЧА НАФАҚА ТЎЛАШ БОЛА ИККИ ЁШГА ТЎЛГАНДА, У ТЎЛИҚ ДАВЛАТ ТАЪМИНОТИДА БЎЛГАН МАХСУС МУАССАСАЛАР(МЕҲРИБОНЛИК УЙИ)ГА ЖОЙЛАШТИРИЛГАНДА, ВАФОТ ЭТГАНДА, ОИЛА БОЛА БИЛАН БИРГА ДОИМИЙ ЯШАШ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДАН ТАШҚАРИГА ЧИҚИБ КЕТГАНДА ТЎХТАТИЛАДИ.

— Маҳаллага аҳоли турли муаммолари билан бирга, ҳуқуқий ёрдам сўраб ҳам мурожаат қилади. Энг кўп моддий ёрдам ва нафақалар билан боғлиқ саволлар берилади. Яқинда бир фуқаромиз бола 2 ёшга тўлгунга қадар тўланадиган парвариш қилиш нафақаси бўйича маълумот сўради. Шу ҳақда тўлиқроқ маълумот бера оласизми? Бу нафақа кимларга тўланади? Эгизак фарзандларга бир хил сумма бериладими? Нафақа қачон тўхтатилади?

Абдуҳаким БЕРДИЕВ,

Тойлоқ туманидаги

“Истиқлол” маҳалласи раиси.

Нурали НУРМУҲАМЕДОВ,

«Нормa» эксперти, юрист:

— “Ишловчи оналарга бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан, бундай нафақа оналарга нафақа олиш учун мурожаат қилинган ойдан бошлаб, аммо ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган кундан сўнг тайинланади. Бунда нафақа ишловчи ёки ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётган оналарга, шунингдек, онанинг ўрнини босувчи шахсларга иш жойидан, таълим олиш, хизмат ўташ жойидан тўланади.

Нафақа, қоидага кўра, боланинг онасига тўланади. Бироқ нафақа унинг отасига, васийликка олган шахсларга ёки ҳақиқатда болани парваришлаётган бошқа қариндошларга тўланиши ҳам мумкин. Нафақа тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор корхона раҳбари томонидан буйруқ ёки фармойиш шаклида қабул қилинади. Шу ўринда айтиб ўтиш керак, ушбу нафақа тури фақат асосий иш жойи бўйича тўланади. Ўриндошлик асосида ишлаётганларга бу нафақа берилмайди.

Мазкур нафақа болалар сонидан қатъи назар, ҳар ойда қатъий белгиланган миқдорда тўланади. Агар ходима икки ва ундан ортиқ фарзандларни туққан бўлса, бола парвариши бўйича нафақа кичик бола икки ёшга тўлгунга қадар бир баробар миқдорда тўланади. Агар ходима ҳали икки ёшга тўлмаган тўнғич боласини парваришлаш таътилидан чиқмай туриб, яна “декрет”га кетмоқчи бўлса, онанинг танлови асосида нафақанинг фақат бир тури тўланади.

Она меҳнат шартномаси асосида мавсумий ишларда банд бўлса, мавсумий иш билан банд бўлган даврда нафақани мавсумий ишни бажариш жойидан олади. Мавсум тугаганда (мавсумлар орасида) нафақа умумий асосларда доимий яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тайинланади ва тўланади. Меҳнат шартномаси кейинги мавсумда тузилган тақдирда, нафақа ишга чиқиши белгиланган ойдан бошлаб иш жойидан тўлаб берилади.

Тўлиқсиз иш вақти асосида ёки уйда ишловчи оналар иш даврида бир вақтнинг ўзида бола парвариши бўйича нафақани ва иш ҳақини олиш ҳуқуқига эга.

Бола парвариши бўйича нафақа тўлаш бола икки ёшга тўлганда, у тўлиқ давлат таъминотида бўлган махсус муассасалар(меҳрибонлик уйи)га жойлаштирилганда, вафот этганда, оила бола билан бирга доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқиб кетганда тўхтатилади. Нафақа олувчи шахс нафақа тўловини тўхтатишга сабаб бўлувчи ҳолатлар ҳақида корхонага хабар бериши шарт. Агар у буни қилмаса, нафақа миқдори белгиланган тартибда ундирилиши мумкин. Ходиманинг даромадидан – улар тўланганда, даромад бўлмаганда ёки уни қоплашдан бош тортганда – суд тартибида ундирилади.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳалла идораси керак”

МАҲАЛЛА ХОДИМЛАРИ ИШ ҚУРОЛИ, ЯЪНИ КОМПЬЮТЕР БОРАСИДА БИРОЗ ҚИЙНАЛИШЯПТИ. ИККИТА КОМПЬЮТЕРНИНГ БИРИ ИШЛАМАЙДИ. ШУНИНГДЕК, ЕТАРЛИ ШАРОИТЛАРГА ЭГА ЯНГИ МАҲАЛЛА ИДОРАСИ ЗАРУР.