— Давлат ташкилоти ва хусусий корхоналарда меҳнат қилаётган фуқароларимиз орасида ногиронлар, хомиладор ва ёш болали аёллар бор. Уларга иш вақтида қандай имтиёз яратилган? Бу ходимларга тўлиқсиз иш куни бериладими? Бобоёр МИХЛИЕВ, Фориш туманидаги “Ойбек маҳалласи раиси. Лазиз ҚАРШИЕВ, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бошқарма бошлиғи: — Иш берувчи бир қатор тоифадаги ходимлар илтимосига кўра, уларга тўлиқсиз иш куни белгилашга мажбур. Жумладан. ҳомиладор аёллар ўн тўрт ёшгача бўлган бола (ўн олти ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган бола) ота-онасидан бирининг (ота-онанинг ўрнини босувчи шахснинг), оиланинг бетоб аъзосини парваришлашни амалга ошираётган шахснинг илтимосига кўра тиббий хулосага биноан. Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахснинг илтимосига кўра (тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўлиқсиз иш вақти режими тўғрисидаги, юкламани камайтириш ҳақидаги ва меҳнатнинг бошқа шарт-шароитлари тўғрисидаги тавсияларида назарда тутилган ҳолларда) ҳам ходимга тўлиқсиз иш куни белгилаш назарда тутилган. Тўлиқсиз иш вақти шартларида ишлаганда ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш у ишлаб берган вақтга мутаносиб равишда ёки у бажарган ишнинг ҳажмига қараб амалга оширилади Тўлиқсиз иш вақти шартларида ишлаш ходимлар учун ҳар йилги асосий меҳнат таътили давомийлигининг, меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришнинг ва бошқа меҳнат ҳуқуқларининг бирор-бир чекланишларига сабаб бўлмайди.
Микромолия ташкилотлари тегишли лицензия олган ҳолда тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.
МАҲАЛЛА ЁШЛАРИ СПОРТДА ПЕШҚАДАМ. АЙНИҚСА, ДЗЮДО ВА МИЛЛИЙ КУРАШ БЎЙИЧА ЧЕМПИОНЛАР КЎП.
МАҲАЛЛАНИ ИШСИЗЛИКДАН ҲОЛИ ҲУДУДГА АЙЛАНТИРИШ МАҚСАДИДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК БЎЛИМИ ИШЧИ ГУРУҲИ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ.
ЯНА БИР ҚУВОНЧЛИ ЯНГИЛИК — МАҲАЛЛА БИНОСИ УЧУН ЖОЙ АЖРАТИЛИБ, ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ. ҲУДУДНИНГ КИРИШ ҚИСМИГА МАҲАЛЛА НОМИ ЎРНАТИЛИБ, 200 ТУП АРЧА, 800 ТУП ГУЛ КЎЧАТЛАРИ ЎТҚАЗИЛДИ.
ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТИНИ ЯХШИЛАШ УЧУН 2 ТА ТРАНСФОРМАТОР ЎРНАТИЛИБ, 24 ТА БЕТОН УСТУНЛАР АЛМАШТИРИЛДИ.
Sign in to your account