Шахсий фикр

“Маҳалла раисига хизмат машинаси берилса…”

АВВАЛО МАҲАЛЛА РАИСИГА ХИЗМАТ МИШИНАСИ БЕРИЛИШИ ЛОЗИМ, ДЕБ ҲИСОБЛАЙМАН. ЧУНКИ ҲУДУДИ КАТТА МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ КУН БЎЙИЧА БИТТА МАСАЛАНИ ОРТИДАН КУН ЎТКАЗИШЯПТИ.

62

Кредит олишда воситачидан воз кечиш керак”

“ҲАР БИР ОИЛА — ТАДБИРКОР” ДАСТУРИ БЎЙИЧА БЕРИЛАЁТГАН КРЕДИТЛАРНИ ВОСИТАЧИЛАР ОРҚАЛИ БЕРИЛИШИНИ ТЎХТАТИШ ЗАРУР.

66

“Маҳалла молиявий мустақил бўлиши керак”

ШУ БИЛАН БИРГА, ИШИМИЗ САМАРАЛИ БЎЛИШИ УЧУН МАҲАЛЛАГА ЁРДАМЧИ ШТАТ АЖРАТИЛИШИНИ ТАКЛИФ ҚИЛАРДИМ. ЧУНКИ ҲУЖЖАТ ИШЛАРИНИ ҚИЛСАК, АМАЛИЙ ҲАРАКАТЛАР ҚОЛИБ КЕТЯПТИ.

57

“Маҳалла молиявий мустақил бўлиши керак”

Маҳалламизда 4 256 нафар аҳоли истиқомат қилади. Туман марказида жойлашганимиз учун аҳолининг асосий даромад манбаи — тадбиркорлик, савдо-сотиқдан иборат. 2023 йилнинг май ойида охирги хатлов ўтказгандик. Ўшанда 126 нафар ишсиз фуқаро аниқланган. Бу — олдинги хатловдагидан анча кам кўрсаткич. 2022 йилнинг охиридаги хатловда ишсизлар сони 314 нафар бўлган. Ишсизларнинг бандлигини таъминлашда маҳаллий шароит, одамлар истаги ҳисобга олинди. Биринчи навбатда “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури бўйича 50 нафардан ортиқ талабгорга имтиёзли кредит олишга кўмаклашилди. Бундан ташқари, 90 нафардан зиёд фуқаро ўзини ўзи банд қилди. 30 нафардан кўпи давлат корхона ва ташкилотларига ишга жойланди. Қолаверса, маҳаллий тадбиркоримиз Нодир Ҳайитов ахборот-коммуникация соҳасида корхона очиб, 20 нафарга яқин ёшнинг бандлигини таъминлади. Маҳалламиз инфратузилмаси яхшиланди. 15 та кўчанинг 7,6 км. қисми асфальтланди. Электр энергиясидаги муаммоларни бартараф этиш, тунги чироқлар ўрнатиш каби масалаларни “Ташаббусли бюджет” лойиҳасига киритдик. Агар танловда ютиб олсак, барча кўчаларимиз тунги ёритиш чироқлари билан ёритилади. Электр таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш учун барча хонадонларга қуёш панели ўрнатиш ишларини олиб боряпмиз. Ҳозирда 14 та хонадонга қуёш панели ўрнатилди. Шу билан бирга, ишимиз самарали бўлиши учун маҳаллага ёрдамчи штат ажратилишини таклиф қилардим. Чунки ҳужжат ишларини қилсак, амалий ҳаракатлар қолиб кетяпти. Ёки аксинча бўляпти. Бундан ташқари, “Маҳалла бюджети” лойиҳасини тезроқ барча фуқаролар йиғинларига татбиқ этиш керак. Молиявий мустақилликка эришмагунимизча, амалда ҳам мустақил бўла олмаймиз. Қолаверса, маҳалла кенгаши аъзолари, айниқса, кўчабоши этиб тайинланган оқсоқолларни рағбатлантириш тизимини яратишимиз лозим. Отахон РАҲИМОВ, Шеробод туманидаги “Катта ҳаёт” маҳалласи раиси.

110

“Ажрашаман” деганга жарима қўллаш керак”

ЁШЛАРНИ, ЭНГ ЁМОНИ, УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИНИ БОШҚА ГАП БИЛАН КЎНДИРИБ ҲАМ, ҚЎРҚИТИБ ҲАМ БЎЛМАЯПТИ. ЭНГ ЯХШИ ЕЧИМ — ЖАРИМА!

68

“Танловда аҳоли сони эътиборга олинса…”

МАСАЛАН, ТАНЛОВГА ҚАТНАШАЁТГАН МАҲАЛЛАЛАР АҲОЛИСИНИНГ СОНИ ЭЪТИБОРГА ОЛИНИШИ КЕРАК. АКС ҲОЛДА АҲОЛИ КЎП ЯШАЙДИГАН ҲУДУДЛАР ЛОЙИҲАСИ ЮТИБ КЕТЯПТИ.

67