Биласизми

Оилавий тадбиркорлик кредитлари кимларга ва нима мақсадларга ажратилмайди?

  Қуйидаги ҳолларда қарз олувчининг аризаси тизим томонидан скоринг маълумотлари асосида автоматик рад этилади: қарз олувчининг Ягона электрон платформада кўриб чиқиш жараёнида аризаси мавжуд бўлганда; 18 ёшга тўлмаган фуқаро номидан ариза берилганда; Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахсларга; муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган ёхуд меҳнатга лаёқатсиз фуқаро номидан ариза берилганда; қарз олувчининг дастур доирасида тўлиқ қайтарилмаган кредити мавжуд бўлганда (Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ажратиладиган кредитлар бундан мустасно); қарз олувчининг банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлганда; аввал ажратилган кредитлардан мақсадсиз фойдаланилганда; салбий кредит тарихига эга бўлганда; қарз олувчининг солиқ органлари, мажбурий ижро бюроси органлари ва бошқа тўловлардан қарздорлиги мавжуд бўлганда. Қуйидаги мақсадлар учун кредит ажратилмайди: илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш; алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш; савдо-воситачиликни амалга ошириш; умумий овқатланиш ташкилотларининг айланма маблағларини шакллантириш; ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни (мебель, уяли телефон, маиший техника ва бошқалар) сотиб олиш; енгил автотранспорт воситалари (ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда иштирок этувчи кичик мототранспорт воситалари бундан мустасно), жумладан, йўловчи ташувчи автомобиллар сотиб олиш; маъмурий харажатларни тўлаш, жумладан, хизмат автомобиллари таъминоти; бино ва иншоотлар сотиб олиш ва қуриш (Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш дастури бўйича дала дўкони, уруғлик, минерал ўғит ва кўчат дўконлари ташкил қилиш бўйича кўзланган мақсадлар ҳамда енгил конструкцияли бино ва иншоотлар қуриш бундан мустасно) учун ажратилмайди.    

151

“Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун қандай имтимёзлар яратилган?

  Тадбиркорлик ёки ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшларга асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролларини сотиб олиш учун БҲМнинг 40 бараваригача ҳоким ёрдамчисининг ижобий тавсияси асосида субсидия ажратилади. Субсидия олиш учун ёшлар ариза билан туман(шаҳар) ёшлар бўлимига асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролларининг тури, миқдори, товарнинг маркаси, тахминий нархи тўғрисидаги маълумотларни бериши керак. Мазкур ҳужжатлар 3 иш кунида ариза берган ёшлар яшайдиган маҳалладаги ҳоким ёрдамчисига юборилади. Ҳоким ёрдамчиси 5 иш кунида субсидия ажратиш ҳақидаги тавсияни ёки рад этиш тўғрисидаги хабарномани ёшлар ишлари бўлимига юборади. Субсидия ажратиш рад этилганда, унинг сабаблари аниқ келтирилиши шарт. Ҳоким ёрдамчиси аризани 5 иш кунида кўриб чиқмаса ёки тавсиянома беришни асоссиз рад этса, Васийлик кенгаши (ёшлар ишлари бўлими) ўз ташаббуси билан субсидия бериши мумкин. Субсидия ажратиш маъқулланса, Ёшлар ишлари бўлими асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролларини сотиб олади ва уни ариза берган ёшларга етказади. Бундан ташқари, ёшлар Ўзбекистондаги ҳар қандай, шу жумладан, давлат, хусусий, хорижий ОТМларда, техникум, коллежларда ўқиётган бўлса, контракт бўйича имтиёздан фойдаланиши мумкин. Бундан ташқари, мазкур имтиёз фақат бакалавр эмас, магистратура босқичида ўқиётганларга ҳам берилади. Бунда бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ва кечки шакли, магистратуранинг фақат кундузги йўналиши бўлиши керак. Контрактнинг 50 фоизигача қисми, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорида қоплаб берилади. Ариза Ёшлар ишлари бўлимига берилади ва унга ОТМ ёки бошқа таълим муассасаси берган контракт нусхаси илова қилиниши керак. Ариза 3 иш кунида маҳалладаги ёшлар етакчисига кўриб чиқиш учун юборилади. Ёшлар етакчиси 5 иш кунида контрактни қоплаш ҳақидаги тавсиянома ёки рад этиш тўғрисидаги хабарнома юборади. Тавсиянома бериш рад этилса, у асослантирилган бўлиши шарт. Ёшлар етакчиси аризани 5 иш кунида кўриб чиқмаса ёки тавсиянома беришни асоссиз рад этса, Васийлик кенгаши (ёшлар ишлари бўлими) ўз ташаббуси билан контракт пулини ўтказиб бериши мумкин. Ёшлар ишлари бўлими контрактни қоплаш ҳақида қарор қабул қилингандан сўнг 3 иш кунида уни ОТМ ҳисоб рақамига ўтказиб беради.        

232

Хотин-қизлар фаоли маҳаллада қандай ишларни амалга оширади?

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра, Хотин-қизлар фаолининг асосий вазифалари белгиланди. Фармонга кўра, бу ходим "Соғлом оила - соғлом жамият" тамойилларини тарғиб қилиш, хусусан яқин қариндошлар ўртасидаги ва эрта никоҳнинг олдини олиш, репродуктив саломатликни яхшилаш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга оширади. Иш жараёнида ҳар ойда камида 20 та оилага кириб, оилавий қадриятларни тарғиб этади ва никоҳларнинг қонунийлигини таъминлайди. Шу билан бирга, маҳаллада ажрим ёқасига келиб қолган ва низоли оилаларни соғлом турмуш тарзига қайтаради. Хонадонма-хонадон кириб, муаммони юзага келтираётган сабабларни изчил ўрганади. Томонлар билан алоҳида-алоҳида суҳбатлашиб, муросага келтириш чораларини кўради. Жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, таълим имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашади. Изланаётган, билим олиш ниятида бўлганларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Қолаверса, ҳар ойда бир маротаба мактабдаги ўқувчи қизлар билан учрашиб, уларнинг таълим олишга қизиқишини оширади. Маҳалладаги хотин-қизларни тадбиркорлик, касаначилик ва ҳунармандчиликка жалб қилади. Хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ушбу муаммолар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларга мурожаат қилиш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатишни ижтимоий ходим билан биргаликда ташкил этади. Ҳар ойда бир маротаба жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган ва профилактик ҳисобда турган хотин-қизлар хонадонига бориб, муаммосини ўрганади. Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини аниқлайди ва бу ҳақда профилактика инспекторига хабар беради.

1.2k

Сув қувурлари музламаслиги учун нима қилиш керак?

АГАР ХОНАДОНИНГИЗДАГИ ҚУВУРЛАРДА СУВ МУЗЛАБ ҚОЛГАН БЎЛСА, УНИ ЭРИТИШ УЧУН МУТАХАССИСЛАР ХИЗМАТИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЁКИ УЙ ШАРОИТИДА УНИ ЎЗИНГИЗ БАРТАРАФ ЭТИШИНГИЗ МУМКИН.

132

Ёлғиз шахсларга ҳар ойлик компенсация тўланади

ШУНИНГДЕК, ЁШИ 100 ГА ТЎЛГАН ВА УНДАН ОШГАН ИЖТИМОИЙ НАФАҚА ОЛУВЧИ ШАХСЛАР УЧУН ҲАР ОЙДА — ПЕНСИЯНИ ҲИСОБЛАШНИНГ БАЗАВИЙ МИҚДОРИНИНГ 100 ФОИЗИ (372 МИНГ СЎМ) МИҚДОРИДА ҚЎШИМЧА ТЎЛОВ БЕЛГИЛАНГАН.

73

Бир дона “ЛЕД” лампа бир ойда 6 608 сўм, бир йилда 79 296 сўм иқтисод қилади

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИНГ АМАЛДАГИ 295 СЎМ ТАРИФИ БЎЙИЧА ҲИСОБЛАГАНДА, БИР ДОНА ЭНЕРГИЯ ТЕЖОВЧИ ЛАМПА БИР ОЙДА 6 608 СЎМ, БИР ЙИЛДА ЭСА 79 296 СЎМ ИҚТИСОД ҚИЛАДИ.

49