Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

“Муаммоларимиз ҳам йўқ эмас”

МИСОЛ УЧУН, МАҲАЛЛАДА 8 ТА КЎЧА МАВЖУД БЎЛИБ, БИНОКОР ВА ЁШЛИК КЎЧАЛАРИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИНИ ЯХШИЛАШ УЧУН 27 ТА ТАЯНЧ БЕТОН УСТУНЛАР ЎРНАТИЛИШИ КЕРАК.

Маҳалламизда 1400 та хонадон бўлиб, уларда 6 500 нафарга яқин аҳоли истиқомат қилишади. Сўнгги йилларда ҳудудимизда бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, инфратузилма билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш, ижтимоий объектлар ҳолатини яхишилаш, камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида сезиларди натижага эришилди.

2021 йилда маҳалламиз алоҳида ташкил этилган бўлса, келгуси йилиёқ “Обод маҳалла” дастурига тушган. Шу асосида 5 км. масофадаги кўчаларимизга ичимлик суви тармоғи тортилган. 276 та бетон таянч устунлар ўрнатилди. Зиёкор кўчасининг 1344 метр масофадаги йўллари асфальтланди. Тадбиркор кўчамизнинг 1500 метр ички йўллари бетонлаштирилди. 8 км. янги замонавий электр тармоқ тортилди.

2023 йилда эса, “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор асосида 3 км. ичимлик суви тармоғи тортилди. Зиёнур кўчасининг 6 та, Гулзор кўчанинг 5 та оралиқ кўчасида яшовчи аҳолининг хонадорнига тоза сув етиб борди. 138 та хонадонга сув ҳисоблагич ўрнатилди. Навбатдаги босқичда 1835 метр масофдаги кўчаларимиз ҳам асфальтланди. Орзу ва Ижодкор кўчаларига 5 минг кубметрлик сув сақлаш омбори қуриляпти.

Маҳала биноси йўқлиги — ҳудуддаги энг катта муаммолардан эди. Маҳалла бешлиги фаолиятини ижарага олинган тадбиркорлик субъекти ерида олиб борётган. Шу кунларда мазкур камчиликни бартараф этиш борасида аниқ ечим ишлаб чиқилиб, янги маҳалла биносининг лойиҳаси аҳоли вакилларига тақдим этилди. Қурилиши режа қилинган иншоотда келгусида маҳаллада меҳнат қиладиган “еттилик” ва аҳоли вакиллари учун барча зарур шарт-шароитлар яратилади. Лойиҳа қиймати 650 млн. сўм бўлган намунавий маҳалла биносини қуриш ишлари қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси тизимидаги ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борилади.

Аммо шу билан бирга, аҳолимизни қийнаб келаётган муаммолар ҳам йўқ эмас. Мисол учун, маҳаллада 8 та кўча мавжуд бўлиб, Бинокор ва Ёшлик кўчаларида электр таъминотини яхшилаш учун 27 та таянч бетон устунлар ўрнатилиши керак. Айрим хонадонларда тоза ичимлик суви муаммоси бор. Қувонарлиси, туман ҳокимининг шахсан эътибори билан бу муаммолар ҳам ҳал этила бошлади.

Насиба НАЗАРОВА,

Давлатобод туманидаги

“Ижодкор” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳалла идораси керак”

МАҲАЛЛА ХОДИМЛАРИ ИШ ҚУРОЛИ, ЯЪНИ КОМПЬЮТЕР БОРАСИДА БИРОЗ ҚИЙНАЛИШЯПТИ. ИККИТА КОМПЬЮТЕРНИНГ БИРИ ИШЛАМАЙДИ. ШУНИНГДЕК, ЕТАРЛИ ШАРОИТЛАРГА ЭГА ЯНГИ МАҲАЛЛА ИДОРАСИ ЗАРУР.