Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кўзгу
-+=

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли муаммоларини “маҳалла еттилиги” аниқлайди

2024 ЙИЛ 1 ЯНВАРГА ҚАДАР “МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ” ТОМОНИДАН ЯГОНА САВОЛНОМА АСОСИДА МАҲАЛЛАДА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ АНИҚЛАШ ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ.

Ҳар қандай инсон қайсидир вазиятда кимнингдир ёрдамига эҳтиёж сезади. Айниқса, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакилларини доимий қўллаб-қувватлаш зарур. Бугунгача бу борада ўзига хос тизим йўлга қўйилиб, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали бундай тоифадаги шахсларга нафақа, моддий ёрдам ажратиш ва бошқа кўмак турлари кўрсатиб келинмоқда. Куни кеча имзоланган Президент қарори билан эндиликда соҳада янги тартиблар белгиланди.

Гап шундаки, давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 28 сентябрдаги “Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, ижтимоий ҳимояни маҳалла даражасида ташкил этиш, ижтимоий хизмат ва ёрдамларни комплекс ёндашув асосида кўрсатиш, аҳолининг оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолишининг олдини олиш, шунингдек, ижтимоий ҳимоянинг манзиллилиги ва самарадорлигини ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Қарорга кўра, 2023 йил 15 октябрдан бошлаб, дастлаб 28 та туман (шаҳар)да эксперимент тариқасида Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ва ижтимоий ходимлар гуруҳлари кўрсатадиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамларнинг янги тизими йўлга қўйилади. Бунда оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахслар ва оилаларга бевосита маҳалла даражасида комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизматлар кўрсатилади. Уларнинг эҳтиёжлари ва мавжуд имкониятларини баҳолаш орқали индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режалари ишлаб чиқилади.

2023 йил 15 октябрдан бошлаб, талабгорларни ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ёки ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этиш ёки бекор қилиш, шунингдек, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига киритиш (ундан чиқариш) “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг қарорига асосан амалга оширилади. “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари директорларига муайян яшаш жойига эга бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини Агентлик ҳузуридаги уй-жой фондига эга бўлган муассасаларга олти ой муддатгача вақтинча рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқи берилади.

Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб, барча туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларида алоҳида “Ижтимоий хизмат дарчалари” ташкил этилади. Улар орқали ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш учун аризалар қабул қилиш имконияти яратилади. 2023 йил 1 декабрга қадар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТга “Меҳр дафтари”, “Саховат ва кўмак”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” ахборот базалари, шу жумладан, ушбу дафтарларга киритилган фуқаролар ҳамда уларга тайинланган тўловлар тўғрисида маълумотлар интеграция қилинади.

2024 йил 1 январга қадар “маҳалла еттилиги” томонидан ягона саволнома асосида маҳаллада ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли муаммоларини аниқлаш тизими йўлга қўйилади. Оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган аҳоли тоифаларини аниқлаш юзасидан Ҳукуматга таклифлар киритилади. Давлат томонидан ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатишда ижтимоий хизматлар кўрсатиш шартномасини тузиш амалиёти жорий этилади.

Шу билан бирга, ногиронлиги бўлган болаларни таълимга жалб этиш, санаторийларга йўлланма беришнинг очиқлигини таъминлаш, ногиронликни белгилаш тартибини такомиллаштириш, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли манфаатини кўзлаб судга киритилган аризалар бождан озод қилинади. Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларида алоҳида вақтинчалик бошпаналар (шелтерлар) фаолияти йўлга қўйилади.

***

Умуман олганда, Президент қарори асосида ижтимоий хизматлар тизимли равишда маҳалла даражасида кўрсатилади. “Маҳалла еттилиги” ҳудуддаги қайси оила ёрдамга муҳтож, унга қандай кўмак кўрсатиш зарурлигини аниқлаб, ёрдам кўрсатиш чораларини кўради. Ижтимой хизматларни “Бир дарча” тамойили асосида бир жойнинг ўзида кўрсатиш имконияти яратилади. Хуллас, эндиликда кўмакка муҳтож кишиларнинг ҳужжат кўтариб, сарсон бўлишига чек қўйилади, тегишли ёрдам уларнинг уйига келган ҳолда кўрсатилади.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Бир оила уйли бўлди, лекин…

Ўтган ҳафта охирларида ижтимоий тармоқларда бир блогер Янгийўл шаҳридаги эски поликлини биносида яшаётган уйсиз, тўрт фарзанднинг онасига уй олиб беришга зарур маблағ йиғиш учун хайрия видоеси эълон қилинди. Бир кун…