Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Тоғли қишлоқ ўзгаришлари ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ

МАҲАЛЛАДАГИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ҲОЗИР АВЖ ПАЛЛАСИДА. ЮҚОРИДАГИ ИШЛАР ЯКУНЛАНИШИ БИЛАН ЯНА 11 КИЛОМЕТР МАСОФАДА ИЧИМЛИК СУВНИ ТОРТИШ КЎЗДА ТУТИЛГАН. БУ БИЛАН ЙИҒИНДАГИ БАРЧА ХОНАДОНЛАР ТЎЛИҚ СУВ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ.

Маҳалламизда “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонлари жорий этилиб, одамларнинг муносиб турмуш кечириши учун барча шароит яратилаётир. Қурилиш-ободонлаштириш ишлари маҳалла қиёфасини тубдан ўзгартириб, аҳолининг неча йиллик муаммоларини аритмоқда.

“Дуоба” — осмонўпар тоғлар бағридаги сўлим гўша. Бойсун тумани марказидан 35 километр олисда, денгиз сатҳидан 2 000 метр баландликда жойлашган. Дуоба, Гумматак ва Қайроқ кичик қишлоқларидан иборат маҳалладаги 553 та оилада 2 519 нафар аҳоли яшайди. Одамларнинг асосий тирикчилиги — чорвачилик ва деҳқончилик. Деярли барча хонадонларда чорва моллари бор.

Йиллар давомида зарур инфратузилмага эга бўлмаган тоғли қишлоқ одамлари йўлларнинг тор ва нотекислиги, баҳор фаслида сойларда сел келиши, таълим, тиббиёт каби ижтимоий соҳа муассасаларидаги ҳаминқадар шароитлардан, электр энергияси ва суюлтирилган газ таъминотидаги узилишлардан, қиш фаслида йўллар қор билан қопланиб, транспорт ҳаракати чекланишидан азият чекиб, яшаётган эди. Президент ташаббуси тоғли ва чекка қишлоқ одамлари ҳаётига янгича мазмун олиб кирди

Ҳозирда маҳалламизга олиб борувчи йўлда йирик ҳажмдаги қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Кўчалар ва ариқлар, тураржой бинолари, ижтимоий соҳа обьектлари атрофи тартибга келтирилиб, ободонлаштирилмоқда. Хусусан, 40 километр йўллар қайта реконструкция қилиняпти. Ҳозиргача уларнинг 34 километр қисмида ишлар якунланди. “Дуоба”, “Деҳибола”, “Ўрмончи” ва “Деҳбодом” маҳаллалари аҳолиси учун Қайроқ дарёси устидан ўтувчи кўприк қайта қурилмоқда. 58-умумтаълим мактаби учун 80 ўринли қўшимча бино барпо этилди. Шу билан бирга, 17-мактаб учун 180 ўринли янги бинолар қуриляпти. Кунига 50 қатнов ва 25 стационар ўринга эга қишлоқ шифохонаси қурилиб, маҳалла идораси қайта таъмирланмоқда. 180 ўринли янги мактаб, ҳудуддаги бешта маҳалла учун суюлтирилган газ баллонларини йиғиш ва сервис хизмати кўрсатиш шохобчаси қад ростламоқда. Электр симёғочлари янгисига алмаштирилиб, трансформаторлар янгиланмоқда.

Албатта, баланд тоғлар қўйнидаги қишлоқларда бу ўзгаришлар ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ. Бунинг учун йирик миқдордаги маблағ сарфланмоқда. Жумладан, кўприк учун 4,5 миллиард сўм, 180 ўринли мактаб ва қишлоқ шифохонаси учун 4,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланмоқда. Йўл инфратузилмасини яхшилашга 5 миллиард сўм йўналтирилган. 58-мактабнинг қўшимча биносини қуришга 1 миллиард 200 миллион сўм ҳаражат қилинаётир. Кўчаларни ободонлаштириш, электр таъминотини яхшилаш каби ишлар билан қўшиб ҳисоблаганда, маҳалла аҳлининг яшаш тарзини тубдан яхшилаш учун 20 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланяпти. Бундай ўзгаришлар олис тоғ қишлоқлари аҳолисининг эртанги куни янада фаровон, тўкин бўлишига ишонч туйғусини оширмоқда.

Маҳалладаги бунёдкорлик ишлари ҳозир авж палласида. Юқоридаги ишлар якунланиши билан яна 11 километр масофада ичимлик сувни тортиш кўзда тутилган. Бу билан йиғиндаги барча хонадонлар тўлиқ сув билан таъминланади. Қолаверса, 1 километр масофада тунги ёритиш чироқлари ўрнатилади. Мактабимиз ёнида ёшларнинг спорт билан шуғулланиши учун мини-стадион барпо этилиши режалаштирилган.

Очиғи, ҳудудимизда юз бераётган бундай янгиланишларни одамларимиз, кексаларимиз бир умр орзу қилишган. Боиси яқин йилларда ҳам туман марказига бормоқчи бўлсак, йўллар носозлиги учун от-уловдан фойдаланишга мажбур бўлар эдик. Қишнинг қорли кунлари ва баҳорги сел тошқинлари ҳам жиддий қийинчиликлар туғдирар эди. Эндиликда бу қийинчиликлар ортда қоладиган бўлди. Нафақат йўлимиз, балки ички кўчалар ҳам тубдан таъмирланиб, ёшу кекса учун етарли қулайлик яратилмоқда. Буларнинг барчаси юртимизда инсон қадр-қимматини эъзозлаб, барчанинг бирдек яшаши учун кўрсатилаётган беқиёс ғамхўрликлар самарасидир.

Ҳикматилла МАҲМУДОВ,

Бойсун туманидаги

“Дуоба” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Тадбиркорга кўмак зарур”

БИР ТАДБИРКОРИМИЗ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ САҚЛАШГА МЎЛЖАЛЛАНГА МИНГ ТОННАЛИК МУЗЛАТКИЧ ҚУРМОҚЧИ БЎЛИБ, КЕРАКЛИ ЖИҲОЗЛАРНИ ХАРИД ҚИЛИШ УЧУН ХИТОЙГА ПУЛ ЎТКАЗГАНДИ. БИРОҚ МАҲСУЛОТ ҲАМ, ПУЛ ҲАМ ЙЎҚ. ШУ МАСАЛАДА АМАЛИЙ ЁРДАМ…