Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кўзгу
-+=

“Кенгашларда раислар салмоғи кўпроқ бўлиши керак”

ЖОЙЛАРДА “ОБОД ХОНАДОН”, “ОБОД КЎЧА”, “ОБОД МАҲАЛЛА” МЕЗОНИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА ИККИНЧИ БОСҚИЧДА 2023 ЙИЛНИНГ ТЎРТИНЧИ ЧОРАГИДА 56 ТА МАҲАЛЛАДА “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” АСОСИДА ИШЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ.

Жойларда “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонини жорий этиш бўйича иккинчи босқичда 2023 йилнинг тўртинчи чорагида 56 та маҳаллада “йўл харитаси” асосида ишлар белгилаб олинди. Бунда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, ижтимоий соҳа объектлари ҳолатини ўрганиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, бандликни таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ёрдам кўрсатиш каби амалий чора-тадбирлар кўзда тутилган.

Бу борадаги ишлар бизнинг “Қаватқалъа” маҳалламизни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Маҳалламизда 1 657 нафар фуқаро истиқомат қилади. Ҳудуддаги 17 та кўчада 324 та хонадон яшайди. Бу ҳудудга кўчиб келганимизга 50 йил бўлди. Шу вақт давомида йиғинимизда инфратузилма билан боғлиқ қатор муаммолар йиғилиб қолганди. Чекка ҳудуд эътибордан ҳам четда эди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қишлоқ аҳолисига шаҳардан кам бўлмаган қулайликлар яратиш мақсадида бугун йиғинимизда кенг кўламдаги ободонлаштириш, қурилиш, таъмирлаш ва бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилди.

Дастлаб маҳаллада уйма-уй юриб, кўчалар, бинолар, муассасаларда хатлов ўтказилди, “йўл харита”лари тузиб олинди. Хусусан, бу жараёнда маҳалла ҳудудида мавжуд фойдаланувдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш, шағаллаштириш, ички кўчаларни асфальтлаш, 5 600 метр узунликдаги марказий кўчага пиёдалар йўлаклари ҳамда тунги ёритгичлар қуриш белгиланган. Шунингдек, фуқаролар йиғини биносини таъмирлаш, ички кўчаларга 3,1 километр ичимлик сув қувурларини тортиш, 36-сонли умумтаълим мактабига қарашли чегара ҳудудига панжара ўрнатиш ишлари дастур асосида амалга оширилади. Қолаверса, 36 та хонадоннинг томларини шиферлаш, 233 та уйларни қайта таъмирлаш, иккита трансформаторни алмаштириш, 6,7 километрлик электр тармоғини тортиш, болалар майдончалари ва мини-стадион барпо этиш, 17 та кўчадаги ҳар бир хонадонни ободонлаштириш, ҳар бир уйнинг ташқи фасадини замонавий кўринишга келтириш режалаштирилган.

Бунёдкорлик ишлари доирасида ҳудуддаги аҳоли саломатлигини яхшилаш ишлари ҳам эътибордан четда қолмаяпти. Тадбирлар доирасида 710 нафардан ортиқ фуқаро тиббий текширувдан ўтказилди. 40 нафарига амбулатор шароитда даволаниш, 5 нафарига туман тиббиёт бирлашмасида соғлигини тиклаши учун йўлланма берилди. 82 нафар фуқарога эса бепул дори-дармонлар тарқатилди. Шу билан бирга, номли дафтарларга киритилган фуқаролар бандлигини таъминлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш чоралари кўриляпти.

Маҳалладаги хайрли ташаббуслар фақат шу билан тугамайди. Йиғин фаоллари кўмагида бугун ўз бизнесини бошлаётган, ишли бўлаётган, томорқасидан мўл ҳосил олаётган маҳалладошларимиз кам эмас. Мисол учун, ҳаракат қилган инсон кафтдек ердан ҳам яхшигина даромад топишини 63 ёшли Рўзигул Раманова ўз томорқасида турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириб исботлаб келмоқда. Бундай ташаббускорлар ҳар бир оилада бор.

Сўнгги йилларда маҳалланинг жамият ҳаётидаги ўрни ортиб бораётганини ҳисобга олиб, бир қатор таклифларни илгари сурмоқчи эдим. Энг аввало, ҳудудга оид ҳар қандай масалада халқ депутатлари туман Кенгаши қарори қабул қилиниши керак. Шу боис Кенгаш таркибида маҳалла ишининг иссиқ-совуғини танасидан ўтказган, пастдаги аҳволни ўз кўзи билан кўрган депутатлар кўпроқ сайланишига урғу қаратиш керак. Яъни Кенгаш аъзолари таркибида маҳалла раислари сони салмоқли оширилиши лозим.

Худди шундай, маҳалла раиси томонидан ҳалқ депутатлари маҳаллий Кенгаши мажлисларида кўрилиши мажбурий бўлган масалаларни киритишнинг самарали тизимини тезроқ амалиётга жорий этиш даркор. “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида белгиланган мазкур норманинг ишлаши раислар ваколатини, масъулиятини ошириш билан бирга, йиғинлардаги неча йиллик муаммоларнинг имкон қадар тезроқ ҳал бўлишига ҳам замин яратади.

Нуратдин ГЕНЖАЕВ,

Элликқалъа туманидаги

“Қаватқалъа” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Маҳалла раиси “оқсоқол” деб аталмайди

2023 ЙИЛ 6 МАЙДА ПРЕЗИДЕНТ ТОМОНИДАН ИМЗОЛАНГАН “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН БИЛАН “ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИЛДИ.