Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Биласизми
-+=

“Ўғлимнинг ютуқларига илк пойдевор маҳалла майдонларида қўйилган”

“ОЛҒА, ЎЗБЕКИСТОН!”

 

Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг ҳал қилувчи палласи. Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтган драматик ўйин. Барчамиз 34 йиллик орзу рўёбини кўришга ошиққан дамлар. Сафардаги дуранг натижа Тимур Кападзе бошчилигидаги миллий терма жамоамизни ўз тарихида илк бор футбол бўйича Жаҳон чемпионатига йўл олиши учун етарли бўлди.

Шу куни вакилларимиз ғалабага тенг дурангга эришди. Ўзбекистон терма жамоаси тарихий натижани қайд этди. Биз футбол бўйича Канада, Мексика ва АҚШ давлатлари мезбонлигида ўтадиган Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма эгасига айландик. Миллий терма жамоа ҳар бир аъзосининг исми-фамилияси диллардан тилларга кўчди. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одилжон Ҳамробековнинг исми ҳам кўп бор эътироф этилди.

— Футболчиларимиз Янги Ўзбекистоннинг янги тарихини ҳар соат, ҳар қадамда катта ҳарфлар билан ёзишмоқда, — дейди Наманган туманидаги “Оқер” маҳалласи раиси Шокиржон Ҳайдаров. — Жаҳон чемпионати иштирокчисига айланган миллий терма жамоа аъзоси Одилжон Ҳамробеков маҳалламиз фарзанди эканидан фахрланамиз.

Бир нарсани алоҳида қайд этиш керакки, мамлакатдаги бирор соҳанинг дунё миқёсида тан олиниши замирида бошқа жиҳатларнинг ҳам тараққий этиши ётади. Шу маънода ўзбек футболининг жаҳонга бўйлашиши, аслида юртимизнинг тез суръатларда ривожланиб бораётганининг исботидир. Аслида, Жаҳон чемпионатига йўл маҳалладан бошланган, бу ютуқ юртимизда болалар футболини ривожлантиришга қаратилган эътибор маҳсули, десак янглишмаган бўламиз.

Одилжоннинг дадаси, Соҳибжон ака ҳам ёшлигида футболга қизиққан. Унинг орзусини фарзанди ушалтирди.

— Аввало, Ватанимиз футболчиларини қўллаб-қувватлаган Президентимизга алоҳида раҳмат айтаман, — дейди Соҳибжон Ҳамробеков. — Юртимизда спортга берилаётган эътибор туфайли шундай юксак чўққини забт этдик. Ўша куни амирлик мухлисларининг “Ўзбекларнинг ўйинчилари кучли”, деган сўзлари қулоғимга ўрнашиб қолди. Ўзимга сиғмай кетяпман.

Ўғлим юрт корига ярайдиган йигит бўлганидан бағоят хурсандман. У болаликдан спортга ўзгача меҳр қўйган. 2011 йилда Намангандаги мусобақада “Насаф” футбол академияси мураббийлари эътиборига тушди. Шу тариқа Қаршидаги тайёрлов мактабига қабул қилинди. Тез орада жамоанинг кашф этилган аъзоси сифатида тақдирланди. Мана, бугун миллий терма жамоанинг фойдали ўйинчиларидан бири. Мактаб давридаги биринчи мураббийи Маҳмуджон Раҳимов, “Насаф” жамоаси мураббийи Рўзиқул Бердиев, ёшлар терма жамоаси мураббийи Равшан Ҳайдаров каби устозларига ҳам алоҳида раҳматимни айтаман!

Тарихий натижа қўлга киритилганда бир зум Одилжоннинг болалиги кўз олдимдан ўтди. Қор кечиб тўп ўйнаганларини, футболни деб оромини йўқотгани, бироз касалликка чалингани, ҳатто майдонга тушиши тақиқлаб қўйилгани — ҳамма-ҳаммасини эсладим. У жамики ютуқларига ҳалол меҳнати, одоби ва халқимизнинг олқиши билан эришди. Шуниси билан забт этилган чўққи янада қадрлидир!

Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз гуруҳ босқичида Колумбия, Португалия ва Конго Демократик Республикасига қарши майдонга тушади.

Ҳа, қоғозда рақиблар анча ваҳимали кўриниши мумкин. Лекин, бу — Жаҳон чемпионати! Бу ерга ҳеч ким совға сифатида йўлланма олмайди. Гарчи мусобақа биз учун дебют бўлса-да, вакилларимиз майдонга рақибларнинг номидан ҳайиқиш учун чиқишмайди. Насиб этса, яшил майдонда охиригача курашиб, миллионлаб ватандошлар ишончини оқлашади ва Ўзбекистон шаънини муносиб ҳимоя қилишади.

Хайрулло АБДУРАҲМОНОВ.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Шаръий никоҳни тартибга солиш керак…”

    Маҳалламизда 2 717 нафар аҳоли истиқомат қилади. Асосий “драйвер” — деҳқончилик ва чорвачилик. 728 та хонадоннинг 80 фоизида иссиқхоналар бор. Уларда аҳоли сабзавот ва кўкат маҳсулотлари етиштириб, йилига қўшимча…