Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кўзгу
-+=

Тўсиқ эмас, дастак билан ҳаёт завқи бошқача

МУШОҲАДА

Болалик хотираларини ёдга олганимда, бехос қўшнимизнинг юра олмай, бир жойда ўтириб қолган қизи эсимга тушади. Эшитишимча, у туғилганда, шифокорлар йўл қўйган хато сабаб ногирон бўлиб қолган экан. Бу мусибат онани йиллар давомида қийнагани аниқ. Лекин аёл ташвишини ҳеч кимга билдирмасликка ҳаракат қиларди. Ҳатто, уйида имконияти чекланган фарзанд парваришлаётганини бошқалардан яширишга уринарди. Доим маҳалла-кўйдан хол-аҳвол сўраб келганларни эшик олдидан кузатарди.

Айрим вақтлар онам бирор тансиқ таом илиниб, бериб юборганида, Ўлмасой билан бирозгина суҳбатлашишга улгуриб қолардим. Ҳар сафар мени кўрганида кўзлари қувончдан порлаб кетарди. Унинг ҳам одамлар билан мулоқот қилгиси, ўзига кимнидир яқин олиб, дардлашгиси келарди.

Улғайгач англаб етдимки, инсоннинг жисмоний имкониятлари чеклангани билан қалби бутун бўларкан. У ҳам бошқалар каби атрофидагилардан меҳр кутиб яшаркан. Кўнглига яқин кишилар билан гаплашиб, руҳан енгил тортгиси келаркан. Аммо нотўғри қарашлар, “одамлар нима дейди” қабилидаги хато фикрлар бу эркинликни бўғиб қўяётганини кеч англаб етамиз.

Ўлмасой ўттиз беш йиллик умрини фақат битта хонада яшаб ўтказди. Болалигида тенгқурлари билан ўйнай олмади. Уйига ўртоқларини чақириб, меҳмон қилолмади. Баҳорда қир-адирлардан лолалар узолмади…

Тўғри, бундай вазиятда фақатгина унинг оила аъзоларини айблаш нотўғри. Сабаби, бундан йигирма йиллар аввал ногиронлиги бўлган фуқароларнинг аравача олиши ёки махсус қўлтиқтаёққа эга бўлиши анча қийин эди. Қолаверса, ҳозиргидек реабилитация қилиш марказлари жуда кам бўлган.

Бугун юртимизда ижтимоий ҳимоя тизими жадал одимлаяпти. “Еттилик” ходимлари ҳар бир хонадон билан манзилли ишлаб, кўмакка муҳтож кишиларни аниқлаяпти. Айниқса, инклюзив таълим, кундузги қараб туриш хизмати, адаптив спорт турларининг ривожланаётгани ногиронлиги бўлган фуқаролар учун янгидан-янги имконият эшикларини очаётганига гувоҳмиз.

Лекин шунча шароитдан мақсадли фойдаланиш ўрнига имконияти чекланган фарзандини одамлар орасига қўшишдан уяладиган, уларни уйидан кўчага чиқаришни истамайдиган ота-оналар борлигини рад этолмаймиз. Айни шу мавзуда маҳалла ходимлари билан кўп гашлашганмиз. Баъзан бундай оилаларга ойлаб қатнашга тўғри келаётгани ҳам рост. Назаримда, эскича қараш ва ўй фикрлардан воз кечиш вақти келди.

Бу дунёга келган ҳар бир инсон ўз имкониятларидан фойдаланишга, жамиятнинг муҳим бир бўлаги бўлишга тўла ҳақли. Шу ҳақиқатни теран англаганимиз ҳолда қандайдир хасталик ёки жисмоний кемтиклик сабаб азият чекаётган яқинларимизга дастак бўлайлик. Кайфиятини кўтариш, орзу ва мақсадларини қўллаб-қувватлаш уларни анча тетиклаштиради. Руҳан бардам кишининг эса саломатлигида ҳам ижобий ўзгаришлар намоён бўлиши шубҳасиз. Айнан шундай ёндашув билан ҳақиқий инсоний бурчимизни адо этган бўламиз.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

“Mahalla” мухбири.       

  

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳалла идораси керак”

МАҲАЛЛА ХОДИМЛАРИ ИШ ҚУРОЛИ, ЯЪНИ КОМПЬЮТЕР БОРАСИДА БИРОЗ ҚИЙНАЛИШЯПТИ. ИККИТА КОМПЬЮТЕРНИНГ БИРИ ИШЛАМАЙДИ. ШУНИНГДЕК, ЕТАРЛИ ШАРОИТЛАРГА ЭГА ЯНГИ МАҲАЛЛА ИДОРАСИ ЗАРУР.