Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кўзгу
-+=

9 008 та маҳалла фаолият юритади

Жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудий ҳокимликлар ҳузуридаги идоралараро доимий комиссиялар томонидан ихчамлаштириш режалаштирилган 500 тагача хонадони мавжуд бўлган 1 248 та маҳалла фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш якунлари бўйича:

Биринчи босқичда 444 та маҳаллани ихчамлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўғорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларининг қарорлари қабул қилинди.

Маълумот учун, Андижонда 30 та, Бухорода 28 та, Жиззахда 5 та, Навоийда 20 та, Наманганда 34 та, Самарқандда 45 та, Қашқадарёда 52 та, Сурхондарёда 1 та, Сирдарёда 18 та, Тошкент вилоятида 142 та, Фарғонада 47 та, Хоразмда 22 та маҳалла қисқартирилди.

Иккинчи босқичда жорий йил 1 ноябрга қадар 808 та маҳаллани ихчамлаштириш бўйича таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўғорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларида муҳокама қилинади.

Маълумот учун, Қорақалпоғистон Республикасида 44 та, Андижонда 122 та, Бухорода 4 та, Жиззахда 26 та, Навоийда 34 та, Наманганда 76 та, Самарқандда 126 та, Сурхондарёда 71 та, Сирдарёда 5 та, Тошкент вилоятида 96 та, Фарғонада 72 та, Хоразмда 57 та, Тошкент шаҳрида 71 тани ташкил қилади.

Маҳаллаларда бошқарув тизими оптималлаштирилгани муносабати билан жорий йил 1 июлдан маҳаллалар сони, статистик кўрсаткичлари ва молиявий ҳисоботлари 9 008 та маҳалла ҳисобида юритилади. 1 июлга қадар ихчамлаштирилган маҳаллаларнинг мавжуд моддий-техника воситалари ҳамда бинолари хатловдан ўтказилиб, Уюшма ҳузуридаги Маҳалла биноларини қуриш ва капитал таъмирлаш дирекцияси балансига ўтказилади.

Уюшма бино-иншоотлардан самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадида инвесторларни жалб қилиб, аҳоли учун зарур бўлган хизмат кўрсатиш (кичик бозорчалар, савдо дўконлари, спорт майдони (фитнес зали), нуронийлар чойхонаси, ёшлар маркази, кутубхона, маданият маркази), ишлаб чиқариш ва бошқа тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш орқали янги иш ўринларини яратиб, камбағал оилаларнинг ишсиз аъзоларининг бандлигини таъминлайди.

Жорий йил 1 сентябрига қадар Кадастр агентлиги ҳар бир маҳалланинг чегараларини қайтадан кўриб чиқиб, якуний чегараларини белгилайди ҳамда янги кадастр рақамларини шакллантириб, UZKAD тизимига тузатишлар киритади.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Мурожаатдан даромадга 5 қадам”: амалий натижалар

Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари олдида турган энг долзарб аҳамиятга эга бўлган масала бўлиб турибди. Давлатимиз раҳбари баҳорнинг илк…