Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кўзгу
-+=

“Яшил оила”га электромобиль, “яшил маҳалла”га 500 миллион сўм!

ТАРТИБ

ЭКОЛОГИК ТУРМУШ ТАРҒИБОТИ:

2025 йилги Давлат дастурига асосан, Ўзбекистонда “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади, “Экофаол фуқаро” турмуш тарзи оммалаштирилади.

Дастурга кўра, “Экофаол фуқаро” мақомини олган шахсларга давлат хизматларидан фойдаланишда 10 фоиз чегирма ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган банкларда истеъмол кредитини олишда чегирма тақдим этилади. Оиланинг барча вояга етган аъзолари “Экофаол фуқаро” мақомини олганда, ушбу оилага “яшил оила” мақоми берилади ҳамда уларга ҳар йили очиқ танлов орқали 14 та электромобиль тақдим этилади.

Аҳолисининг ярми “яшил оила” мақомини олган маҳаллаларда “Энг тоза маҳалла” ва “Энг яшил маҳалла” танловлари ўтказилади. Ғолиб маҳаллаларга 500 миллион сўм ажратилади. Мазкур маблағ эвазига маҳалла аҳолисининг таклифларини ўрганган ҳолда, ҳудуддаги йўллар таъмирланади, болалар майдончаси қурилади, энерготежамкор ёритиш ускуналари, чиқинди қутилари ўрнатилади.

Дилдора АМИРҚУЛОВА,

ЎзМУ талабаси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

БОЛАЛАР НАФАҚАСИ БИЗГА КЕРАКМИ?..

Кўпчилик шу ёрдамни олиш учун ўзини сунъий равишда банд қилиб кўрсатади, айримлар шу пулга кўз тикиб ишламайди... “Қурувчилар” маҳалласида яшайдиган, 1988 йилда туғилган қизнинг руҳиятида бироз муаммолари бўлгани боис уйдан…