Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кўзгу
-+=

Сиртқи таълим масаласида маҳалламиз аёлларининг баҳси

 

 

Кечки маҳал ишдан қайтаётсам, маҳалламиз аёллари кўча бошида тўпланишиб, қизғин муҳокама билан банд экан. Одатдагидек салом-аликдан сўнг уларнинг даврасига қўшилдим.

“Ана, айни вақтида келди. Бафуржа домиланинг ўзидан сўраб билиб оламиз”, дея аёллар менга юзланишди. Аввалига масала нима ҳақда эканлигидан бехабарлигим боис, бирин-кетин “тинчликми?”, деган маънода уларга боқдим. Кейин билсам, улар сиртқи таълим шакли тугатилгани ҳақида баҳслашаётган экан.

Бизнинг “Намуна” маҳалламиз Термиз туманида жойлашган. Сўнгги йилларда олий маълумотга интилувчи аёллар сони ортиб бормоқда. Қўшним Ойдона ҳам Термиз давлат педагогика институтининг сиртқи бўлимида таҳсил олади. Маҳалламизда яна 7-8 нафар қиз-жувон ҳам шундай шаклда олий таълимда ўқишади. Аёллар хавотирда, бир гуруҳ аёллар энди сиртқи бекор бўлгани, энди таълим олаётганлар ҳам кундузги бўлимга ўтишга мажбур бўлишади, дейишса, бошқалари эса ўқиши бекор қилинар экан, деган асоссиз фикрда баҳслашаётган экан. Бундай гап-сўзлар уларнинг дилини хижил қилиб, келажагидан хавотирда эди.

Бу ҳар иккала фикр ҳам асоссиз эканини уларга уқтирдим. Аслида, сиртқи таълим шакли тугатилаётган бўлса-да, бу борада янги тизим жорий этилаётганини, бу тизим эса маҳалладаги хотин-қизларнинг рўзғоридан, ишидан узулмаган ҳолда олий маълумот олиш учун жуда қулай имконият эканини эринмасдан бирма-бир уларга тушунтириб бердим.

Хабарингиз бор, Президентимизнинг 2025 йил 5 майдаги “Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра, жорий ўқув йилидан энди таълимнинг сиртқи шаклига қабул бўлмайди.

Мазкур талаб давлат олийгоҳлари учун ҳам, нодавлат олийгоҳлар учун ҳам бирдек амал қилади.

Мазкур ҳуқуқий ҳужжатга кўра, сиртқи таълимга қабул барча йўналишларда тугатилади. Сиртқининг ўзи ёпилгани йўқ, ҳозир ўқиётган юқори босқич талабалари ўқишини сиртқида давом эттираверади. Фақат ушбу йўналишга бошқа янги талаба олинмайди.

Хўш, сиртқи таълим бугунги кунда замон талабларига жавоб бера олмаяптими?

Шу кунгача олий таълим тизимида сиртқи таълим шакли анъанавий тарзда ишловчи ва ўз билимларини оширишни истаган кишиларга ўқиш имконини бериб келган. Бироқ XXI асрда глобаллашув, технологияларнинг тезкор ривожланиши ва меҳнат бозоридаги талабларнинг ўзгариши билан сиртқи таълим шакли ўз долзарблигини йўқотиб бораётганини кузатиш мумкин.

Сиртқи таълимнинг замон талабларига жавоб бера олмаслигининг асосий сабаблари хусусида гап кетганда, аввало, таълим сифатининг пасайишига олиб келаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Сиртқи таълимда талабаларнинг дарсга қатнашиш имконияти чекланган бўлиб, ўқитувчилар билан мулоқот қилиш ва ўқув материалларини тўлиқ ўзлаштириш имконияти паст. Натижада, талабаларнинг билим даражаси ва амалий кўникмалари етарли даражада шаклланмайди.

Ушбу таълим шакли талабаларга ўз вақтларини мустақил тарзда режалаштириш имконини бермайди. Дарслар белгиланган график бўйича ўтказилади ва талабалар ўз иш ва шахсий ҳаётларини ўқиш билан мувофиқлаштиришда қийинчиликларга дуч келишлари мумкин. Яъни  мослашувчанликнинг етишмовчилигини юзага келтиради.

Яна бир муҳим масала, сиртқи таълимда онлайн платформалар, видеоконференциялар ва бошқа замонавий технологиялардан фойдаланиш чекланган. Бу эса талабаларнинг рақамли саводхонлигини ошириш ва замонавий таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини чеклайди.

Сир эмас, сиртқида таълим олаётган талабаларнинг амалий кўникмаларини шакллантиришга етарли эътибор берилмайди. Натижада, талабалар меҳнат бозоридаги талабларни қондира олмайди ва иш топишда қийинчиликларга дуч келишлари мумкин.

Асримизда олий таълим тизими динамик ривожланиш йўлида илдамлаб бормоқда. Глобаллашув, технологияларнинг тез суръатлар билан ривожланиши ва таълимга бўлган талабларнинг ўзгариши олий таълим муассасаларини янги таълим шаклларини жорий этишга мажбур қилмоқда. Масофавий ва мослашувчан ўқиш шакллари айнан шу эҳтиёжлардан келиб чиқиб пайдо бўлган ва бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Масалан, масофавий ўқиш шакли талабаларга ўз уйларидан чиқмасдан, ўз вақтларини мустақил тарзда режалаштириб, олий таълим олиш имконини беради. Бу шакл, айниқса, оиладан ажралолмайдиган аёллар, ишловчилар, ногиронлар, қишлоқ жойларда яшовчилар ва хорижий фуқаролар учун жуда қулай. Мисол учун, АҚШнинг “Open University” каби машҳур университетлар масофавий ўқиш шаклини кенг қўллаб, дунё бўйлаб минглаб талабаларни ўз таълим тизимига жалб қилишга эришган.

Мослашувчан ўқиш шакли эса талабаларга ўз ўқиш жадвалини ўзларига қулай бўлган тарзда режалаштириш имконини беради. Бу шаклда талабалар ўқишни тўлиқ вақт ёки қисман вақт режимида, онлайн ёки офлайн шаклда олишлари мумкин. Масалан, Австралиянинг “Curtin University” университети мослашувчан ўқиш шаклини жорий этиб, талабаларга ўз ўқишларини иш ва шахсий ҳаётлари билан мувофиқлаштириш имконини берган.

Мамлакатимизда ҳам сиртқининг ўрнига кундузги таълимдан бошқа муқобил таълим шакллари — масофавий ва мослашувчан таълим усуллари бўйича қабул квоталари босқичма-босқич ошириб борилиши режалаштирилаётгани қувонарли ҳол албатта.

Умуман олганда, масофавий ва мослашувчан таълим усуллари замонавий жамиятнинг ўзгарувчан ва тезкор талабларига жавоб беради. Улар таълимнинг глобаллашувида муҳим роль ўйнайди ва ҳар бир инсонга сифатли таълим олиш учун тенг имкониятлар яратиб беради.

Шундан сўнг, аёлларнинг юзларига ёруғлик югуриб, хавотирлари ариди. Улар бундай қулай имконият учун давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдиришди. Айни пайтда сиртқида таҳсил олаётган қиз-жувонлар ўзларининг ўқишларини давом эттиришга бўлган иштиёқи ошган бўлса, баъзи аёллар янги тизим асосида ўқишга кириш борасидаги қатъий қарорларини билдиришди.

Таълим тизимидаги бу янгилик кўплаб оилалар ҳаётига катта ўзгариш олиб кириши, шубҳасиз. Замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлиш, ҳар бир инсоннинг жамиятда ўз ўрнини топиши, оиласига моддий ёрдам бериши ва фарзандларига муносиб тарбия бериши учун муҳим замин яратади. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига беқиёс ҳисса қўшадиган, юксак маънавиятли ва интеллектуал салоҳиятли авлодларнинг шаклланишига хизмат қилади. Шундай экан, ҳар биримиз бу каби ислоҳотларни қўллаб-қувватлашимиз ва уларнинг амалга ошишига ўз ҳиссамизни қўшишимиз даркор.

 

Дилрабо ШОДИЕВА,

Термиз давлат унверситети ўқитувчи.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Мурожаатдан даромадга 5 қадам”: амалий натижалар

Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари олдида турган энг долзарб аҳамиятга эга бўлган масала бўлиб турибди. Давлатимиз раҳбари баҳорнинг илк…