Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Биласизми
-+=

Маҳалла раисларига 100 фоиз устама берилади

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 15-16 апрель кунлари Андижон вилоятига ташрифи чоғида маҳаллаларда томорқачилик, туризм ва тиббиёт имкониятларидан самарали фойдаланиш билан боғлиқ қатор ташаббусларни илгари сурди. Айтиш керакки, бу саъй-ҳаракатларнинг натижаси “Андижон тажрибаси” ўлароқ барча маҳаллаларда жорий этилади.

Жорий йилдан бошлаб томорқадан фойдаланиш бўйича янги тизим ишлаяпти. Масалан, Асака туманидаги “Оташ” маҳалласидаги 810 та хонадондан 805 тасида иссиқхона бор, уларда йилига 3 марта ҳосил олиняпти. Худди шундай, “Обод” маҳалласидаги 922 та хонадон эгалари иссиқхоналардан самарали фойдаланяпти. Вилоятдаги қолган 907 та маҳаллада ҳам бу тажриба татбиқ этилади. Шунингдек, Асакадаги маҳаллаларда йўлга қўйилган арзон уруғ ва минерал ўғит етказиб бериш тизими бутун республикада жорий қилинади. Бу орқали уруғ ва ўғит 15 фоизгача арзон сотилади.

Ўтган йили Андижонда камбағаллик даражаси 11,9 фоиздан 9,5 фоизга тушган бўлса-да, ҳудуд республикада 9-ўринда турибди. Балиқчи ва Олтинкўлда беш гектардан иссиқхона ташкил қилиниб, 100 та эҳтиёжманд оила даромадли қилинди. Иссиқхона камбағал оилаларга 10 сотихдан икки йилга ижарага берилган. Йилига уч марта ҳосил олиш ҳисобига ҳар бир оила 150-200 миллион сўмдан даромад топади. Тадбиркор кўчат, уруғ, ўғит ва ёқилғини етказиб бериб, ҳосилни ўзи сотиб олади. Бу ишлар камбағаллик юқори бўлган Улуғнор, Пахтаобод, Хўжаобод, Марҳамат ва Андижон туманларида ҳам йўлга қўйилади. Бундай замонавий иссиқхоналарни намунавий ташкил қилган маҳалла раисларига 100 фоиз устама берилади.

Маҳаллаларнинг туризм салоҳиятидан тўлиқ фойдаланилади. Хусусан, Хонободдаги “Кампировот” маҳалласида 92 гектар ҳудудда туризм маркази ташкил қилинади. Бундай туризм масканлари Булоқбошидаги “Ширмонбулоқ”, Хўжаободдаги “Тош ота” маҳаллаларида ҳам ташкил қилинса, қўшимча 1 миллион сайёҳни жалб қилиш учун барча имкониятлар бор. Ушбу маҳаллаларнинг мастер-режаси ишлаб чиқилиб, зарур инфратузилма харажатлари ҳал қилиб берилади.

Андижондаги 400 дан зиёд маҳаллада аҳолига туну кун хизмат кўрсатадиган хусусий тиббиёт пунктлари ташкил қилинди. Бу ерда қон босимини ўлчаш, укол қилиш, физиотерапия каби бирламчи оддий хизматлар кўрсатилади. Президентимиз бу тажрибани маъқуллаб, мутасаддиларга бу йил ушбу тизимни қолган вилоятлардаги камида 100 тадан маҳаллада йўлга қўйишга топшириқ берди.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Симёғочлар алмаштирилиб, трансформатор ўрнатилиши зарур”

ЎЗГАРИШЛАР БИЛАН БИРГА, ЎЗ ЕЧИМИНИ КУТАЁТГАН МУАММОЛАР БОР. ХУСУСАН, 120 ТА СИМЁҒОЧЛАР АЛМАШТИРИЛИШИ, ЯНГИ ТРАНСФОРМАТОР ЎРНАТИЛИШИ ЗАРУР.