Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кундалик
-+=

“Долзарб бир ойлик” маҳаллаларни обод масканга айлантиради

Президентнинг 2025 йил 6 мартдаги “Маҳаллаларда томорқалардан унумли фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида”ги Фармойишига асосан, мамлакатимизда 11 мартдан бошлаб “Долзарб бир ойлик” сафарбарлиги эълон қилинди.

Мазкур Фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудлар раҳбарларга бўлиб берилди. Хусусан, Рақобат қўмитаси раиси Ҳалиллило Турахужаев бошчилигида ишчи гуруҳи Хоразм вилоятининг бир қатор туман ва шаҳарларига ташриф буюрди

Ишчи гуруҳи масъул ташкилотлар билан биргаликда ҳудудларда олиб борилаётган ишларни ўрганиш учун мақсадида дастлаб Ҳазорасп, Янгиариқ, Тупроққалъа ва Хонқа туманларининг 20 га яқин маҳаллаларида ўрганишлар олиб борди. Унда ижтимоий масалалар, хусусан, томорқа ер майдонларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, юқори даромадли маҳсулотлар етиштириш, бу борада ерларни тайёрлаш, кўчат экиш ва иссиқхоналар қуриш, қабристонларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари билан яқиндан танишилди. Томорқа хўжалиги ва суғориш тизимида юзага келаётган муаммолар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Мисол тариқасида Тупроққалъа туманининг «Ёшлик» ва «Пастом» маҳаллаларида аҳоли томорқаларига сув етказиб бериш учун ариқларни бетонлаштириш, Ҳазорасп туманидаги “Боғдор” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқароларнинг далаларини суғориш учун оқова сув қувури ўтказиш бўйича бошланган ишлар, уларни жадаллаштириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Қўмита раиси Ҳалиллило Турахужаев бошчилигидаги ишчи гуруҳи масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда Янгиариқ туманидаги “Собурзон”, “Янгиобод”, “Янгиер”, “Уйғур” ва “Жалоил” маҳаллаларида ўтказилган ташриф давомида аҳоли турмуш тарзи билан танишилди, йигирмага яқин хонадон томорқалари, экинлар учун иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни суғориш тармоқлари билан таъминлаш билан боғлиқ ҳолатлар ўрганилди. Ташриф давомида аҳоли билан суҳбатлар олиб борилиб, уларнинг муаммолари ҳамда таклифлари тингланди.

Мисол учун, “Собурзон”, “Янгиобод” ва “Хўжалар” маҳаллаларида фуқаролар хонадони томорқалари ва дала майдонлари экинларини суғориш учун ариқларни бетонлаштириш ҳамда оқова сув қувурларини ётқизиш бўйича бошланган ишлар юзасидан тегишли тавсиялар берилди. Учрашувлар давомида бундай ишларни самарали ташкил этиш мақсадида ҳар бир маҳаллага етакчи тадбиркор, уста деҳқон ва агрономлар бириктирилди. Шунингдек, маҳаллаларнинг гузарлари ва кўчаларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Хонқа туманидаги “Истиқлол”, “Ватанпарвар”, “Тома”, “Баркамоллик”, “Гулшан” ва “Мустақиллик” маҳаллаларида аҳоли яшаш шароити, хонадон томорқалари, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни суғориш тармоқлари, зарур техника жиҳозлари билан боғлиқ ҳолатлар ўрганиб чиқилди. Бу каби тадбирлар, одатда, томорқа фаолиятини тартибга солиш, оилавий хўжаликларни қўллаб-қувватлаш, маҳсулдорликни ошириб, аҳоли даромадини ошишида муҳим аҳамият касб этади. Сув таъминоти оғир бўлган маҳаллалардаги каналларни бетонлаштириш, насос ўрнатилиши каби долзарб масалалар кечиктирилаётгани маълум бўлди. Шунингдек, тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва беморлари бор оилаларга зарур бўлган тиббий жиҳозларни етказиб берилмаганлиги каби ҳолатларга танқидий баҳо берилиб, масъул раҳбарларга Қўмитанинг аниқ кўрсатма ва топшириқлари берилди.

Бундан ташқари, ҳудудда аҳолини электр энергияси, газ таъминоти, ичимлик суви ва чиқинди ташиш каби коммунал соҳадаги, ички йўлларни таъмирлаш каби ўнлаб мурожаатлари жойида қабул қилиниб, ижрога қаратилди.

Ишчи гуруҳи ташриф буюрилган барча маҳаллаларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича мевали ва манзарали дарахтлар, бута ва гул кўчатлари экиш бўйича ташкиллаштирилган ишлар ҳамда тумандаги ўнга яқин қабристон ва зиёратгоҳларда олиб борилаётган реконструкция ишлари билан ҳам танишди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мамлакатимизни барча гўшаларида каби  Хоразм вилоятининг барча туманлари маҳаллаларида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ва “Наврўз” умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ишлари самарали олиб борилмоқда.  

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан четда қолдирамиз. Аслида, болада ижобий ёки салбий хислатларнинг шаклланишида оила даврасида айтилган гаплар ва муҳокама қилинган мавзулар ҳал қилувчи…