Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

Битта китоб жазо муддатини уч кунга қисқартиради

ФИКР
…Панжара ортидан ҳаёт йўлларида адашиб, жиноят оламига кириб қолган ёш қалбларнинг мунгли кўзлари маъюс боқади. Кўпчилиги билан суҳбатда бўлсангиз: “Тақдир йўлларида адашиб, ҳақли равишда жазоимни тортаётган маҳбусман”, деганларини эшитасиз. Ўз муддатини адо қилиш учун тим қора сочлари темир панжара ортида оқаргунча орзуларини кўмиб яшашга маҳкум бу ёшларнинг пушаймонлигини тинглаб, юраклар санчади…

Албатта, уларнинг бу йўлни танлашида ўзига яраша сабаблари бўлиши мумкин. Аммо шу ҳолга келишларидаги энг катта камчилик, бу — уларнинг маънавий оламининг кемтиклиги ҳисобланади. Инсон ҳар қандай вақтда ўз ҳаракатларини назорат қилиши, тўғри қарор қабул қилиши учун маънавий барқарорликка эга бўлиши, бироз бўлса-да, ҳаёт фалсафасини англаб етмоғи даркор. Бунинг учун, албатта, китобнинг ўрни бебаҳодир. “Хайрли ишга ҳеч қачон кеч бўлмайди”, дейишади. Бугунги кунда ҳаёт тегирмонида саваланаётган мана шундай тақдир эгаларининг жазо муддатларини енгиллаштириш борасида қатор жараёнлар кўриб чиқилмоқда.

Улардан бири — Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида китоб ўқиган маҳбуснинг жазо муддати қисқартирилиши билан боғлиқ. Маҳкумларни ахлоқан тузатиш ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мажлисда илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, маҳкумларнинг қонунга итоаткор хулқ-атворини, инсонга, жамиятга, меҳнатга, жамият турмуш қоидалари ва анъаналарига ҳурмат муносабатини рағбатлантиришга қаратилган нормаларни киритиш зарурати мавжудлиги қайд этилди.

Қонун лойиҳасига кўра, маҳкумларнинг жазо ўташ муддатини ўзини ўзи тарбиялаш орқали тузалиш йўлига ўтганини тасдиқловчи ҳаракатларни бажаргани муносабати билан камайтириш назарда тутилмоқда. Бундан ташқари, Жиноят кодексига китоб ўқишга жалб қилиш орқали маҳкумларни ахлоқан тузатиш бўйича янги 74-1-модда киритиляпти. Унга кўра, фақат жазо муддатини тўлиқ ўташи лозим бўлган маҳкумларга нисбатан тасдиқланган рўйхат бўйича 1 та китоб ўқиган ва белгиланган тартибда имтиҳон топширган тақдирда жазосини 3 кунга қисқартириш назарда тутилган. Бу жараёнда йилига кўпи билан 10 та китоб ўқиш мумкинлиги белгиланяпти. Маҳкумлар ўқийдиган адабиётлар рўйхатини Республика Маънавият ва маърифат маркази тасдиқлайди. Бу каби чоралар маҳкумларнинг ахлоқан тузалиш йўлига ўтишига хизмат қилади.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 73-, 74-моддалари асосида жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки енгилроғи билан алмаштириш масаласини ҳал этиш вақтида ҳам китоб ўқиганлик инобатга олиниши белгиланяпти. Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши маҳкумларни ижтимоий фойдали машғулотлар билан шуғулланишга, китобхонликка жалб қилиш орқали ахлоқан тузатиш ишлари самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Инсон учун бу дунёда эркидан, мустақиллигидан, озодликдан муҳимроқ нарса бўлмаса керак. Ҳар битта одам қачонки эркин бўлса, ўзини тўлақонли ҳис қилади. Унинг маълум даражадаги эркинлиги чекландими, у ўзини мустақил ҳис қила олмайди. Юқоридаги ташаббусдан мақсад аниқ: панжара ортида жазо муддатини ўтаётган ёш маҳбусларни китобга ошно қилиб, маънавий онггини шакллантириш орқали уларни соғлом ҳаётга қайтариш ва келгусида яна жиноят оламига кириб кетмасликларига чорлашдан иборат.

Шаҳноза ХАЛИЛОВА.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳалла идораси керак”

МАҲАЛЛА ХОДИМЛАРИ ИШ ҚУРОЛИ, ЯЪНИ КОМПЬЮТЕР БОРАСИДА БИРОЗ ҚИЙНАЛИШЯПТИ. ИККИТА КОМПЬЮТЕРНИНГ БИРИ ИШЛАМАЙДИ. ШУНИНГДЕК, ЕТАРЛИ ШАРОИТЛАРГА ЭГА ЯНГИ МАҲАЛЛА ИДОРАСИ ЗАРУР.