Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кўзгу
-+=

Зўравонликка учраган аёл ярашиш муддатисиз ажрашади…(ми?)

ФИКР

 

“Тошкент вилоятида 23 ёшли аёл 37 ёшли эри томонидан қаттиқ калтакланиши оқибатида вафот этди”…

“Самарқанд вилоятида 27 ёшли аёл эри калтакланганидан сўнг бир неча кун ўтиб, шифохонада вафот этди”…

“Тошкент вилоятида эркак 28 ёшли хотинини ўлдиришда гумонланиб ушланди”…

Бу — жорий йилнинг шу даврига қадар оилавий зўравонлик оқибатида ҳалок бўлган аёллар ҳақидаги хабарлардан бир парча. Аслида, вазият шу даражага етиб боришининг ўзи аянчли ҳолдир. Аёлларни “ожиза” дейишади. Аммо баъзи қўштирноқ ичидаги “инсон” кўринишидаги ваҳшиёна одамларнинг уларга қилаётган бундай ҳаракатларини ҳеч қандай сўз билан оқлаб бўлмайди.

Афсуски, сўнгги пайтларда жазо чоралари кучайтирилган, оилалар билан ишлаш янги босқичда олиб борилаётган бўлса-да, бундай аянчли ҳолатлар камаймаяпти, аёллар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи ҳамон ўткир муаммо бўлиб қолмоқда. Буни Олий суд ахбороти ҳам тасдиқлайди. Қайд этилишича, 2024 йилнинг 10 ойи давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 15 минг 427 киши маъмурий жавобгарликка тортилган. Уларнинг 9 210 нафарига жарима жазоси, 6 217 нафарига маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган. Жиноят кодексининг 126-1-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 399 киши судланган. Уларнинг 126 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 255 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган. 18 нафар шахс шартли ҳукм қилинган.

Президентнинг “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида оилавий зўравонлик кузатилган ҳолатда никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилиши, яъни суд маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг фикрини инобатга олган ҳолда, эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига имконият йўқ деб топса, ишни кўришни кейинга қолдирмай ҳамда ярашиш учун муҳлат тайинламай ажратишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.

Шунга кўра, Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси йиғилишида Оила кодекси, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласи кўриб чиқилди.

Қонунда оилавий (маиший) зўравонликдан жабр кўрганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш чоралари белгиланади. Жумладан, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда, суд оилавий (маиший) зўравонлик жиноятидан жабрланган шахснинг талабига кўра, ярашиш учун муҳлат тайинламаслиги белгиланяпти. Негаки, никоҳдан ажратиш масаласи ўз вақтида ҳал қилинмаслиги айрим ҳолларда аёлларнинг ўз жонига қасд қилиши, бевақт ўлими каби аянчли оқибатларни келтириб чиқармоқда. Бу норманинг амалиётга жорий этилиши мунтазам тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўлган низоли оилаларда оғир жиноятлар содир бўлишининг олдини олади.

Зўравонликсиз дунё хаёлдаги орзу эмас, бу биргаликда эришса бўладиган мақсаддир. Тўғри, бу йўналишда ҳали муаммолар етарлича. Аммо бу масалага барча бирдек ўзини масъул деб билса, бутун жамият зўравонликка қарши курашиш учун ягона кучга айланса, муаммога ечим топса бўлади. Бефарқ бўлмаслик, зўравонлик аниқланиши ва тўхтатилиши учун барча имкониятларни ишга солиш орқали барбод бўлган тақдирлар, йўқолган умидларга нажот бериш мумкин.

Шаҳноза ХАЛИЛОВА.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Маҳалла раиси “оқсоқол” деб аталмайди

2023 ЙИЛ 6 МАЙДА ПРЕЗИДЕНТ ТОМОНИДАН ИМЗОЛАНГАН “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН БИЛАН “ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИЛДИ.