Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Таҳлил
-+=

Ишсизлар “еттилик” кўмагида даромадли бўлмоқда

Оққўрғон туманидаги “Хонобод” маҳалласининг асосий “драйвери” – деҳқончилик, чорвачилик. Ҳудудда камбағалликни қисқартириш, ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича “маҳалла еттилиги” ҳамжиҳатлигида кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, маҳаллада камбағалликни қисқартириш бўйича 35 та оила “еттилик” кўмагида вилоят ташкилотлари раҳбарларига бириктирилган бўлиб, уларнинг ҳар бири билан манзилли ишлаш чоралари кўриляпти.

Ўрганишлар чоғида аниқланган 410 нафар ишсиз фуқаронинг 367 нафари бириктирилган ташкилотлар кўмаги ҳамда “маҳалла еттилиги” саъй-ҳаракати натижасида ўзини ўзи банд қилиб, даромад манбаига эга бўлаётган бўлса, қолган 39 нафари доимий ишга жойлаштирилди. Ҳоким ёрдамчиси 21 нафар фуқарога имтиёзли кредит олишга кўмаклашди. 6 нафар хотин-қизга субсидия асосида тикув машинкаси ажратилди.

Вилоят прокуратураси 3 та оилага 5 киловатли қуёш панели ўрнатиб, болаларидан 3 тасини боғчага бепул таълим олишга, мактаб ëшидаги болалари учун ëзув столи, томорқаларига тўқсонбости экинлари экиб берди. Солиқ бошқармаси кўмагида 20 нафар камбағал оиланинг   13 нафарига моддий ёрдам пули берилди. Хусусан, уларнинг олтитасига тикув машинаси, бир нафарига она-бола қорамол, икки нафарига қирқ донадан товуқ, икки нафар оиласи фарзандларининг ўқув курслари учун тўловлари тўланди. Яна икки нафар эҳтиёжманд оила фарзандларининг олти ойлик боғча тўлови тўлаб берилди.

Зулайҳо Абдураҳмонова “Хонобод” маҳалласи Амир Темур кўчаси 19-уйда истиқомат қилади. Табиатнинг қишлоқ аёлига ато этган меҳнатсеварлик, куюнчаклик каби неки яхши хислатлари бўлса, уларнинг барчаси жуссаси меҳнатда қотган шу муштипар аёлда мужассам.

– Тақдир экан, аянчли автоҳалокат туфайли турмуш ўртоғимни жуда эрта йўқотдим, – дейди Зулайҳо Абдураҳмонова. – Икки нафар ўғлим бор. Бир ўғлим Зиёдулла Ҳамроев биринчи гуруҳ, келиним иккинчи гуруҳ ногирони. “Маҳалла еттилиги” келиб, шароитимизни ўрганиб, ҳам моддий, ҳам маънавий қўллаб-қувватлаб ёрдам қўлини узатишди. Паррандачиликка қизиқишим борлигини билиб, ўзимга 40 бош товуқ беришди. Мана, уларга ўз вақтида дон-сувларини бериб, яхши парвариш қиляпман. Кунига камида 25-30 тагача тухум олишга эришяпман. Бола-чақамдан ортганини қўшниларга сотяман. “Еттилик” кўмаги билан ўғлим Зиёдуллага замонавий компьютер ва рангли принтер аппарати, келинимга қўлида тикувчилик ҳунари борлиги учун тикув машинаси олиб берилди. Улар ҳам ўзини ўзи банд қилиб, оилага ёрдам беряпти. Келаси йили даромадимни йиғиб, товуқлар сонини кўпайтириш истагидаман. Ёнига ғоз, ўрдак қўшиб боқмоқчиман.

Беҳзод Раимов ҳам қишлоқнинг билаги меҳнатда қотган, тиниб тинчимас йигитларидан. “Маҳалла еттилиги”нинг “хонадонбай” ўрганишлари чоғида у иссиқхона қуриш истаги борлигини, бунинг учун моддий имконияти етарли эмаслигини билдирди. Шундан сўнг, унинг шароити ўрганиб чиқилиб, ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан банкдан 33 млн. сўмлик имтиёзли кредит олиб берилди. Натижа чакки бўлгани йўқ. У уч сотихли иссиқхонасига қулупнай экиб, унинг ҳосилидан 60 млн. сўм даромад қилишга эришди. Ҳосилдан келган даромадга чорва моллари сотиб олиб, кўпайтирди. Ҳовли четидаги бурчакда паррандачилик, асаларичилик фаолиятини йўлга қўйди.

– Интилганга толе ёр, деганлари рост экан. Бу йили иссиқхонамдан ташқари, ҳовлидаги плёнка остига ҳам қулупнай экканман. Келаси йили баҳорда пишади. Насиб қилса, ундан 100 млн. сўм даромад қилишни мўлжал қилаяпман, – дейди ишонч билан ёш иссиқхоначи деҳқон.

“Хонобод” маҳалласида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури асосида олиб борилаётган бундай амалий ишлар қизғин давом этмоқда.

Маҳфуза ОҚБАЕВА,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

Тошкент вилояти ахборот хизмати раҳбари

 

 

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Оқова сув муаммосига ечим керак”

НАМАНГАН-УЧҚЎРҒОН МАГИСТРАЛ ЙЎЛИДАН МАҲАЛЛАМИЗГА 2 ДОНА ОҚАВАСУВ ҚУВУРИ ЎТГАН. ҚУВУРЛАР ҲОЗИРДА ЯРОҚСИЗ ҲОЛГА КЕЛГАН. УНИ АЛМАШТИРИШ ШАРТ. БУ ТАКЛИФНИ МУТАСАДДИЛАРГА ЕТКАЗГАНМИЗ.