Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кўзгу
-+=

БОЛАЛАР НАФАҚАСИ БИЗГА КЕРАКМИ?..

Кўпчилик шу ёрдамни олиш учун ўзини сунъий равишда банд қилиб кўрсатади, айримлар шу пулга кўз тикиб ишламайди…

“Қурувчилар” маҳалласида яшайдиган, 1988 йилда туғилган қизнинг руҳиятида бироз муаммолари бўлгани боис уйдан кўчага чиқмасди. Ўз қобиғига ўралиб, жуда тушкун кайфиятда эди. Уни бу вазиятдан чиқариш учун ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда тўқувчига шогирдликка бердик. Янги ҳунар ўрганиб, ўзини ўзи банд қилди. Ҳозир болажонлар учун бежирим кийимлар тўқиб, вақтини мазмунли ўтказмоқда. Бундан ташқари, маҳалламиздаги тадбирларда фаол иштирок этяпти. Жамиятдаги фаоллиги ва интилувчанлиги сабаб совчилари кўпайиб қолган. Тез фурсатларда тўйини қилсак ажаб эмас…

Инсон ўзлигини топиши, ички овозини эшитиши учун унга имкон бериш керак. Баъзида бироз қўллаб-қувватлаш, йўл кўрсатиб юборишнинг ўзи кифоя. Қолгани ҳаракат ва интилишга боғлиқ.

Шу маънода аҳолини камбағалликдан чиқариш борасидаги ишлар кўламини кундан-кунга кенгайтириб боряпмиз. Хусусан, болалар нафақаси тайинлаш масаласида мурожаат қилган 3 та оила учун кейс очилди. Уларни ҳоким ёрдамчиси ва тегишли ташкилотларга йўналтириб, кам таъминланганлар тоифасидан чиқаришни ният қилганмиз. Шунингдек, иккита маҳалла ҳудудида мазкур нафақа билан таъминлаб келинаётган 128 та оиладан 25 тасининг имкониятлари ҳисобга олиниб, камбағаллигини бартараф этиш учун ишлар бошлаб юборилган. Бир оилага субсидия асосида тикув машинаси ва бошқа ускуналар олиб берилса, бошқасини доимий иш билан банд қилса бўлади. Хуллас, озгина туртки билан ўзини ўнглаб олишига ишончимиз комил.

Ижтимоий ҳимоя соҳасининг асосий йўналиши саналган ногиронлиги бўлган фуқароларга муносиб турмуш шароитини яратиб бериш бўйича мунтазам равишда ишлар олиб борилмоқда. Ҳудудимизда истиқомат қиладиган 312 нафар имконияти чекланган шахслар эҳтиёжидан келиб чиқиб, протез-ортепедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаб келинмоқда.

Шу кунга қадар очилган 39 та кейснинг 2 тасини муваффақиятли ёпган бўлсак, қолганлари ҳали жараёнда. “Саховат ва кўмак” жамғармасидан моддий ёрдам ажратиш, эҳтиёжманд беморларни бепул дори-дамон воситалари билан таъминлаш, ҳаётга ишончини йўқотган инсонларда умид уйғотиш каби масалалар кунлик режамиздан, албатта, ўрин олади.

…Олти нафар фарзанди бўлган аёлнинг турмуш ўртоғи гиёҳвандликка ва ичкиликка ружу қўйган. Оиланинг моддий таъминоти ўз-ўзидан онанинг зиммасига тушади. У билан суҳбатлашганимизда, доимий иш ўрни топишда ёрдам берсак, барча қийинчиликларни енгиб ўтишини айтди. Ҳозир компьютер саводхонлиги бўйича таҳсил оляпти. Бир нечта корхоналар билан гаплашиб, иш юритувчи ходим сифатида қабул қилиши бўйича келишиб қўйдик. Бу ҳали ҳаммаси эмас, уни ўз касбининг устаси бўлган бир устозга шогирд қилиб бириктирдик. Ҳар ҳолда малака ва тажрибаси ортса, кўпроқ натижаларга эришади.

“Фароғатли” маҳалласида яшайдиган яна бир аёл шу кунга қадар анча қийинчилик кўрган. Уни тазйиқ ва зўравонликка учраган шахс сифатида рўйхатга олганмиз. Эридан оғир хасталикни юқтириб олгани етмаганидек, доимий равишда калтаклаб келинган. Бу жанжал ва тўпалонлар натижасида 2 нафар фарзанднинг биттасида нутқий нуқсон пайдо бўлган. Турмуш ўртоғи фарзандларидан воз кечгач, ота уйига қайтиб келади. Анча вақтгача ҳеч кимга кўриниш бермайди. Биров билан гаплашгиси келмайди. Хонадонларни хатлов қилганда ҳолат бўйича хабар топиб, у билан узоқ суҳбатлашдик. Аёлга сира ортга чекинмаслиги кераклигини тушунтирдим. Аввалги иш жойи билан гаплашиб, бандлигини таъминладик. Ҳозир ҳаёти анча яхши. Янги режалар тузяпти. Кредит олиб, хусусий тадбиркорлигини йўлга қўймоқчи. Энг муҳими, қалбида ишонч ва иштиёқ уйғонган.

Бир ҳолат мени жуда кўп ўйлантиради. Ҳудудда васийлик тайинланган 12 нафар боланинг кўпчилигида онаси вафот этган, отаси боласидан воз кечган. Ҳайрон қоламан, қандай қилиб ўз зурриёдидан юз ўгириб кетиш мумкин? Уларнинг тақдири ва келажагини кимга ишоняпти? Шу саволлар билан оталарга мурожаат қилганимда, бепарвогина “керак эмас”, дегани шунчалар ғазабимни келтирдики… Баҳонаси – иккинчи оиласи бунга рухсат бермас экан. Келажагимиз эгаси бўлган гўдакларга бундай бешавқатлик қилиш бир кун оғир оқибатларга олиб келиши аниқ.

Ижтимоий ҳимоя тизими бўйича айрим таклифларим бор эди. Биринчи навбатда, болалар нафақасидан воз кечишимиз керак. Кўпчилик шу ёрдамни оламан, деб сунъий равишда ўзини банд қилиб кўрсатмоқда. Айримлар шу пулга кўз тикиб, ишламайди. Халқни меҳнат қилишга ундаш керак. Ҳамма баробар ҳаракат қилса, жамиятда ривожланиш бўлади.

Фарида ҲАСАНОВА,

Сергели туманидаги “Қурувчилар” ва

“Фароғатли” маҳаллалари ижтимоий ходими.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Еттилик”ни бошқармаган раис маҳаллани қандай сафарбар этади?

  Ўттиз йил педагогика соҳасида ишлаб, нафақага чиққач, “Ворсин” маҳалласида раис сифатида иш бошладим. Очиғи, маҳалла раиси бўлиш осон эмас экан. Чунки маҳаллага ўз “дарди”ни айтиб келувчилар жуда кўп. Ҳар…