Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кўзгу
-+=

“Еттилик”ни бошқармаган раис маҳаллани қандай сафарбар этади?

 

Ўттиз йил педагогика соҳасида ишлаб, нафақага чиққач, “Ворсин” маҳалласида раис сифатида иш бошладим. Очиғи, маҳалла раиси бўлиш осон эмас экан. Чунки маҳаллага ўз “дарди”ни айтиб келувчилар жуда кўп. Ҳар қандай ҳолатда одамларга ёрдам бериш, бу ерда яшовчи 3 241 нафар аҳолининг кўнглини топишнинг ўзи бўлмайди.

Маҳаллада ишлашнинг ўзига яраша гашти ҳам бор. Эрталаб олти яримларда йўлга тушаман. Маҳалла биноси билан уйимиз ораси 500-600 метр атрофида. Ишхонага етгунимча йўлдан чиққан аҳоли билан суҳбатлашиб, соғлиғи, камчиликлари ҳақида сўраб, билиб оламан. Муаммолари бўлса, ечишга ҳаракат қиламан, хурсандчиликларига шерик бўламан. Айрим тоифа одамлар бор, маҳаллага келиб фақат талаб қилишни ўрганиб олишган. Ўзи ҳеч қаерда ишламайди. Иш топиб бераман, ишла десангиз, турли баҳона қилишади, боқимандага айланиб қолган. Имкон қадар уларни иш билан таъминлашга ҳаракат қиламиз.

Маҳалламизда деярли ишсиз одамнинг ўзи йўқ. Ҳар бир уйда ҳеч бўлмаганда битта автомашина хонадонга хизмат қилади. Аёллар кўпроқ тикувчилик, зардўзлик билан банд бўлгани сабабли субсидия асосида тикув машиналари, эркакларга рўзғорини тебратиши учун мотокультиватор олиб берилган. Хонадонларимизни тоза ичимлик сув билан таъминлаб, кўчаларни асфальт қилдик.

Ҳали амалга оширишимиз керак бўлган юмушлар кўп. Жумладан, Ислом тараққиёт банкидан ютиб олинган грант эвазига маҳалланинг 10 километр ички йўли асфальт бўлади, 340 ўринли мактаб спорт зали ва ошхонаси билан қурилади, 150 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти бунёд этилади. Қолаверса, 48 та эски, таъмирталаб симёғочлар янгисига алмаштирилиб, 20 километрга янги электр тармоғи тортилади. Умуман олганда, яқин икки йилда маҳалламиз таниб бўлмас даражада ўзгаради.

Шу ўринда тажрибамдан келиб чиқиб, айрим фикрларни айтиб ўтсам. “Mahalla” газетаси орқали бошқа ҳудудлардаги раисларнинг, маҳалла ходимларининг фикрларини, таклиф ва муаммоларини ўқиб бораман. Аксарият масалалар барча маҳаллаларга дахлдор, уларнинг ечими тизимни янада самарали қилади. Бироқ мен маҳалла раисларининг ходимларни бир мақсад сари йўналтира олмаётгани ҳақидаги фикрларига қўшилмайман.

Нега? Боиси раис маҳалланинг боши, етакчисими, шунга муносиб бўлиши керак. Ахир ўз ходимларини бошқара олмаётган раҳбар бутун бир ҳудудга қандай таъсир кўрсата олади? Унинг сўзини қўл остидагилари тингламаса, бошқалар қулоқ тутадими? Демак, маҳалла раиси қаттиққўл, шу билан бирга, ишнинг кўзини биладиган, ходимлар, аҳоли қалбига йўл топа оладиган, адолатли бўлиши лозим.

Йиғин раиси ҳар қандай вазиятда одамлар идорадан хафа бўлиб кетишига йўл қўймаслиги, муаммо шу жойнинг ўзида ҳал бўлмаса, буни тўғри тушунтира олиши, одамларни тинглашни билиши, уларга тўғри йўл кўрсата олиши зарур. Маҳалла раислигини бўйнингизга олдингизми, демак, ўша маҳалла сизнинг оилангиз. Кимдир синглингиз, кимдир акангиз ёки фарзандингизга айланади. Бу борада педагог бўлганим менга қўл келади. Кимнинг хонадонига кириб борсам, “муаллима” деб ҳурмат қилишади. Ташаббусларимизни аҳоли доимо қўллаб-қувватлайди.

Бугун маҳалла тизимидан ислоҳотларнинг марказида бўлиш талаб этиляпти. Ҳудуддаги ҳақиқий манзарани — кимнинг нимага муҳтожлиги, ким қандай кўмак олганию қайси масалалар одамларни кўпроқ қийнаётгани, оилалардаги муҳитни маҳалла раиси батафсил билиши керак. Шундагина ҳеч бир инсон эътибордан четда қолмайди. Аҳолининг раисга ишончи ортади, улар маҳаллани ўзларига суянч сифатида кўра бошлайди. “Маҳалла еттилиги”нинг асосий вазифаси ҳам аслида шу.

Манзура ИСЛОМОВА,

Тойлоқ туманидаги

“Ворсин” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Фарзандингиз нима билан банд?

    Шахсий ноутбугим бузилиб қолиб, уни таъмирлашга устага бердим. Шу боис бир ишимни якунлаш учун компьютер клубига боришга тўғри келди. Қўшни маҳалладаги ана шундай бир кўнгилочар масканга йўл олдим.…