Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кўзгу
-+=

“Бирон марта санаторийга бормаган раислар бор…”

 

 

Жорий йилда Шаҳрисабз шаҳри “Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти”нинг туристик пойтахти, деб эълон қилинди. Ана шу тантаналар доирасида “Мираки” маҳалласига Қашқадарё вилоятида биринчи бўлиб “Туризм маҳалласи” мақоми берилди. Айтиш керакки, бу эътироф бизга юксак ғурур ва ифтихор бағишлайди.

“Мираки” маҳалласидаги 1 144 та хонадонда 5 286 нафар аҳоли истиқомат қилади. Асосий “драйвер” — туризм ва малиначилик. Ҳудуд виқорли тоғлар бағрида жойлашгани боис табиати сўлим, сувлари зилол. Бу манзил ёз фасли келди, дегунча маҳаллий сайёҳлар билан тўлиб-тошади. Уларнинг сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Хусусан, ортда қолган йилда бу ерга келган хорижлик сайёҳлар сони минг нафардан ортди, 1 миллион нафарга яқин маҳаллий сайёҳлар ташриф буюрди. Маҳалла бир пайтнинг ўзида 6,5 минг нафар туристга хизмат кўрсата олади.

Бу, ўз навбатида, хизмат кўрсатиш сифатини оширишни тақозо қилади. Шунга кўра, маҳаллага олиб келувчи автомобиль йўллари асфальтланди, ҳудуд инфратузилмаси яхшиланди. Бироқ фақат шу билангина туризм сифатини яхшилашнинг имкони йўқ, албатта. Шу боис Президент қарорига асосан, “Шаҳрисабз” туристик марказини ташкил этиш бўйича мастер-режа ишлаб чиқилди. Унга кўра, “Мираки”, “Улоч”, “Полмон” ва Амир Темур номли маҳаллалар ҳудудидан 240 гектар ер майдонида замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари ва туризм инфратузилмаси объектлари жойлаштирилади. Дам олувчиларга замонавий шароитлар яратиш мақсадида Туристик марказда меҳмонхоналар комплекси, меҳмон уйлари, овқатланиш, хизмат кўрсатиш ва савдо-кўнгилочар марказлар, очиқ турдаги автотураргоҳ ҳамда дор йўли барпо этилади.

Маълумот учун, “Мираки” маҳалласида 3 та маданий мерос объекти, 30 дан ортиқ табиий туризм масканлари ҳамда 19 та жойлаштириш воситаси ва 120 дан ортиқ оилавий меҳмон уйлари мавжуд. Ҳудуднинг ўзига хос “ташриф қоғози”га айланиб бораётган “Ҳисорак” сув омбори атрофида сайёҳлар учун “Томоша майдончаси” ва “Дор йўли” фаолияти йўлга қўйилган.

Таклифлар масаласига келсак, “маҳалла еттилиги” вакилларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш керак. Айниқса, раислар учун санаторий ва сиҳатгоҳларга йўлланмалар тақдим этилса, яхши бўларди. Бу фаолият самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади. Очиғи, орамизда ўн йиллаб маҳалла тизимида меҳнат қилаётган бўлса-да, бирон марта санаторийга бепул йўлланма олмаган раислар талайгина. Қолаверса, “еттилик” вакилларининг барчасини KPI асосида баҳолаш ва рағбатлантириш тизимини тезроқ амалиётга жорий этиш керак. Зеро, бу орқали ходимларнинг ишга бўлган масъулияти ортади, рағбат янада шижоат билан ишлашга ундайди.

Бобур АЗИЗОВ,

Шаҳрисабз туманидаги

“Мираки” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Тўсиқ эмас, дастак билан ҳаёт завқи бошқача

МУШОҲАДА Болалик хотираларини ёдга олганимда, бехос қўшнимизнинг юра олмай, бир жойда ўтириб қолган қизи эсимга тушади. Эшитишимча, у туғилганда, шифокорлар йўл қўйган хато сабаб ногирон бўлиб қолган экан. Бу мусибат…