Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кундалик
-+=

Аҳолига мароқли ҳордиқ улашилди

 

 

“Ўтган кунлар”… Ўзбек адабиёти дурдоналаридан бири бўлган бу шоҳ асарни ўқимаган китобхон бўлмаса керак. Айниқса, унинг театрлаштирилган, саҳна кўринишларига бой спектаклидан олам олам завқ олиш, мароқ билан томоша қилишнинг гашти бошқача…

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Тошкент вилояти бошқармаси ташаббуси билан Оҳангарон, Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари ҳамда Оҳангарон тумани маҳаллаларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд фуқароларнинг мароқли ҳордиқ олишларини таъминлаш мақсадида пойтахтимиздаги Муқимий номидаги мусиқали драма театрига саёҳат ташкил этилди. Унинг доирасида халқимиз юрагидан чуқур жой олган севимли адиб Абдулла Қодирийнинг дурдона асари — “Ўтган кунлар” романи асосида саҳналаштирилган спектакль намойиш этилди.

Худди шундай маънавий-маърифий тадбирлар Зангиота, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ва Нурафшон шаҳри аҳолиси учун ҳам ташкил этилди. Эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар вакиллари учун “Қайнона” спектакли намойиш этилди. Мазкур спектакл йиғилганларга бирдек манзур бўлиб, хуш кайфият улашди. Айниқса, бош ролни ижро этган маҳоратли актриса Гулчеҳра Носированинг чиқишлари кайвони онахонларнинг эътирофларига сазовор бўлди.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Тошкент вилоятида 1 025 та маҳалла мавжуд бўлиб, эзгу ташаббус доирасида 2 200 нафар ҳамюртимизни режа асосида навбати билан пойтахт театрларига саёҳатга олиб бориш кўзда тутилган.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳалла идораси керак”

МАҲАЛЛА ХОДИМЛАРИ ИШ ҚУРОЛИ, ЯЪНИ КОМПЬЮТЕР БОРАСИДА БИРОЗ ҚИЙНАЛИШЯПТИ. ИККИТА КОМПЬЮТЕРНИНГ БИРИ ИШЛАМАЙДИ. ШУНИНГДЕК, ЕТАРЛИ ШАРОИТЛАРГА ЭГА ЯНГИ МАҲАЛЛА ИДОРАСИ ЗАРУР.