Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кўзгу
-+=

“Маҳалла еттилиги” фаолиятини раис баҳолайди

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 мартда “Маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича баҳолашда маҳалла раисининг иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди.

Ҳукумат қарори билан Президентнинг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланган норма ижроси таъминланади.

Яъни «маҳалла еттилиги»нинг фаолияти асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича алоҳида баҳоланади, KPI кўрсаткичлари “еттилик” аъзоларининг иш берувчилари билан келишилади. Маҳалла раислари ходимлар фаолиятини баҳолашда 20 фоиз балл бериш ҳуқуқига эга бўлади. “Маҳалла еттилиги” аъзоларининг иш ҳақини асосий иш жойидан бериш тартиби сақлаб қолинган ҳолда, KPI асосида баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб, улар моддий рағбатлантирилиб борилади. “Маҳалла еттилиги” фаолияти тегишли индикаторлар бўйича баҳоланади.

Қарорга асосан, “маҳалла еттилиги” аъзоларининг фаолияти уларнинг ҳар ойлик иш режалари асосида амалга оширилади. “Еттилик”нинг ҳар бир аъзосига уларнинг фаолият йўналишидан келиб чиқиб, устувор тадбирлар ва вазифалар ажратилади. Маҳалла раиси ва “еттилик” вакилларининг фаолиятини KPI асосида баҳолашда ҳар ойлик иш режаларининг амалга бажарилиши инобатга олинади.

Бир ой муддатда “Маҳалла еттилиги” аъзолари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича баҳолаш методикаси қайта ишлаб чиқилади. Бу жараёнда хотин-қизлар фаоли фаолиятини баҳолашда ички ишлар органлари тазйиқ ва/ёки зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга берган ҳимоя ордерлари сони инобатга олинмайди. Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини баҳолашда “янги ташкил қилинган субъектлар” кўрсаткичига асосан, уларнинг олис ҳудудларда фаолият юритаётганларига қўшимча коэффициент бериш имконияти ҳисобга олинади.

Қарорга кўра, Маҳалланинг ягона платформаси доирасида маҳалла раиси томонидан “маҳалла еттилиги” аъзолари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича баҳолаш тизимини назарда тутувчи модуль ишлаб чиқилади. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ходимларнинг KPI маълумотлари шаклланадиган ахборот тизимларини Маҳалланинг ягона платформасига интеграция қилади.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Биз рақамлар ортидан қувмадик, ҳисоботлар билан ҳисоблашмадик…”

“ТОП-100”: СИЗНИНГ ҚАНДАЙ ТАШАББУС ВА ТАЖРИБАНГИЗ БОР?     Йиғинимиз мамлакатимиз маҳаллалари орасида “ТОП-100” таликдан ўрин олгани бежиз эмас. Бу натижа ортида ҳар бир хонадон, ҳар бир оила ва ҳар…